Умумий қоидалар
1§.Қоидаларнинг кулланиш ва тааллуқлик соҳаси
Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Армирланган пластмассалар - тузилиши бир хил бўлмаган, материал, пластмассадан (богловчи) ва тўлдирувчидан ташкил топган материал.
Аттестациядан ўтган пайвандлаш технологияси - бу, аттестациядан ўтган технологияларни қўллаш бўйича пайвандлаш ишларини (эритиб бетини коплаш) бажариш учун техникавий, ташкилий ва малакали имкониятларга эга ташкилот томонидан тасдиқланувчи, жараёндир, пайвандлаш бирикмаларининг (эритиб бетини қоплаш) назорат аттестациясида бажариш сифати эса, пайвандлаш конструкцияси лойиха-конструкторлик ва меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган талабларга мувофиқдир.
Барокамера - асбоблар ва ускуналар билан жиҳозланган ва одамларни жойлаштиришга мўлжалланган идиш.
Баллон - босими остидаги сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газларни, транспортда ташиш, сақлаш ва фойдаланиш учун мўлжалланган, вентил, фланец ёки штуцер ўрнатиш учун битта ёки иккита бўғизга эга идиш.
Бочка - суюқ ва бошқа моддаларни транспортда ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган, бир жойдан иккинчи жойга думалатиш ва қўшимча тиргаксиз турғизиб қўйиш мумкин бўлган цилиндр ёки бошқа шакллардаги идиш.
Сиғимлилик - чизмада берилган номинал ўлчамлари буйича аниқланадиган идишнинг ички бўшлиғининг ҳажми.
Идиш эгаси - идишга эгалик қилувчи ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |