5
|
Бронхиал астма касаллиги сабаблари, клиникаси, даволаш ва парваришлаш
|
Бронхиал астма инфекцион - аллергик касаллик бўлиб, бронхлар спазми натижасида одамнинг нафаси қисиб, бўғилиб қолиши, йўтал, ёпишқоқ балғам ажралиши билан характерланади.
Сабаблари: 1.Ноинфекцион омиллар: уй чанглари, ҳайвон ва ўсимлик аллергенлари, овқат маҳсулотлари, баъзи дори-дармонлар, кимёвий ва токсик моддалар.
2.Инфекцион омиллар: турли хил бактериялар, вируслар, замбуруғлар, гельминтлар, содда хайвонлар киради. Жуда кўп холларда юқори нафас йўллари, бронх, ўпка касалликлари, ирсий омиллар сабаб бўлади.
Бронхиал астма келиб чиқишида марказий нерв системасининг аҳамияти ҳам катта. Жисмоний ва рухий зўриқиш, совуқ ҳавода нафас олиш, климакс даври касаллик хуружига олиб келади.
Клиникаси. Касалликни асосий клиник белгиси нафас қисиши, бўғилиш хуружидир.
Беморлар нафас чиқаришга қийналадилар. Нафас олиш шовқинли, хуштаксимон, масофадан ҳам эшитилади. Касаллик хуружи тутиб қолган маҳалда бемор қўллари билан тиззаларига таянган, елкалари кўтарилган, бироз олдинга чиққан ҳолда ўтириб мажбурий нафас ола бошлайдилар.Ўпка аускультациясида нафас чиқаришнинг чўзилганлиги, жуда кўп қуруқ ҳириллашлар эшитилади. Перкуссия қилинганда қутича товуши эшитилади, ўпка харакатлари чегараланган, пастки чегаралари кенгайганлиги аниқланади. Бу ўпка эмфиземаси дейилади ва юрак фаолиятини қийинлаштиради, пульсни тезлашишига сабаб бўлади. Хуружнинг аввалида балғам ажралмайди, кейинчалик йўтал тутиб шилимшиқ ёпишқоқ балғам кўчади. Балғам ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, унда кўп миқдорда эозинофиллар, Крушман спираллари, Шарко-Лейден кристалларианиқланади.
Умумий қон тахлилида эозинофиллар ортади. ЭКГ да 2- ва 3 - стандарт улашда Р-тишча юқори бўлади. Бронхиал астманинг узоқ вақт тутиб туриши астматик ҳолат ёки астматик статус деб аталади. Хуруж оралиғида беморлар ўзларини яхши ҳис қиладилар, хириллашлар эшитилмайди.
|