4
ҚР бюджети тузилмасига ҚРнинг
республика бюджети, ҚР туманлари ва
шаҳарларининг бюджетлари киради.
Вилоятлар маҳаллий бюджетлари
тузилмасига вилоят бюджети, тегишли
вилоятлар туманлари ва шаҳарларининг бюджетлари киради.
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тузилмасига шаҳар бюджети ва шаҳар
таркибига кирувчи туманларнинг бюджетлари киради.
15. Консолидациялашган бюджет тўғрисида тушунча беринг?
Ўзбекистон Республикасининг
консолидациялашган бюджети таркибига:
ü Давлат бюджети;
ü Давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари;
ü Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
ü Ўз.Рес. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари киради.
16. Давлат мақсадли жамғармалари нима мақсадда ташкил этилади?
Давлат мақсадли жамғармалари - давлат функцияларини амалга ошириш учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.
Маблағлари солиқлар, мажбурий тўловлар ва жарималар, ҳомийлик маблағлари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган бошқа даромадлардан,
шунингдек бюджет трансфертлари ва субсидияларидан шакллантирилади.
Давлат мақсадли жамғармалари юридик шахс шаклида ёки юридик шахс ташкил
этмасдан шу
жумладан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳузурида
тузилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: