Саудия арабистони подшоҳлиги


йил 2 ноябрда Сауд тахтни амир Файсалга топширди


Download 94.5 Kb.
bet4/7
Sana23.07.2023
Hajmi94.5 Kb.
#1661855
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
САП

1964 йил 2 ноябрда Сауд тахтни амир Файсалга топширди. Файсал ҳукумати халқ хўжалиги (янги саноат корхоналарини барпо этиш ва ҳ.к.), халқ таълими соҳасида бир қанча ислоҳотлар ўтказди. 1960-йилларнинг 2-ярмидан Саудия Арабистони ташқи сиёсатини икки йўналишда олиб борди. Бир томондан мусулмон давлатлари ташкилоти — Ислом пактини тузиб (1966), даҳрийликка (коммунизмга) қарши ҳаракатни қўллаб-қувватлади. Иккинчи томондан Исроил агрессиясига дучор бўлган араб мамлакатлари (Миср, Сурия ва Иордания)га молиявий ёрдам бера бошлади. 1973 йилги Яқин Шарқдаги ҳарбий танглик пайтида Саудия Арабистони ўз қўшинлари билан араб мамлакатлари томонида туриб урушда қатнашди ва Миср ҳамда Сурияга қайтариб олмаслик шарти билан молиявий ёрдам берди; Исроилни қувватлаётган мамлакатлар — АҚШ, Голландияга нефть сотишни вақтинча тўхтатиб қўйди. 1974 йил октябрь ойида Работда бўлиб ўтган араб мамлакатлари раҳбарларининг конференциясида Саудия Арабистони Фаластин Озодлик Ташкилотини тан олди.
1975 йил 25 мартда подшоҳ. Файсал ўлдирилгач, унинг ўрнига Холид ибн Абдулазиз подшоҳ бўлди. 1982 йил июнда подшоҳ Холид бин Абдулазиз вафотидан кейин унинг ўрнига Фаҳд бин Абдулазиз тахтга ўтирди.
Фаҳд вафотидан сўнг (2005 йил) тахтга ўтирган Абдуллоҳ бин Абдулазиз вафот этгач, Салмон бин Абдулазиз тахтга ўтириб, мамлакатни бошқармоқда.
Саудия Арабистони — 1945 йилдан БМТ аъзоси.
Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992 йил февралда ўрнатган.
Иқтисодиёти. Иқтисодиётининг асоси — нефть ва газ саноати. 2-жаҳон урушига қадар Саудия Арабистони хўжалигида чорвачилик устун бўлган. Урушдан кейин нефть қазиб олиш ва экспорт қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Нефть ва нефть маҳсулотларидан келадиган даромад 5 йиллик режалар доирасида саноатни ривожлантиришга катта маблағ ажратиш имконини берди. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 53%, қишлоқ хўжалиги улуши 6%, хизмат кўрсатиш тармоғи улуши 41% ни ташкил этади. Ишлаб чиқариш ялпи ҳажмининг 35% хусусий секторга тўғри келади.

Download 94.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling