Савол Жавоблар Молия doc


 Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент


Download 278.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/48
Sana16.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1273283
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48
Bog'liq
Савол Жавоблар Молия

25. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда биринчи
навбатда қайси харажат турлари назарда тутилади?
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли бюджетларни биринчи
навбатда иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат маҳсулотлари
ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш, шунингдек коммунал хизматлар
харажатларини назарда тутган ҳолда шакллантиради. (БК 94-модда)
26. Бюджет 
ташкилотларининг 
Ривожлантириш 
жамғармасини
шакллантириш манбаларини санаб беринг?
§чорак охирида иқтисод қилинган маблағ (капитал қўйилмадан ташқари);
§товарлар (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;
§ижара тўловининг бир қисми (40%);
§белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган
маблағлар;
§ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади.
27. Давлат бюджети тақчиллиги нима?
Давлат бюджети тақчиллиги — муайян даврда Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши.
Давлат бюджетининг бирламчи тақчиллиги — муайян давр учун Ўз.Р Давлат
бюджети харажатларидан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларни
чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланадиган Давлат бюджети тақчиллиги.


8
28. Давлат 
бюджетининг тақчиллиги қандай манбалар ҳисобидан
молиялаштирилади?
§ давлат активларини сотишдан олинган даромадларнинг Ўзбекистон
Республикаси республика бюджетига ажратмалари;
§ Ўз.Рес. республика бюджети маблағининг молия йили бошидаги қолдиқлари;
§ давлат томонидан маблағ жалб қилиш;
§ қонун 
ҳужжатларига 
мувофиқ 
бошқа 
манбалар 
ҳисобидан
молиялаштирилади.
Тақчиллигини қоплаш манбаси сифатида Марказий банкининг кредитларини
жалб қилишга йўл қўйилмайди.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling