Савол: Сиз менга Берунийнинг қўлида нима тасвирланганлигини ёзиб беринг. Жавоб


Download 27.18 Kb.
bet5/5
Sana18.06.2023
Hajmi27.18 Kb.
#1592254
1   2   3   4   5
Bog'liq
15.04.2022 Маҳалла

Савол: Уни ёзиб беринг.
Жавоб: Афоризм.
Изоҳ: Саволдаги ҳар бир сўзга эътибор бериш муҳим ҳисобланади. Айрим саволларнинг жавоби саволнинг ўзида келтирилган бўлади, уни илғаб олиш керак, холос. Мен ҳам афоризм сўзини савол матнида ишлатдим.

7. Волгоград давлат техника университетидаги аудиторияларнинг биридаги эшикда «100 Пи» ёзуви бор эди.


Савол: Математикадаги Пи сонини эсга олингда, ушбу аудитория қайси қаватда жойлашганлигини ёзиб беринг.
Жавоб: 3-қаватда.
Изоҳ: Биласизки, Пи сони 3,14 га тенг. Хона номери 314, яъни бу Пи сони 100 га кўпайтирилган.

8. 1851 йили шахмат соатлари бўлмаган пайтда, бир турнир котиби шундай ёзган экан: “Уильямс ва Маклоу ўртасидаги партия охирига етмади, чунки рақиблар ...”.


Савол: Жумлани тугатинг.
Жавоб: Ухлаб қолишди.
Изоҳ: Ўша даврда шахматларда вақт чегараси бўлмаган ва ўйинлар узоқ давом этган.

9. Бир эртакда қари қиролича рақибаларидан халос бўлишни истайди, шунинг учун қиролликда У пайдо бўлганидан хурсанд бўлади. Чунки бу афсонавий махлуқ ёш ва чиройли қизларни еган экан.


Савол: Ушбу афсонавий махлуқни ёзиб беринг.
Жавоб: Аждарҳо.
Изоҳ: Қиролича ўзининг чиройли рақибаларини аждарҳо еб кетишидан хурсанд бўлган.

10. Уйқуга кетган пайтда ҳайвонларнинг тана ҳарорати пасаяди, метаболизм ва нафас олиш тезлиги секинлашади. Автралиялик жонивор Ехидна кичик ўра кавлаб, ичига кириб ухлаш орқали Ундан омон қолар экан. Унинг эрамиздан аввалги энг катталаридан бири Артемида ибодатхонаси билан боғлиқ.


Савол: Уни ёзиб беринг.
Жавоб: Ёнғин (ўрмон, даштдаги).
Изоҳ: Ухлаган пайтда ехидна кам нафас олади ва заҳарланиб қолмайди. Тана ҳароратининг пасайиши исиб кетишдан сақлайди. Эрамиздан аввалги 356 йилда Эфеслик Герострат Артемида ибодатхонасини ёқиб юборган.
Download 27.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling