Саволлар Жавоблар


Download 50.58 Kb.
bet2/7
Sana05.05.2023
Hajmi50.58 Kb.
#1427560
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Савол-жавоб

Солиқ буушбу Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўловлардир.
Йиғим деганда бюджет тизимига Солиқ кодексида ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.

23

Солиқ назоратининг шакллари тўғрисида гапириб беринг

11-қатордаги савол такрорланмоқда

24

2017-2019-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясини Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида Макроиқтисодий барқороликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш мақсадида солиқ соҳасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган?

солиқ юкини камайтириш,
солиққа тортиш тизимини соддалаштириш йўлини давом этиш,
солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш,
рағбатлантиришнинг тегишли чораларини кенгайтириш;

25

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раислигига номзод ким томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади?

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

26

Солиқ ставкаси нима?

Солиқ ставкаси солиқ базасининг ўлчов бирлигига нисбатан ҳисобланадиган солиқнинг фоизлардаги ёки мутлақ суммадаги миқдорини ифодалайди.

27

Умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк) ҳолда умумий мулк бўлиши мумкин.
Умумий мулк бўлган мол-мулк улушларга бўлинади, қонунда бу мол-мулкнинг биргаликдаги мулкни ташкил этиши назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Умумий биргаликдаги мулк ўз вазифасини ўзгартирмаган ҳолда тақсимланиши мумкин бўлмаган (бўлинмайдиган ашёлар) ёки қонунга кўра тақсимланиши мумкин бўлмаган мол-мулк икки ёки ундан ортиқ шахс мулкига ўтган пайтда вужудга келади.
Тақсимланадиган мол-мулкнинг умумий биргаликдаги мулклиги қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда вужудга келади.
Биргаликдаги мулк иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса - суднинг қарорига мувофиқ умумий мол-мулк бу шахсларнинг улушли мулки қилиб белгилаб қўйилиши мумкин.

28

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида кимга бўйсунади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

29

Солиқ солиш объекти ҳақида гапириб беринг

10-қатордаги савол такрорланмоқда.

30

Қандай тўловлар роялти деб эътироф этилади?

Ҳар қандай номоддий активдан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар роялти деб эътироф этилади, шу жумладан:
санъат, адабиёт, илм-фан, шу жумладан дастурий таъминот ва маълумотлар базаларига, чизмага, дизайнга ёки моделга, режага, махфий формулага, технологияга ёки жараёнга, аудиовизуал асарларга ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларига, шу жумладан ижролар ва фонограммаларга бўлган муаллифлик ҳуқуқлари;
патентлар, товар белгилари, савдо маркалари ёки ҳуқуқнинг бошқа шунга ўхшаш турлари.

31

Қандай мол-мулклар жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг объекти ҳисобланади?


Download 50.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling