Savol va javoblar to’plami 2022-yil 1-билет


Пешобда қанд миқдорини аниқлаш учун сийдик қандай йиғилади?


Download 158.57 Kb.
bet44/63
Sana03.02.2023
Hajmi158.57 Kb.
#1151892
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   63
Bog'liq
Xamshira savol

Пешобда қанд миқдорини аниқлаш учун сийдик қандай йиғилади?

Бунинг учун беморнинг кўп пешобини хисобга олиб 3 литрлик шиша идиш берилади ва суткалик сийдиги қоронғи, салқин жойда, усти берк холда йиғилади. Эрталаб суткалик сийдик миқдори аниқланади. Чўкиб қолган қанднинг баравар тақсимланиши учун шиша таёқча билан аралаштирилади. 100 ёки 200 мл олиниб лабораторияга йўлланма билан юборилади. Йўлланмада сутка давомида ажралган ва юборилаётган сийдик миқдори албатта кўрсатилиши керак.

3

Мукаммал тозалаш ишларинин ўтказиш тартиби?



Сан Қва М 0342-17. 3-иловаси асосида.
7.Мукаммал тозалов ишлари бўлимни палата хоналарида ва бошқа ёрдамчи хоналарда график асосида камида 1 ойда 1 марта ўтказилади, бунда деворлар, поллар, жиҳозлар, анжомлар ва ёриткичлар зарарсизлантириб ювилади.
8. Мукаммал тозалов ишлари жарроҳлик блоки, боғлов хоналари, туғруқ заллари, муолажа хоналари, стерилизация хоналарида ва бошқа асептика талаблари бажарилиш керак бўлган хоналарда ҳафтада 1 маротаба ўтказилади.
9. Навбатдан ташқари мукаммал тозалов, ташқи мухитдан олинган суртма намуналарида микроблар сони ортиб кетганда ва эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ ўтказилади.
10. Мукаммал тозалов ўтказиш учун ходимни алоҳида махсус кийимлари ва шахсий ҳимоя воситалари (халат, қўлқоп, ниқоб, резина қўлқоп, резина фартук ва бошқалар) хамда махсус белгилар қўйилган тозалов анжомлари ва тоза матоли салфеткалар бўлиши керак.
11. Мукаммал тозалов ўтказишда санитария-гигиена талаблари асосида юзалари (кафел ва мойли бўёқлар билан) қопланган деворлар ювилади. Шунингдек, эшиклар, деразалар, плинтуслар, ёритиш жиҳозлари ва анжомлар ювилади.
12. Мукаммал тозалов ўтказишда бир вақтни ўзида 2 та челакдан фойдаланилади:
- биринчи челакда таркибида хлор сақловчи дезинфектантнинг 0,5 фоизли эритмасидан иборат ювиш тўплами тайёрланади, бунга 50 гр. ювиш воситаси, бир бўлак хўжалик совуни ёки 25 гр. исталган ювиш кукуни қўшилади;
- иккинчи челакда — тоза сув бўлади;
- дастлаб латта ювиш эритмаси солинган челакка ботирилади, бироз сиқиб олинади ва ювилиши керак бўлган кичикроқ жой артиб чиқилади. Сўнгра ишлатилган латта тоза сувли челакда чайилади. Шу тариқа ушбу жараён такрорланади.
13. Мукаммал тозалов ўтказишни босқичлари:
- мукаммал тозалов ўтказишдан олдин хона камида 20 дақиқага шамоллатилади;
- сўнгра барча юзалар дезинфекцион ювувчи эритма билан артиб чиқилади;
- ундан кейин хамма жой тоза сувли латта билан артиб чиқилади ва 30 дақиқа кварцланади.

4


Download 158.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling