Савол Жавоблар Молия doc


Ташкилотда бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш муддатлари


Download 278.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/48
Sana16.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1273283
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48
Bog'liq
Савол Жавоблар Молия

101.
Ташкилотда бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш муддатлари
тўғрисида тушунча беринг?
Бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлар, микрофильмлар ёки компьютер
ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий ҳисобот эса қонун
ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақланади.
102.
Касса операцияларини тафтишдан ўтказилиши тартибини
тушунтириб беринг?
Кассада тафтиш қилиш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан
комиссия тайинланади, инвентаризация бошланишидан олдин кассирдан тилхат
олинади. Кассадаги нақд пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар
тўлиқ қайта санаб чиқилади, инвентаризация натижалари далолатнома билан
расмийлаштирилади.
103.
Инвентаризация ўтказиш тартибини тушунтириб беринг?
Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш 19-сон БҲМСга мувофиқ амалга
оширилади
(02.11.1999й. АВ№833).
Жойлашган ери ва барча турдаги молиявий мажбуриятларидан қатъий назар,
ташкилотнинг барча мол-мулки инвентаризациядан ўтказилади.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш заҳиралари ва ташкилотга қарашли
бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган бошқа турдаги мол-мулклар,
шунингдек, бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк инвентаризация
қилинади.
Мол-мулкни инвентаризация қилиш унинг жойлашган ери ва моддий
жавобгар шахс бўйича ўтказилади.
Инвентаризациянинг асосий мақсади – мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини
аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан
қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текширишдан иборат.


28
19-сон БҲМСга асосан мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда,
шунингдек, давлат корхонаси ўзгартирилганда ҳамда йиллик молиявий ҳисоботни тузишдан
олдин корхонанинг барча мулки ва молиявий мажбуриятлари инвентаризациядан ўтказилади.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling