Шифохона ичи инфекциялари қўзғатувчиси.
|
ШИИ қўзғатувчилари вируслардан тортиб содда бир ҳужайрали жониворларгача бўлади. Кўп ҳолатларда бактериялар, айрим ҳолатларда эса вируслар ва замбуруғлар бўлиши мумкин.
|
4
|
Мулоқотдан кейинги профилактиканинг (МКП) бошлаш вақти ва давомийлиги
|
МКПни ўтказилган тест натижаларини кутмасдан мулоқотдан кейин бир неча соат мобайнида бошлаш керак, идеал холатда, потенциал инфекцияланган биологик суюқликлар билан мулоқотдан (авария холатидан) кейин 2 сопат ичида, лекин кўри билан 72 соатдан кечиктирмасдан.
МКП қўллашда керакли текширувларни ўтказиш усукн мулоқотда бўлган ходимга вақтинчалик кузатув картаси очилиб, унга барча лаборатор текширувлар натижалари, шунингдек МКП учун тайинланган дорилар номи, миқдорлари киритилади. МКПнинг давомийлиги 4 хафта (28 кун)
|
5
|
Безгак паразитига қон олиш техникаси
|
Қон препаратларини тайёрлаш
Безгакка текшириладиган препаратлар периферик қондан тайёрланади. Венозли қондан тайёрланган препаратлар антикогулянтлар ҳисобига яхши бўялмайди, безгак паразитларининг кўриниши ҳам одатдагидек бўлмайди.
Терининг игна санчиладиган жойи тоза бўлиши керак, чунки препаратга тушиб коладиган микроорганизмлар диагностик хатоликларга сабаб бўлиши мумкин. Терининг укол қилинадиган жойи 70° ли этил спирти билан яхшилаб артилади. Тешилгандан сўнг биринчи ажралиб чиққан қон томчиси қуруқ пахта билан артилади. Бунда препаратда қонни фиксация қилиши мумкин бўлган спирт колдиқлари ҳам артилади.
Қоннинг қалин томчисининг диаметри_20 мм__атрофида бўлиши лозим. Томчи жуда ҳам қалин ёки юпқа бўлмаслиги керак. Битта ойначада иккита қон томчисини олиш тавсия этилади, чунки улардан бири яроқсиз бўлиб колиши мумкин. Қалин томчи тайёрлашнинг бир неча усуллари мавжуд. Энг оддий, тез ва ишончли усул бўйича қон препарати қуйидагича тайёрланади: уколдан чиққан 3-4 мм диаметрдаги қон томчисини буюм ойначасини терига теккизмасдан қон томчисига теккизилади, кейин қонни ойначага бир ҳаракат билан доира шаклида ёйилади. Қалин томчиларни секин қуриши учун уни иситиш асбоблари ёки тўғри қуёш нури тушадиган жойдан узокроққа қўйиш керак. Агар қон препаратини тезда қуритиш зарур бўлса, уни электр лампочкасидан 5-10 см узоқликда ушлаб турилса кифоя қилади. Шунда томчи ойначада енгил фиксацияланади ва бўяш даврида ойначага яхши ёпишади, тўлиқ фиксацияланган кон томчиси текшириш учун яроқсиз бўлади.
Препаратни номерлаш учун ойначага қўшимча кон суртмаси тасмача сифатидаолинади ва куригандан сўнг унга калам билан номер кўйилади. Юпқа суртма худди гематологияда лейкоцитар формулани ўрганишда тайёрлангандек қилиб тайёрланади. Препаратга номер қўйилгандан сўнг уни 96° ли этил спиртида 20-30 дақиқа ёки метил спиртида 3-5дақиқа давомида фиксация қилиш.
|
27-билет
Do'stlaringiz bilan baham: |