2
|
Тана ҳароратини ўлчаш (термометрия)
|
Инсон оргагизми гомойтерм ҳисобланади, яъни тана ҳарорати нормал ҳолатда ташқи муҳит ҳароратидан қатъий назар бир хилда сақланади. Патология ҳолатларида тана ҳарорати нормадагидан ўзгариши мумкин.
Тана ҳароратини ўлчаш учун ҳозирги замонда энг кўп қўлланиладиган 3 хил асбобдан фойдаланиш мумкин:
Симобли тиббиёт термометри
Электрон термометр
Инфрақизил термометр
Тана ҳарорати қуйидаги сохаларда ўлчанади:
Қўлтиқ ости. Чов соҳаси. Оғиз бўшлиғи.Қин. Тўғри ичак.
Терометрия, асосан, қўлтиқ ости (аксилляр), оғиз бўшлиғи (орал) ҳамда тўғри ичакда (ректал) ўлчанади. Чов соҳаси ва қинда камдан- кам ҳолларда ўлчанади.
Тана ҳарорати меъёри:
Аксилляр ўлчашда: 36,3° - 36,9° С атрофида бўлади.
Оғиз бўшлиғида: 36,8° - 37,3° С атрофида бўлади
Ректал: 37,3° - 37,7° С атрофида бўлади
Термометрия эрталаб ва кечки пайт ўтказилади. Эрталабки ва кечки термометрия кўрсаткичлари нормада фарқ қилиши мумкин, яъни кечки термометрия кўрсаткичи бир оз баланд бўлиши мумкин (одатда, бу фарқ соғлом одамларда 1° С дан ошмайди).
|