Насосларни таккослаш
Хажмий насослар. Порщенли ва плунжерли насосларнинг асосий афзаллиги бу уларда фойдали иш коэффициентининг катталиги ва кам микдордаги, юкори ковушок суюкликларни хар кандай босимда узатиб бериш хоссасига эгалигидир. Лекин, уларда суюклик узатилиши нотекислиги, клапанларни тез ишдан чикиши ва уларнинг ката улчамга эга булиши, поршенли ва плунжерли насосларнинг кулланишини озгина чегаралайди. Плунжерли насосларни ишлатиш осонрок булиб, бузилиши камрор булади.
Хажмий насослар тузилиши оддий (шестерняли ва винтли) булиб, суюкликни бир меъёрда узатиб беради.
Марказдан кочма ва укли насослар. Бу насослар фойдали иш коэффициенти юкори ва суюкликни бир меъёрда узлуксиз узатиб беради. Нисбатан сода тузилганлиги уларни узок хизмат килишини ва ишончлилигини таъминлайди. Клапанларнинг йуклиги, ишкаланиш юзалари булмаслиги ифлосланган суюкликларни хам узатиш имконини беради. Электр юритгич билан бевосита уланиши насос курилмасининг ихчамлигини таъминлайди ва унинг фойдали иш коэффициентини оширади. Куракчали насосларни ушбу афзалликлари, уларнинг кимё саноатида кенг куламда кулланишига олиб келди.
Бу насосларнинг камчилиги: унумдорлиги ва босими камлигидир.
Окимчали насослар. Ушбу насосларнинг афзаллиги шундан иборатки, уларнинг тузилиши анча содда, ифлосланган суюкликларни хам узата олади. Сув окимчали насослар техникада кудуклардан сувларни кутариш учун хизмат килади. Буг – окимчали насослар эса, буг козонларга сув узатиш учун ёки вакуум хосил килишда кизмат килади. Окимчали насосларнинг камчилиги: фойдали иш коэффициенти жуда кичик ва юкори босим хосил кила олмайди.
Хаволи (газли) кўтаргичлар. Бу насослар тузилиши сода ва уларга курсатиладиган хизмат хам оддийлигидир. Мисол учун, чукур кудуклардан сув чикариш, агрессив суюкликларни узатишда кулланилади. Хаволи кутаргичлар ф.и.к паст (25…35%). Лекин, насос таркибида харакатчан кисм ва деталлар йуклиги, унинг энг асосий афзаллигидир.
38. Савол: Саклаш клапанлари (СППК) ва уларнинг ахамияти, уларга булган талаблар.
Жавоб: Босим остида ишловчи идишларини босим кутарилиб кетиши оқибатида идишнинг структурасини бузилишига олиб келмаслиги учун сақловчи клапанлар билан жихозланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |