Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Идишнинг ҳисобланган хизмат муддати


Download 488.36 Kb.
bet5/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Идишнинг ҳисобланган хизмат муддати - идишни ишга тушириш бошланган кундан бошлаб календар йилларда ҳисобланадиган хизмат муддати.
Идиш (элемент)нинг ҳисобланган ресурси - тайёрловчининг йўриқномасида кўрсатилган фойдаланиш режимига риоя қилиш шарти билан унинг ишончли ишлашини таиёрловчи берган кафолат мобайнида ва совуқ ёки иссиқ ҳолатидан ишга туширишнинг ҳисобланган сонида идиш (элемент)нинг фойдаланиш давомийлиги.
Махсуслаштирилган ташкилот - қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказишга “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси рухсатномасига эга, ташкилот.
Идишнинг хизмат муддати - идишни ишлатилиши давомийлиги, календар йил ҳисобида, охирги чегара ҳолатига ўтганича.
Фланецли бирикмалар - бир-бири билан бевосита зичловчи юзаларини сиқиш йўли билан ёки маҳкамловчи деталлар билан сиқилган, орасига юмшоқроқ материалдан ясалган қистирмалар жойлаштириш йўли билан, герметиклик таъминловчи идишнинг ажралувчи бирикмали қўзғалмас қисми.
Идиш - кимёвий, иссиклик ва бошка технологик жараёнларни олиб бориш учун шунингдек газсимон, суюқ ва бошқа моддаларни сақлаш ва транспортда ташишга мўлжалланган, герметик ёпиқ сиғим. Идишнинг чегараси кириш ва чиқиш штуцерларидир.
Ҳаракатдаги идиш - ҳар хил жойларда ёки ҳаракатдаги вақтида вақтинча ишлатилатишга мўлжалланган идиш.
Турғун (стационар) идиш - битта аниқ жойда ишлатиш учун мўлжалланган, доимий ўрнатилган идиш.
Боғловчилар - композитнинг монолитлигини таъминлайдиган материал.

Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling