47
83. Миллий ғурур деганда нима тушуни-
лади?
Миллий ғурур – шахс, ижтимоий гуруҳнинг муайян
миллатга мансублигидан фахрланиш ҳисси. Бу туйғу
ўзини ўзи англаш шаклларидан бири бўлиб, аждод-
лар қолдирган моддий, маънавий мерос, ўз халқининг
жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси, қадр-қимма-
ти, обрў-эътиборидан фахрланиш ҳиссини ифодалайди.
84. Миллий онг нима?
Фақат бирор миллатга хос бўлган миллий руҳият,
кайфият, туйғулар, қарашлар, назариялар ва ғоялар
мажмуасидир.
85. «Миллий-маънавий қадриятлар» де-
ганда нима тушунилади?
Муайян миллатга тегишли бўлган барча ахлоқий,
диний, бадиий, ҳуқуқий, сиёсий, маънавий мерос.
86. «Миллий – маънавий қадриятлар» қан-
дай қадриятларни ўз таркибига олади?
Муайян миллатга тегишли бўлган барча (ахлоқий,
диний, бадиий, маданий, ҳукуқий, сиёсий)
маънавий
меросни.
87. Мустақилликнинг маънавий заминла-
ри деганда нималар тушунилади?
Мустақилликнинг маънавий заминлари қуйидаги-
лар:
миллий онг; миллий ҳис-туйғу;
миллий бардам-
лик; миллий ўзлигини англаш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: