Савол-жавоблар. Савол: Барботаж нима?


Савол: Ёқилғи гази хакида маълумотлар ва газларнинг босимига караб булиниши, ишлатилиши


Download 91.61 Kb.
bet15/26
Sana24.01.2023
Hajmi91.61 Kb.
#1117548
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
Савол-жавоблар

36. Савол: Ёқилғи гази хакида маълумотлар ва газларнинг босимига караб булиниши, ишлатилиши.
Жавоб: Ҳар қандай газ ёқилғиси бир қанча оддий газлардан ташкил топган бўлади. Бу газлар икки қисмга бўлинади: ёнувчи газлар ва ёнмайдиган газлар. Ёнувчи газлар қаторига водород Н2, углерод CО, метан СН4, этан С2Н6, пропан С3Н8, бутан С4Н10, пентан С5Н12 ва бошқа оғир углеводородлар ҳамда водород сулфид Н2S киради.
Газнинг ёнмайдиган қисмига карбонат ангидрид (СО2 ), азот N2, кислород О2 ва сув буғлари Н2О киради. Ёнувчи газларнинг энг енгили водород Н2 бўлиб, унинг иссиқлик бериш қобиляти 10800 кЖ/м3 Бу газ ҳаводан енгил, ранги ва хиди йўқ. Бу газ асосан сунъий газларда кўп учрайди. Углерод оксидининг (СО2 ) иссиқлик бериш қобилияти 12640 кЖ/м3. Бу газ ўта заҳарли бўлиб, углероднинг чала ёниши натижасида ҳосил бўлади. Бу газ асосан сунъий газлар таркибига бўлинади. Бундан ташқари, ҳар қандай ёқилғининг чала ёниши натижасида ҳам ҳосил бўлади. Метан гази СН4 асосан табиий газларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Унинг иссиқлик бериш қобиляти 35840 кЖ/м3. Метан рангсиз, хидсиз газдир. Метан гази табиий газларнинг 90-98% игача ташкил қилиши мумкин.
Этан C2H6, прапан C3H8, бутан C4H10 ва бошқа углеводородлар ҳам ёнувчи газлар бўлиб, улар асосан, метан гази иштирок этган табиий газлар таркибида учрайди.
Улардан ташқари, табиий ва йўлдош газларининг таркибида сув буғлари, смола заррачалари, чанг, аммиак, водород, водород сулфид учраб туради. Водород сулфид Н2S гази заҳарли бўлиб, одам организмига кучли таъсир қилади, бундан ташқари, газ таркибидаги сув буғлари билан бирикиб сулфат кислота ҳосил қилади ва газ қувурларининг металини, қозон ҳамда саноат печларининг металл қисмларини емириб, ишдан чиқаради. Шунинг учун истеъмолчига берилаётган газнинг таркибида водород сулфиднинг миқдори 2 % дан ошмаслиги керак.
Газнинг иссиқлик бериш қобилияти деб 1 м3 газ ёнганда ҳосил бўлган иссиқлик миқдорига айтилади (кЖ/м3). Иссиқлик бериш қобилияти икки хил бўлади: юқори иссиқлик бериш қобилияти; қуйи иссиқлик бериш қобилияти;
Юқори иссиқлик бериш қобилияти ёнилғи таркибидаги водород ёнганда ҳосил бўладиган сув заррачаларини буғлантириш учун сарф бўлган иссиқлик миқдорини ҳам ўз ичига олади. Техник ҳисобларда ундан фойдаланилмайди.
Қуйи иссиқлик бериш қобиляти эса ёнишда ҳосил бўлган сув заррачаларини буғлатиш учун кетган иссиқликни ҳисобга олмайди.
Шундай қилиб, табиий газлар учун юқори ва қуйи иссиқлик бериш қобилятларининг фарқи тахминан 4200 кЖ/м3 ташкил қилади.

Download 91.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling