Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Ўз-ўзидан тарқалувчи юкори хароратли синтез


Download 488.36 Kb.
bet7/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Ўз-ўзидан тарқалувчи юкори хароратли синтез - ёниш режимида ўтадиган иккита ёки бир нечта компонентларнинг экзотермик ўзаро таъсирига асосланган материаллар синтезининг (кукунлар, буюмлар, қопламалар ва бошқалар) физик- кимёвий жараёни. Жараён, бошланғич реагентларнинг юпқа қатламида, реакцияни локал рағбатлантиришдан сўнг бошланади ва қизиган маҳсулотлардан иситилмаган бошланғич моддаларга иссиқлик-масса ўтказиш таъсирида бутун тизим бўйича ўз- ўзидан тарқалади.

  1. Мазкур “Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидалари” (келгусида матн буйича - Қоидалар) босим остида ишлайдиган идишлар билан боғлик фаолиятини амалга оширувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, хамда якка тартибда иш юритувчи тадбиркорлар томонидан бажарилиши учун мажбурийдир.

  2. Мазкур Қоидалар ишлатиладиган идишлар, цистерналар, бочкалар, баллонлар, барокамераларга (келгусида матн бўйича - “идишлар”) лойиҳалаштиришда, ўрнатишда, тайёрланишда, реконструкцияда, созлашда, монтаж қилишда, таъмирлашда, техника таҳлил килишда (диагностика) ва фойдаланишда қўйиладиган талабларни белгилайди.

  3. Ушбу Қоидалар қуйидагиларга тааллуқлидир:

ҳарорати 115 °С дан юқори бўлган сувнинг ёки 0,07 МРа (0,7 kgf/cm ) босимидаги қайнаш ҳароратидан юқори ҳароратга эга, портлаш-ёниш хавфи йўқ бошқа заҳарсиз суюқликларнинг босими остида ишлайдиган идишларга;
босими 0,07 МРа (0,7 kgf/cm ) дан юқори бўлган буғ, газ ёки заҳарли портлаш- ёниш хавфи бор суюқликлар билан ишлайдиган идишларга;
босими 0,07 МРа (0,7 kgf/cm2) дан юқори бўлган сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газларни транспортда ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонларга;
50 °С гача ҳароратда босими 0,07 МРа (0,7 kgf/cm2) дан юқори бўлган сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газларни транспортда ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган цистерна ва бочкаларга;
босими 0,07 МРа (0,7 kgf/cm ) дан юқори бўлган сиқилган, суюлтирилган газлар, суюқликлар ва сочма жисмларни транспортда ташиш ва сақлашга мўлжалланган цистерналар ва идишларга, барокамераларга.

  1. Қоидалар куйидагиларга тааллуқли эмас:

илмий-экспериментал мақсадлар учун фойдаланадиган, босимидан қатьий назар
0,025 m3 (25 l) дан кўп бўлмаган сиғимли идишларга. Сиғимлиликни аниқлашда идишнинг умумий сиғимидан футеровка, қувурлар ва бошқа ички қурилмаларнинг эгаллаган ҳажми чиқариб ташланади. 100 mm дан кўп ички диаметрли қувурлар билан ўзаро бириктирилган идишлар гуруҳи, шунингдек алоҳида корпусдан ташкил топган идишлар битта идиш каби кўрилади;
0,025 m3 (25 l) дан кўп бўлмаган сиғимли, MPa (kgf/cm ) ўлчамдаги босимининг m3
(литр)даги сиғимига кўпайтмаси 0,02 (200)дан ошмаган идишлар ва баллонларга;
атом энергетик қурилмаларнинг идишларига, шунингдек радиоактив муҳит билан ишлайдиган идишларга;
технологик жараёнларга ёки ўз-ўзидан тарқалувчи режимда ёниш натижасида, ичида портлашдан хосил бўлувчи босим остида ишлайдиган идишларга;
вакуум остида ишлайдиган идишларга;
денгиз, дарё кемаларига ва бошқа сузувчи воситаларга (драгдан ташкари) ўрнатилган идишларга;
самолётларга ва бошқа учувчи аппаратларга ўрнатилган идишларга; автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган газбаллон ускуналарига; темир йўл транспорти харакатланувчи состав, автомобиллар ва бошқа ҳаракатланувчи воситаларни тўхтатиш (тормоз) асбоб-ускуналарининг ҳаво резервуарларига;
ҳарбий идораларнинг махсус вазифадаги идишларига;
буғ ва сув билан иситиш асбобларига;
қувурсимон печларга;
коллекторсиз ички диаметри 150 mm дан кўп бўлмаган қувурлардан, шунингдек ички диаметри 150 mm дан кўп бўлмаган кувурлардан ишланган коллекторли идишларга;
мустақил идиш (насослар ёки турбиналар корпуси, буғ, гидравлик, ҳаво машиналар ва компрессорларнинг двигател цилиндрлари) ҳисобланмайдиган машиналарнинг қисмларига.

  1. Идишларнинг конструкциясига талаблар 1-иловада баён этилган.

  2. Идишларнинг материаллари 2-иловада кўрсатилганга мувофиқ (мос) бўлиши керак.

2 §. Идишларни ва уларнинг элементларини чидамлиликка хисоб-китоби

  1. Циклик ва белгилари алмашинувчи юкланишларда ишлатиш учун мўлжалланган идишлар, ушбу юкланишларни ҳисобга олган ҳолда, чидамлиликка ҳисобланган бўлиши керак.

  2. Меъёрий услуби бўлмаганда чидамлиликни ҳисоблаш, ихтисослашган ташкилот билан келишилган услуб буйича бажарилиши керак.

  1. Идишларни қайта таъмирлаш, монтаж қилиш, созлаш ва таъмирлаш

1§. Умумий талаблар

  1. Нометалл материаллардан тайёрланган идиш конструкциясининг куч юкланадиган элементларининг кириш назоратини олиб бориш тартиби ихтисослашган ташкилот билан келишилади.

  2. Идишларнинг геометрик ўлчовларига рухсат бериш ва четга чиқиш 3-иловада кўрсатилган.

2§. Пайвандлаш

  1. Идишларни тайёрлашда (охиригача тайёрлашда), монтаж килишда, таъмирлашда, қайта тиклашда ушбу Қоидаларнинг 4-иловаси талабларига мувофиқ аттестация қилинган пайвандлаш технологиялари қўлланиши керак.

Идишларни тайёрлашда, монтаж қилишда ва таъмирлашда пайвандлаш технологияси, реал буюмларни унинг технологиклигини тасдиқланганидан, пайванд бирикмаларининг талаб этилган хусусиятларини барча комплексини текширилгандан, ва уларнинг сифатини назорат қилишни самарали усулларини ўзлаштирилгандан сўнг, кўллашга рухсат берилади.

  1. Технологик ҳужжатлар, идишлар ва улар элементларини тайёрлаш учун қабул қилинган металларни пайвандлаш технологияси, қўшма материалларни, назорат турлари ва ҳажмлар, шунингдек олдиндан ва бир йўла иситилиш ва термик ишлов бериш бўйича кўрсатмаларга, эга бўлиши керак.

  2. Пайвандлашни бажариш учун, МТҲ талаблари риоясини таъминловчи соз қурилмалар, аппаратуралар ва мосламалар қўлланиши керак.

  3. Пайвандловчилар, уларнинг гувоҳномалари бор-йўклигидан қатъий назар, ушбу ташкилотда (монтаж қилиш ёки таъмирлаш участкаларда) босим остида ишлайдиган идишларни пайвандлашга биринчи маротаба киришаётган бўлса, ишга рухсат берилишидан олдин синаладиган пайвандлаш бирикмаларни пайвандлаш ва назорат қилиш йўли текширувдан ўтиши керак. Синаладиган пайвандлаш бирикмаларнинг конструкцияси, шунингдек бу бирикмаларни пайвандлаш сифатини назорат қилиш усулини ва ҳажмини, МТҲ ларга мувофиқ белгилайди.

  4. Идишларни барча пайванд чокларига, бу чокларни бажарган пайвандловчини аниқлаш имконини берувчи, тамға қуйилиши керак. Тамғалаш тизими ишлаб чикариш- технологик ҳужжатларда (матн буйича келгусида ИЧТҲ) кўрсатилади.

  5. Йиғиш ва пайвандлаш ишларига қолган талаблар 5-иловада кўрсатилган.

  6. Идишларга термик ишлов бериш талаблари 6-иловада келтирилган.

  7. Идишларнинг пайвандлаш бирикмалари назоратига талаблар 7-иловада келтирилган.

Агарда идишни назорат қилишда, ушбу Қоидаларда, ҳамда буюм ва пайвандлашга МТҲда белгиланган, рухсат этилган меъёрлар чегарасидан чиқадиган ички ва ташқи камчиликлар аниқланмаган (топилмаган) бўлса, унда бу буюм ярокли деб ҳисобланади.

  1. Идишларни гидравлик (пневматик) синовларини ўтказиш тартиби 8-иловада баён этилган.

  2. Пайвандлаш бирикмаларининг сифатига баҳолаш тартиби 9-иловада баён этилган.

  3. Дефектларни (камчиликларни) тузатиш тартиби 10-иловада келтирилган.

  4. Идишларнинг ҳужжатларга ва тамғалашга (маркировка) талаблар 11-иловада келтирилган.

  5. Арматурага, назорат-ўлчаш асбобларига, сақланиш қурилмаларига талаблар 14-иловада келтирилган.

  1. Идишларни ўрнатишга, рўйхатга олишга, техник кўрикдан ўтказишга, фойдаланиш учун рухсат беришга талаблар


  1. Download 488.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling