Савол Жавоблар Молия doc


Download 278.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/48
Sana16.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1273283
TuriКодекс
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48
Bog'liq
Савол Жавоблар Молия

созлиги текширилади.
Инвентаризацияда моддий-жавобгар шахс албатта иштирок этиши шарт,
инвентаризация пайтида бойликларнинг мавжудлиги албатта санаш, тарозида
тортишўлчаш йўли билан аниқланади.
Расмийлаштирилган ҳужжат комиссиянинг барча аъзолари ва моддий-
жавобгар шахс томонидан имзоланади.
Моддий-жавобгар шахслар текширишда иштирок этгани, комиссия
аъзоларига нисбатан эътирози йўқлиги ва саналган бойликлар ўз жавобгарлигига
сақлашга қабул қилгани тўғрисида тилхат беради.
56.
Қандай ҳолатларда бюджет ташкилотлари томонидан бюджет
интизоми бузилишига йўл қўйилишини тушунтириб беринг?
Бюджет интизомини бузиш ҳолатларига:
Ø Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини уларни
олиш (улардан фойдаланиш) шартларига мувофиқ бўлмаган мақсадларга молия
йили давомида йўналтириш;


15
Ø меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган разрядларга, лавозим маошлари,
устамалар, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқа тўловлар миқдорларига риоя
этмасдан молия йили давомида тўловларни амалга ошириш;
Ø бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи,
пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа
харажатларни тўлаш учун пул маблағлари берилишини, шунингдек пенсияларни
етказиб беришни амалга оширувчи муассасаларга пул маблағлари берилишини
банкларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асоссиз
кечиктириш киради.
57.
Қандай ҳолатларда бюджет ташкилотлари томонидан смета-
штат интизоми бузилишига йўл қўйилишини тушунтириб беринг?
Смета-штат интизомини бузиш қуйидагилар натижасида Давлат бюджети,
давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг
бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини молия йили давомида
сарфлашдир:
Ø нотўғри маълумотлар асосида ва нормативларга нисбатан ошириб кўрсатилган
бюджетдан ажратиладиган маблағларни харажатлар сметасига киритиш;
Ø ходимларнинг белгилаб қўйилган чекланган умумий сонига, ходимларнинг
тоифалари ўртасидаги ўзаро нисбат нормативларига, намунавий штат
нормативларига риоя этмаслик;
Ø бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантириш
ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этмаслик;
Ø тарификация рўйхатларини тузишнинг белгиланган тартиби ва нормативларига
риоя этмаслик.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling