Савол-жавоблар. Савол: Барботаж нима?


Download 91.61 Kb.
bet17/26
Sana24.01.2023
Hajmi91.61 Kb.
#1117548
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
Савол-жавоблар

Хажмий насосларнинг ишлаш принципи ёпик хажм ичида сиқиб чиқариш усулига асосланган бўлиб, илгарилама-қайтма ва айланма харакатлар туфайли суюқлик сиқиб чикарилади. Хажмий насослар ишчи органларнинг харакатланиш турига қараб илгарилама-қайтма ва ротацион айланма насосларига бўлинади. Илгарилама-қайтма насослари ўз навбатида поршенли, плунжерли, диафрагмали турларига бўлинади. Ротацион айланма насослари шестерняли, винтли ва шиберли (пластинали) насослар киради. Марказдан кочма насосларда босим марказдан кочма куч таъсирида, яъни насос кобиги (асоси)га жойлашган куракли гилдиракнинг айланиши туфайли содир булади.
Уюрмавий насосларда уюрма энергияси хисобига узатилади. Бу ишчи гилдиракнинг айланишида уюрманинг тезда хосил булиши ва суниши билан амалга ошади.
Айтиб утилган насослардан ташкари, яни окимчали насослар, хамда газлифтлар ва монтежю деб номланадиган машиналардан хам фойдаланилади. Бу насосларда газ, сув ва бугларнинг босимларидан фойдаланилади.
Насосларнинг асосий параметрлари булиб сарфи, напори ва кувватлари хисобланади.
Унумдорлик Q3/с) – бу суюкликнинг хажмий сарфи булиб, хайдаш кувури оркали насос ёрдамида узатилган суюклик микдорини билдиради.
Насос напори Н (м) – бу насоснинг масса бирлигига эга булган суюкликка берган солиштирма энергиясидир.
Фойдали кувват NФ (Вm) – напор Н ва суюклик массавий сарфи pg V купайтмасига тенг микдордаги суюклик потенциал энергиясига айтилади:
Nф = рgQН.
Марказдан кочма насослар
Ишлаш принципи. Марказдан кочма насослар оким кинетик энергиясини босимнинг потенциал энергиясига айлантириб беришига асосланиб ишлайди. Бу турдаги насосларда суйикликни суриш ва узатиш марказдан кочма куч таъсирида булиб, бу куч насос ишчи гилдирагига жойлашган спиралсимон куракчаларни айланишидан хосил булади. Куракчалар суюклик окиб утадиган канални хосил килади.
Поршенли насослар
Поршенли насослар плунжер ёки поршенни цилиндрда илгарилама-кайтма харакати ёрдамида суюкликни сикиб чикариш принципига асосланган. Поршенни унг томонга килган харакатидан кейин, цилиндрнинг чап кисмида хавони сийракланиши содир булиб, суриш клапани очилади ва суриш кувури оркали суюклик цилиндрга тортиб олинади. Поршен чапга сурилганда суриш клапани беркилиб, узатиш клапани очилади ва суйиклик хайдаш кувури оркали узатила бошлайди.
Поршен кривошип-шатунли механизм ёрдамида харакатга келтирилади. Поршен цилиндрда зичловчи халкалар ёрдамида сикиб турилади. Поршенли насослар узатмаси турига караб, бевосита уланувчи ва узатмали булади.

Download 91.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling