Savol va javoblar to’plami 2022-yil 1-билет


ОИВ инфекциясига мажбурий маслаҳат ва текширув


Download 158.57 Kb.
bet45/63
Sana03.02.2023
Hajmi158.57 Kb.
#1151892
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63
Bog'liq
Xamshira savol

ОИВ инфекциясига мажбурий маслаҳат ва текширув

айрим гуруҳдаги фуқаролар учун маълум бир амални бажариш мақсадида таклиф этиладиган жараёндир. Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши керак:
эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;
ҳомиладор аёллар;
инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар, йилда бир марта;
қон, биологик суюқликлар донорлари ҳар қон топширишдан олдин;
ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар ПЗР усулида касалликни эрта аниқлаш мақсадида 6 ва 12 ҳафталигида, ИФА усулида эса 18 ойга тўлганда;
одамнинг қони, биологик суюқликлари, орган ва тўқималари билан боғлиқ фаолиятни ҳамда тери ва шиллиқ қаватларни бузилиши билан кечадиган муолажаларни амалга оширувчи тиббий ходимлар, йилда бир марта;
жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхатда кўрсатилган касбларда ишловчи ходимлар ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда.



5

Сурункали бронхит.Саблари, клиникаси, парваришлаш



Сурункали бронхит - бронх шиллиқ пардасининг узоқ чўзилувчи диффуз яллиғланиши бўлиб, бронх деворларини анча чуқур қатламларигача зарарлайди.
Сабаблари: ўткир бронхит, пневмания, чекиш, баъзи касб ишчиларида (кончи, ип йигирувчи, новвой, бўёқчи ва ҳ.к.) совуқ қотиш, зарали буғлар, газлар, юқори нафас йўлидаги ўчоқли инфекциялар, моддалар алмашинувининг бузилиши, ирсий омил.
Клиникаси. Шилимшиқ йирингли балғам билан кечувчи йўтал, умумий дармонсизлик, субфебрил иситма, хансираш, ҳаво етишмаслик, тез чарчаш, кўп терлаш, хансираш, лабларнинг кўкариши.
Ўпкани эшитганимизда қаттиқ нафас ва қуруқ хириллашлар эшитилади. Рентгенда ўпка илдизи соҳасида ўпка расми кучайганлигини сезилади. Умумий қон тахлилида лейкоцитоз, ЭЧТ ошади.

Download 158.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling