Саралаш машиналари саралаш жараёни тўғрисида умумий маълумотлар


Download 69.62 Kb.
bet1/2
Sana27.01.2023
Hajmi69.62 Kb.
#1133147
  1   2
Bog'liq
САРАЛАШ МАШИНАЛАРИ


САРАЛАШ МАШИНАЛАРИ

Саралаш жараёни тўғрисида умумий маълумотлар


Саралаш жараёни саноатнинг кўп тармоқларида кенг қўлланилади.
Тоғ жинсларининг ва майдаланган материалларнинг ўлчамлари бир хилда бўлиши қийин, шу сабабдан сараланади. Материаллар таркибидаги сифатини бузувчи жисмлар чиқариб ташланади. Материалларни саралаш машиналари қуйидаги усуллар буйича ишлайди:
- Механик усул
- Гидравлик усул
- Хаво ёрдамида (аэродинамик усул)
Материалларни саралашнинг энг кўп тарқалган усули механик усулдир. Бу усулда асосан элаклардан фойдаланилади. Элакка келаётган турли ўлчамдаги аралашма берилган материал дейилади. Берилган материал доналари элак тешиклари диаметридан катта бўлса элак юзаси устида қолади ва «элак усти синфи» дейилади (+ ишораси билан белгиланади). Элакдан ўтган материал «элак ости синфи» дейилади (-ишораси билан белгиланади). Масалан , 40 мм тешикли элакдан ўтмаган материал +40, ўтгани эса –40 бўлади. Агар материал n - та элак юзасидан ўтаётган бўлса n+1 синфга бўлинади. Саралаш машиналарнинг материал тўқилувчи юзалари колосникли панжара ёки сетка кўринишида бўлади ва горизонтал текисликка нисбатан параллел ёки қия холатда бўлади. Элакнинг материални саралаш юзаси харакатланиш турига кўра айлана , эллипс ва тўғри чизиқ шаклида бўлади.
Қия, яъни горизонтал текисликка нисбатан бурчак остида ўрнатилган саралаш машиналарида шу уч хил кўринишидаги траектория мавжуд. Горизонтал холатдаги саралаш машиналарида тўғри чизиқли харакатда бўлади. Сараловчи юзанинг титраш тезлиги шундай танланади-ки, материал юзадан кўчсин. Материалини қайта ишлашда қуйидаги кўринишдаги саралаш ишлари олиб борилади:
Дастлабки - бунда берилган тоғ жиснлари майдаланиши керак бўлган ҳамда майдалаш талаб қилинмайдиган синфларга ажратилади.
Оралиқ саралаш - кейинги босқичда майдаланиши талаб қилинмайдиган синфларга ажратилади.


Назоратли саралаш - майдалаш жараённинг охирги босқичида қўлланилиб, ўлчамлар назорат қилинади ва катта ўлчамдаги тошлар қайта майдалаш учун юборилади.


Охирги саралаш - майдаланган тошлар товар доналарига сараланади. Материалларни саралашнинг хўл ва қуруқ усуллари мавжуд.
Хўл усулда саралашда материал устига сув сепилади. Бу усулдан ўта нам материалларни ҳамда таркибида тупроқ бўлган материалларни саралашда фойдаланилади. Бу усулда материал на фақат сараланади , балки ювилади ҳам.
Саралаш жараёни асосий иккита кўрсаткичи билан характерланади :

  1. Иш унумдорлиги.

  2. Самарадорлиги.

Самарадорлик саралаш жараёнининг сифатини характерлайди. Сифат сараланган тошнинг таркибидаги ўлчамларининг бир хиллигини характерлайди.
Самарадорлик қуйидаги тенглама ердамида топилади:
; % (11.1)
бу ерда С-элакка келаётган умумий тоғ жинсларнинг элак остки
синфини фоизли миқдори ;
d=(А-А1)/А1-элак остки синфининг саралаш жараёнида
элакнинг устки қисмида қолган улуши.
А-элак усти материалининг текширилган массаси.
А1-элак усти материалининг лаборатория элагида текширилган массаси.

11.2. Машиналарнинг турлари ва асосий кўрсаткичлари


Сараланаётган материалнинг ўлчами ва зичлигича боғлиқ ҳолда енгил, ўрта ва оғир элакларга бўлинади.
Енгил элаклар кўмир саноатида, ўрта ва оғир элаклар қурилиш материаллари саноатида фойдаланилади.
Ишлаб чиқаришда энг кўп тарқалган элаклардан бурчак остида ишловчи инерцион ва горизонтал инерцион элаклардир. Бурчак остида ишловчи инерцион элак айлана шаклида тебранади, горизонтал инерцион элак эса илгарилама - қайтма йўналишда тебранади

11.1-расм. Элакларнинг асосий кинематик схемалари


а) айлана шаклида тебранувчи; б) илгарилама-қайтма йўналишида тебранувчи.
Элакнинг пўлат танаси лист ва кувурлардан пайвандлаш йўли билан тайёрланади. Танага 2 қатор устма-уст холатда панжаралар ўрнатилади. Тананинг ўрта қисмига титраткич ўрнатилган бўлиб, титраткич вали бир жуфт роликли подшипникларга ўтиради. Бу подшипниклар корпусга махкамланган. Вал чанг ва зарблардан химояланиш учун унга труба кийгиздириб қўйилган. Валнинг икки чекка қисмига симметрик холатда дебаланслар ўрнатилган. Вални харакатга келтириш учун эса валнинг бир томонига шкив ҳам ўрнатилган бўлиб, тасма ёрдамида электрмотордан харакат олади.
Дебаланснинг вал билан барга айланиши натижасида марказдан қочма куч хосил бўлиб, айлана кўринишдаги тебранма харакат қилади. Тебраниш натижасида элак юзасига тушган материаллар сараланади. Элак танаси пружиналар орқали фундаментга жойлаштирилади ёки пружиналар орқали таянчга осиб қўйилади.
Элакларнинг иш унумдорлигини ВНИИстройдормашда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида яратилган тенглама орқали аниклаш тавсия этилган:
, м3/соат (11.2)
бу ерда q-сетка тешиклари ўлчамига мос келувчи солиштирма иш
унумдорлик, м3/соат м2;
f - элак юзаси, м2;
k1-элакнинг қиялик бурчагини ҳисобга олиш коэффициенти,
k1=1;
k2-берилган материал таркибидаги элак ости синфининг фоизли
улушини хисобга олувчи коэффициент;
k3-элак ости синфининг тешик ўлчами яримидан кичик бўлган
материал доналарнинг фоизли улушини ҳисобга олувчи
коэффициент;
m-элакка тушаётган материалнинг нотекис тушишини ҳисобга
олувчи коэффициент.
Элакнинг электр моторқуввати қуйидагича аниқланади:
Nум = Nтр + Nгр (11.3)
бу ерда NТР-элак подшипникларидаги ишқаланиш кучини енгиш
учун сарф бўлган қувват;
NГР-материални қузғатиш ва саралаш учун сарф бўлган
қувват.


, вт (11.4)
бу ерда -ишқаланиш моменти, н м;
Fm-подшипникларга тушаётган юк, Н;
-келтирилган ишқаланиш коэффициенти;
D-вал диаметри, м;
- бурчакли тезлик, рад/сек.
(11.5)
бу ерда -элак узунлиги, м;
Q-элакнинг иш унумдорлиги, М3/С;
СВ-берилган материалдаги элак усти синфининг миқдори, %;
СН-берилган материалдаги элак ости синфининг фоизли
миқдори,%;
Е-элак самарадорлиги, %;
р-материал зичлиги, кг3.

Умумий қувват


вт (11.6)

Download 69.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling