Савол Жавоблар Молия doc


 Давлат томонидан маблағ жалб қилишда қарз мажбуриятларининг


Download 278.63 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/48
Sana16.03.2023
Hajmi278.63 Kb.
#1273283
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48
Bog'liq
Савол Жавоблар Молия

33. Давлат томонидан маблағ жалб қилишда қарз мажбуриятларининг
муддатларга тўғрисида тушунча беринг?
Қарз мажбуриятлари қисқа (1 йил), ўрта (1 – 5 йил) ва узоқ (5 йил ва ундан
ортиқ) муддатларга бўлинади.
34. Ўзбекистон Республикаси томонидан хориждан жалб қилинадиган
кредитлар (қарзлар) тўғрисида тушунча беринг?
Ўзбекистон Республикаси томонидан хорижий банклардан, давлатлардан,
халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия
ташкилотларидан жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) давлат томонидан
хориждан маблағ жалб қилиш жумласига киради.
35. Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган кредитлар
(қарзлар) қандай мақсадларга йўналтирилади?
§ривожланиш давлат дастурларини молиялаштиришга ёки биргаликда
молиялаштиришга;
§тармоқларни, иқтисодиёт соҳаларини ва минтақаларни ривожлантириш
дастурларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун
кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашга йўналтирилади.
36. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари тўғрисида тушунча
беринг?
Давлат кафолати

қарз олувчи-резидент юридик шахснинг олган
кредитларини битимларда белгиланган муддатда тўламаган тақдирда Ўзбекистон
Республикасининг қарз берувчи олдидаги қарзни тўлиқ ёки қисман тўлаб бериш
мажбуриятидир.
Ўз.Рес.нинг давлат кафолатлари қарз берувчиларга қарз олувчи-резидентлар ўзи
олган кредитлар (қарзлар) бўйича мажбуриятларни бажаришининг таъминоти
сифатида берилади.
Жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари бўйича Ўз.Рнинг давлат кафолатлари
берилмайди.
37. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари қандай асосда
берилади?
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига
кўра берилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўз.Рнинг давлат кафолатларини
расмийлаштириш бўйича ваколатли органдир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўз.Республикасининг берилган
давлат кафолатлари билан шарт қилиб қўйилган тўловларни амалга оширгач,


10
амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз
олувчи-резидентдан сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Download 278.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling