Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


§. Идишни фойдаланишга туширишга рухсатнома


Download 488.36 Kb.
bet9/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

§. Идишни фойдаланишга туширишга рухсатнома

  1. “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларидан рўйхатдан ўтиши керак бўлган идишни ишга туширишга рухсатнома, уни техник кўрикдан ўтказилиш ва хизмат кўрсатиш, ҳамда назорат қилиш ташкилоти текшириш асосида рўйхатга олгандан сўнг инспектор, белгиланган тартибда беради, бунда қуйидагилар текширилади:

арматуралар, назорат - ўлчаш асбоблари ва хавфсизлик асбобларини ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ мавжудлиги ва созлиги;
идишни ўрнатилиши хавфсизлик қоидаларига мослиги;
идишни туғри ёқилиши (ишлатилиши);
аттестациядан ўтган (малакали) хизмат кўрсатиш ходимларининг ва мутахассисларнинг мавжудлиги;
босим остида ишлайдиган фойдаланишда саноат хавфсизлиги талабларига риояси учун ишлаб чикариш назоратини амалга оширувчи жавобгар шахс учун лавозим йуриқномаси мавжудлиги, идишларни соз ҳолати ва хавфсиз фойдаланиш учун жавобгар мавжудлиги;
ушбу Қоидаларда назарда тутилган ишлаш режими ва хавфсиз хизмат кўрсатиш, смена (кунлик) журналлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш бўйича инструктаж олиб борилиши.

  1. “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларида рўйхатдан ўтиши шарт булмаган, идишларни ишга туширишга рухсатнома, техник кўрикдан ўтгандан ва хизмат кўрсатиш ташкилоти текширгандан сўнг тайёрловчининг хужжатлари асосида, босим остида ишлайдиган идишларни фойдаланишда саноат хавфсизлиги талабларига риояси учун ишлаб чиқариш назоратининг амалга оширилишини идиш эгасининг буйруғи билан тайинланган шахс беради.

  2. Идишни ишга тушириш учун рухсатнома унинг паспортига ёзилади.

  3. Ҳар бир идишга, уни ишга тушуришга рухсатнома берилганида, кўринадиган жойга бўёқ билан ёки 200x150 mm дан кам бўлмаган форматдаги махсус табличкага қуйидагилар ёзилади:

рўйхатга олиш тартиб рақами;
рухсат берилган босим;
кейинги ташқи ва ички кўрикларнинг ва гидравлик синовларнинг санаси, ойи ва йили.

  1. Идиш (қурилмага кирган идишлар гуруҳи), ушбу Қоиданинг 38-40-бандлари талабларини бажаргандан кейин ташкилот маъмуриятининг ёзма фармойиши асосида ишга туширилиши мумкин.

  1. Ўлчаш воситаларини кўллаш (ишлатиш) тартиби

  1. Ўрнатилаётган ўлчаш воситалари Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари Давлат рўйхатига (реестрига) киритилган бўлиши ва белгиланган тартибда текширилган бўлиши керак, ҳамда текшириш ва текширилганлиги хақида тамғаси бўлиши керак.

Текшириш муддати ўтган ўлчаш воситалари фойдаланишга рухсат берилмайди.

  1. Синаш асбоб-ускуналари метрологик аттестациядан ўтиши ва O’z DSt 8.017:2005 га мувофик синаш стендларига (кўргазмаларига) сертификатларига эга бўлиши керак.

  2. Ўлчаш воситалари ва синаш асбоб-ускуналари даврий синовдан ўтиши ва “Ўзстандарт” агентлигида тасдикланган, текширишлараро интервалга асосан метрологик аттестациядан ўтиши керак.

  1. Идишларни сақлаш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш


  1. Download 488.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling