Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet3/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Ички (ташқи) босим - идишнинг ички (ташқи) девор юзаларига таъсир қиладиган босим.
Синаш босими - идиш синови ўтказилаётган босим.
Ишчи босим - иш жараёнининг нормал кетишида пайдо бўладиган максимал ортиқча ички ёки ташқи босим.
Ҳисобланган босим - чидамлиликка ҳисобланган босим.
Шартли босим - стандарт идишларни (узеллар, деталлар, арматуралар) чидамлиликка хисоблашда фойдаланадиган, 20оС ҳароратда ҳисобланган босим.
Деворларнинг йўл қўйиладиган максимал (минимал) ҳарорати идишни ишлатишга руҳсат берилган ички бушлиқни чегаралайдиган идиш корпусининг ажралмас қисми.
Тиқин - штуцер ёки бобишка тешикларини зич ёпилишига имкон берувчи ҳажмли детал.
Змеевик (бурама найча) - эгилган қувурлар тарзида бажарилган иссиклик алмаштирувчи мослама.
Ортиқча босим - барометр кўрсатадиган абсолют босим ва атроф муҳитнинг босими орасидаги фарқ.
Корпус - гардиш ва таглик (тагдон) дан иборат бўлган асосий йиғма бирлик.
Композицион материал (композит) - бир нечта бир хил материаллдан (компонент), бир хил бўлмаган тузилишга эга материал.
Копқоқ - идишнинг ички бўшлиғини ёки люк тешигини беркитувчи ажратиладиган қисм.
Люк - идишнинг ички бўшлиғига киришни таъминловчи мослама.
Лейнер - юкланишнинг бир қисмини кўтариши мумкин бўлган, армирланган пластмассадан ясалган, идишнинг ички зичловчи қатлами.
Металлпластикли идишлар - кўп қатламли идишлар, уларнинг ички қатлами (қобиқ) металлдан тайёрланган; қолган қатламлари армирланган пластмассадан тайёрланган. Ички қатлам юкланишнинг бир қисмини кўтаради.
Кўп камерали идиш - ҳар хил ёки бир хил шароитларда (босим, ҳарорат, муҳит) ишлатиладиган, иккита ёки ундан кўп ички бўшлиқларга эга идиш.

Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling