38. Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли
қоғозлари тўғрисида тушунча беринг?
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номидан
давлат қимматли қоғозларини чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан эмиссия қилинган давлат
қимматли қоғозларини жойлаштиришда;
давлат қимматли қоғозлари бўйича қийматни, фоизларни ва бошқа тўловларни
тўлашда;
давлат қимматли қоғозлари бўйича бошқа операцияларни амалга оширишда
фискал агент сифатида иштирок этиши мумкин.
39. Давлат қимматли қоғозларини чиқаришдан олинган тушумлар қандай
мақсадларга йўналтирилади?
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун;
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича чора-тадбирлар,
Ўзбекистон Республдикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган
йирик инвестиция лойиҳалари ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун
йўналтирилади.
40. Беғараз ёрдамнинг турлари бўйича тушунча беринг.
Беғараз ёрдам – инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағлари
тарзида берилади.
Инсонпарварлик ёрдами – аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва
ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш,
табиий офат, эпидемия ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда
уларнинг оқибатларини тугатиш учун дори воситалари ва тиббиёт учун
мўлжалланган буюмлар, озиқ-овқат, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар
(шу жумладан асбоб-ускуна, транспорт, техника), шунингдек ихтиёрий хайриялар,
ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш (шу жумладан инсонпарварлик ёрдами
юкларини ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш) тарзида берилади.
Тамаки маҳсулотлари, алкоголь маҳсулотлари, ҳарбий мақсад учун
мўлжалланган товарлар, шунингдек олиб кирилиши тақиқланган товарлар
инсонпарварлик ёрдами сирасига киритилиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |