Саудия арабистони подшоҳлиги


Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви


Download 94.5 Kb.
bet7/7
Sana23.07.2023
Hajmi94.5 Kb.
#1661855
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
САП

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. САП да 100 дан ортиқ кундалик газета ва журналлар нашр этилади. Йириклари араб тилида: «Ал-Билад» («Мамлакат», кундалик газета, 1934 йилдан), «Ан-Надва» («Клуб», кундалик газета, 1958 йилдан), «Ал-Мадина-Ал-Мунаввара» (кундалик газета, 1937 йилдан), «Ар-Риёд» (кундалик газета, 1964 йилдан), «Ал-Жазира» («Орол», кундалик газета), «Аш-Шарқ-ал-Аусат» («Яқин Шарқ», газета, 1978 йилдан); инглиз тилида: «Араб Ньюс» («Араб янгиликлари», кундалик газета, 1975 йилдан).
Энг йирик ва нуфузли нашриёт «Ал-Ямама» ҳисобланади. Радиоэшиттириш 1948 йилдан бошланган, 23 давлат радиостанцияси мавжуд. Эшиттиришлар 4 канал орқали араб ва инглиз тилларида узатилади. САП да миллий телекўрсатув фаолияти 1965 йилдан бошланган.
Макка (1967), Мадина (1967), Даммам (1969) да йирик телевизион марказлар мавжуд. Сунъий йўлдош орқали телекўрсатувлар асосий ахборот манбаидир. 70% телетомошабинлар ундан фойдаланади.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Тош ҳайкалчалар, ҳайвонлар тасвирланган тош рельефлар САП ҳудудидаги қадимги ёдгорликлардан ҳисобланади (мил. ав. 7—2-асрлар). Макка ва Мадинада ўрта аср араб меъморлиги ёдгорликлари - масжид, мадраса, миноралар сақланган. Ҳижоз шимолида милоддан аввалги 2- ва милоднинг 1-асрларга оид набатияликлар шаҳри вайроналари ва қабрлар топилган. Аҳоли турмуш даражасининг юксалиб бориши билан анъанавий лой ва хом ғиштлар ўрнига замонавий қурилиш материалларидан маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда вилла ва кўшклар қурилди. Кўчманчиларнинг турар жойлари эса эчки териси билан ёпилган чайлалардан иборат.
Йирик шаҳарлар (Макка, Ар-Риёд, Мадина, Жидда)да жаҳон андозаларига мос даражада кўп қаватли уйлар, меҳмонхона, стадион, аэропорт-лар мавжуд. Замонавий қурилишларда араб миллий меъморлиги анъаналари ўз аксини топган. Йирик иншоотларнинг девори кўпи мармар билан қопланган.
Ўзбекистон — Саудия Арабистони муносабатлари.
1992 йил февралда САП. ташқи ишлар вазири шаҳзода Сауд ал-Файсал бин Абдул-азиз Ол Сауднинг Ўзбекистонга, ўша йил апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг САП га ташрифидан сўнг, 1992 йил ноябрда Жидда шаҳарида Ўзбекистон Республикаси консулхонаси, май ойида Ар-Риёдда элчихонаси, 1997 йил 27 мартда Тошкентда САП элчихонаси очилди. 1995 йил ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирининг САП га қилган ташрифи давомида Ўзбекистон билан САП ўртасида савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланди.
1996 йил апрелда Ар-Риёдда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг «Ўзбекистан иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида», 1998 йил мартда «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва та-раққиёт кафолатлари» асарлари араб тилидаги нашрининг расмий такдимоти ўтказилди.
1996 йилда САПнинг «Делта ойл» ширкати билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Жумладан, Ўзбекистон ҳукумати АҚШ — САПнинг «Юникол» ва «Делта ойл» ширкатлари консорциуми билан нефть ва газ қувурлари лойиҳалари тўғрисида битим, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси эса Ўзбекистонда нефть разведкаси ҳамда уни қазиб чиқариш ҳақида англашув баён-номасини имзолади. Ўзбекистон — САП ўртасидаги товар айланмаси 3,9 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Икки давлат ўртасида таълим ва дин соҳаларида ҳам ҳамкорлик ривожланган. 1997 йил САП олий таълим вазири Халид ал-Анқарий Ўзбекистонга САП нинг бир неча университетлари ректорларидан иборат делегация билан ташриф буюрди.
2008 йилдан САПда Атташе фаолият олиб бормоқда.
Мустақиллик даврида республикамизнинг 90 мингдан ортиқ фуқароси муборак ҳаж, 80 мингдан зиёд фуқароси умра сафарларида бўлдилар (2013 й.).





Download 94.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling