Нометалл идишлар - бир хил ёки композицион нометалл материалдан бажарилган идиш.
Тўлдиргич (наполнитель) - пластмассани армирловчи материал: армирлаш материали сифатида толалар, тўқима ёки нотўқима материаллар ишлатилиши мумкин.
Меъёрий ва меъёрий-техник хужжатлар (MҲ ва МТҲ) - давлат стандартлари ва қоидалар, соҳавий (тармоқ), техник шартлар, лойиҳалаштириш, тайёрлаш, таъмирлашга, кайта тиклаш, монтаж қилиш, созлаш, техник таҳлиллаш (кўрикдан ўтказиш) ва фойдаланишдаги амалий ҳужжатлар.
Гардиш - икки томонидан очиқ, узлуксиз профилдаги цилиндр қобиқ.
Кўриш учун дераза (ойна) - ишчи муҳитни кузатиш имконини берувчи қурилма (мослама).
Бир хил турдаги материал - битта моддадан, қотишма ёки қаттиқ эритмадан: ойна, пўлат, керамика ва бошқалар иборат материал.
Намуна - гувох - фойдаланиш жараёнида материал холатини аниклаш учун ишлатиладиган маълум технологияда таиёрланган идиш материалидан, намуиа.
Колдик ресурс - объектнинг техник холатининг назорати бошланишидан охирги чегара холатига утишигача ишлаб чикарилган махсулот
Таянч (тиргак-тиргович) - идишни ишчи ҳолатида ўрнатиш ва оғирликни идишдан фундаментга ўтказувчи қурилма ёки кўтариб турувчи конструкция.
Эгарсимон таянч - гардиш ҳалқали кесимининг пастки қисмини ушлаб турувчи горизонтал идиш.
Идишнинг (элементнинг) рухсат берилган босими - техник кўрикдан ўтказиш ва ташхислаш (диагностика) натижалари бўйича белгиланган идиш (элемент)нинг йўл қўйиладиган максимал ортиқча босими.
Қайта тиклаш (реконструкция) - идиш паспортига тузатишлар киритиш заруриятини келиб чиқарувчи идиш конструкциясини ўзгартириш, масалан, қўшимча элементларни ўрнатиш ва бошқа, идишнинг ишлаш параметрлари ўзгаришини келтириб чиқарувчи ўзгартиришлар.
Резервуар - газсимон, суюқ ва бошқа моддаларни сақлаш учун мўлжалланган стационар идиш.
Идиш қобиғи (рубашка) - идиш корпусини ёки қисмини ўраб олган ва идиш корпусининг девори билан бирга, иссиклик ташувчи билан тўлдирилган, бўшлиқни хосил қилувчи иссиқлик алмашиш мосламаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |