Гипертония касаллигига олиб келадиган сабаблар, клиник белгилари, ҳамширалик парвариши.
|
Рухий эмоционал таъсирлар,об хаводаги ўзгаришлар,ош тузини ортиқча истеъмол қилиш,жисмоний зўриқиш,аёлларда климакс даврида бўладиган гармонал ўзгаришлар,қон босимини тушурадиган дориларни тўсатдан тўхтатиш ёки тартибсиз қабул қилиш,спиртли ичимликларни суъистемол қилиш,кеқурун кўп овқатланиш ва суюқликларни ичиш,қон босимини кўтарилишига олиб келувчи қахва,шоколад,пишлоқ,икра ва бошқа махсулотларни истеъмол қилиш.Мавжуд юрак касалликларини қўзиши,протата бези аденомаси натижасида сийдик ажралишини бузилиши,организмда мавжуд ўчоқли инфекциясини зўрайиши,ичакларни дам бўлиши,турли сабалар оқибатида юзага келган оғриқлар гипертония касаллигига олиб келувчи сабалар хисобланади.Клиник бегилари:бош оғриғи,бош айланиши,кўнгил айнаши,қусиш,кескин ошиши гипертония касаллигини кечишини қийинлаштириб мияда қон айланишини бузилишига,нутқни бузилишига,кўриш қобилятини пасайишига ,харакатларни қисқа муддатли бузилишига олиб келади.Оғир холатларда юрак етишмовчилиги ва инфаркт миокар олиб келиши мумкин.
Хамшира тактикаси:беморни тинчлантириб унга қулай холатни яратиш,тоза хаво келишини таъминлаш,юрак сохасида оғриқ бўлганда унга валидол ёки нитроглцерин таблеткасини бериш.Энса қисмига ханталма,оёқларини иссиқ ванналар яхши ёрдам беради.Дориларни шифокор кўрсатмасига асосан қилинади
|
25-билет
№
|
Савол
|
жавоб
|
1
|
Десмургия тушунчаси?
|
Десмургия - боғлам қўйиш қоидаларини ўргатувчи таълимотдир.
“Боғлам” деганда бемор танасига даво мақсадида маҳкам ўраб боғланган материаллар тушунилади. Боғламларни қўйишдан мақсад боғлов материалларини тана сатҳида ушлаб туриш (ушлаб турувчи боғламлар), даволаш учун лозим бўлса (масалан, жароҳатдан қон кетаётган бўлса) уни қаттиқ босиб туриш (босиб турадиган боғламлар), тананинг маълум қисмини иммоблизация қилиш ёки қўл-оёқ, бош суяги ва бошқалардан тортиб туриш учун (тортиб турувчи боғламлар) қўлланилади.
Боғламнинг турлари:
Оддий юмшоқ боғламлар, кимёвий ва даволовчи боғламлар.
Босиб турувчи боғламлар.
Ҳаракатсизлантирувчи боғламлар.
Экстезион (тортиб турувчи) боғламлар.
Тўғирловчи - тузатувчи, суяк ва бўғимларга енгиллик берувчи ва қийшиқ ҳолларда тўғирловчи боғламлар.
Фиксация учун ишлатиладиган материаллар турига қараб:
Юмшоқ боғламлар (бинтли, контурли, косинкали ва бошқалар).
Қаттиқ боғламлар (шиналар, ортопедик аппаратлар, протезлар, корсетлар).
Қотиб қолувчи боғламлар (гипсли, рух-желатинли, полимер материаллардан, крахмалдан).
|
2
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |