2
Бюджет ссудаси – қайтариш шарти билан юқори бюджетдан қуйи
бюджетга,
шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига,
резидент-юридик шахсга
ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет ссудаси – бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши харажатлар
қопланишини таъминламаган тақдирда қайтариш шарти билан фоизсиз берилади.
Бюджет ссудаси:
Ø
прогноз қилинган даромад ва режалаштирилган харажатлар ўртасидаги
режали касса узилишини қоплашга – 9 ойгача;
Ø
даромадлар тушумлари ва харажатларни амалга ошириш ўртасида
кутилаётган касса узилишини қоплашга – 6 ойгача берилади.
Режали бюджет ссудаси – даромадларнинг прогноз қилинган тушумлари, режа-
ган субвенция, ўтказиб бериладиган
даромадлар суммалари, айланма касса
маблағлари ва йил бошидаги эркин қолдиқдан маблағ жалб қилиш ва
режалаштирилган дотация айрим чораклардаги харажатлар қопланишини
таъминламаган ҳолларда берилади.
7. Бюджет ташкилоти тўғрисида тушунча беринг?
Давлат функцияларини амалга ошириш учун ташкил этилган ҳамда
Давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган нотижорат ташкилот –
бюджет
ташкилоти ҳисобланади.
8. Бюджет маблағлари олувчилар тўғрисида тушунча беринг?
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағ
оладиган юридик ёки жисмоний шахс –
бюджет маблағи олувчилар ҳисобланади.
Бюджет маблағи олувчилар бюджет ташкилоти мақомига эга бўла олмайди.
Резидент-юридик шахсларга – Ўз.Рес.нинг
республика бюджетидан бюджет
ссудаси, кредит (кредит линиялари), субсидиялар ажратилади.
Жисмоний шахсларга – субсидия шаклида ва бошқа транфертлар ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: