Шифохона ичи инфекцияси тушунчаси
|
Бирор юқумли касалликни бемордан беморга, бемордан тиббий ходимга ёки тиббий ходимдан беморга юқишини олдини олиш тушунилади.Шунингдек, тоза қўллар сиёсати, дез воситалардан тўғри фойдаланиш, хар бир беморга алохида шприц ва системалардан ва алохида ампула, флаконлардан фойдаланиш
|
4
|
Қон ёки бошқа биологик суюқликлар оғизга сачраганда харакат тартиби ?
|
Оғизга тушган суюқлик дарҳол тупуриб ташланади.
Оғиз сув ёки физиологик эритма билан обдон яхшилаб чайилади ва яна тупуриб ташланади. Бу бир неча марта такрорланади. Оғиз бўшлиғини ювиш учун совун ёки дезинфекцияловчи эритмадан фойдаланмаслик керак.
|
5
|
Қусаётган беморга ёрдам кўрсатиш.
|
Хамшира беморни қулай утказиб қўйиб кўкрагига сочиқ ёки клёнка тутиши, оғзига лоток ёки тоғорача тутиб туриши керак. Ясама тишлари бўлса олиб қўйиши керак. Бемор ётоқ режимида бўлса бошини ёнбошига буриб, оғзига лоток қўйиши керак. Бемор қусганлиги тўғрисида врачга дархол хабар бериши керак, қусуқ массаларини врачга кўрсатиш лозим. Сўнгра бемор оғзини иссиқ сув билан чайиши, лаб ва оғиз бурчакларини артиб қўйиши керак. Сутка давомида қусса қусуқ массаларини йиғиб лаборатория текширувига юбориш керак. Қусишни тўхтатиш учун беморга бир қултум муздек сув, 5 мл 0,5%ли новакаин эритмаси бериш керак.
|