Sayt xaritasi qiziqarli saytlar
ОКТЯБРЬ — ФРИДРИХ НИЦШЕ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Download 0.61 Mb.
|
Fridrx nitshe
- Bu sahifa navigatsiya:
- НИЦШЕНИНГ «ЗАРДЎШД ТАВАЛЛОСИ» АСАРИДАН ОСТИГА ЧИЗИЛГАН ЖУМЛАЛАР Бекзод Ўктам тайёрлаган
15 ОКТЯБРЬ — ФРИДРИХ НИЦШЕ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Ницшенинг «Зардўшт таваллоси» асари файласуфнинг бошқа асарларидан бутунлай фарқ қилади. Бу асарда Шарқ фалсафий қарашлари таъсири сезилиб туради. Узоқ олмон юртида яшаб, ижод қилган муаллифнинг бундан икки ярим минг йил муқаддам бизнинг заминда яшаган тарихий шахс – Зардўштни ўз асарига қаҳрамон қилиб олиши ҳар қандай ўқувчи эътиборини тортмасдан қолмайди. «Зардўшт таваллоси» – кучли инсонни тарбиялашга қаратилган асар. НИЦШЕНИНГ «ЗАРДЎШД ТАВАЛЛОСИ» АСАРИДАН ОСТИГА ЧИЗИЛГАН ЖУМЛАЛАР Бекзод Ўктам тайёрлаган «Мен одам эмасман, мен динамитман», дейишни хуш кўрувчи немис файласуфи Фридрих Ницше (1844-1900) нинг барча ёзганлари, барча ҳикматлари том маънода динамит хусусиятига эга. Таърифланганидек, бу динамит фикрлар шиддат билан портлаб, яна ўз ичидан гўзал ва ҳаракатчан — инкор қилувчи ва тасдиқловчи фикрларни яратади. Ницше фалсафасининг марказида инсон туради. Бу — ахлоқ фалсафаси дегани. Ницше бу борада илгарилаб кетади: иллатларни фазилат тарзида, фазилатларни иллат тарзида тақдим қилади. Чунки унинг наздида инсон шу даражада «ахлоқийлашиб» кетганки, у эзгуликсиз яшай олмайди. Аммо гап шундаки, инсон эзгуликни кўпроқ ниқоб сифатида ишлатади, натижада ҳамма ёқни сохта эзгулик, сохта фазилат босиб кетган, инсон росмана қадам ташлаб яшаши учун жой йўқ. Кишиларнинг ўзлигини намоён қила олмаганидан, чекига тушган вазифани бажармаганидан, кўтарилиши мумкин бўлган юксакликка кўтарилмаганидан – майдалашиб кетган буюкликдан ғазабланади, алам билан, жаҳл билан фикрлайди. Ницшенинг «Зардўшт таваллоси» асари файласуфнинг бошқа асарларидан бутунлай фарқ қилади. Бу асарда Шарқ фалсафий қарашлари таъсири сезилиб туради. Узоқ олмон юртида яшаб, ижод қилган муаллифнинг бундан икки ярим минг йил муқаддам бизнинг заминда яшаган тарихий шахс – Зардўштни ўз асарига қаҳрамон қилиб олиши ҳар қандай ўқувчи эътиборини тортмасдан қолмайди. «Зардўшт таваллоси» – кучли инсонни тарбиялашга қаратилган асар. Шарқ мумтоз адабиётида «комил инсон», русларда «сверхчеловек» дейилади. Асарда «ало одам» кўринишида келади. Асар тўлиғича рамзий, тимсоллар асосида яратилган. Ўқиётганда буни албатта эътиборга олиш керак. Чунки Ницше дунё тан олган мутлақ ҳақиқатларнинг оёғини осмондан қилиб ташлайди, фавқулодда шиддат ўқувчини батамом шошириб қўяди. Мамлакатимиз раҳбари асарларидан бирида ёшларимиз хабардор бўлиши керак бўлган, дунё тан олган кўп улуғ файласуфларни тилга оларкан, улар қаторида Фридрих Ницшени ҳам санаб ўтгани бежиз эмас. Сиз ҳам буюк немис файласуфининг «Зардўшт таваллоси» деб аталган ғаройиб асарини ўқиб чиқинг. Шунда юқоридаги узундан-узоқ кириш сўз беҳуда эмаслигини тушуниб етишингиз аниқ. Асарни ўзбек тилига таниқли мутаржим ва олим Иброҳим Ғафуров таржима қилган. Мен ухлаб қолибман, бир қўй келиб бошимдаги чирмовуқдан тўқилган чамбарни еб қўйибди, яна бунинг устига еб туриб: «Зардўшт энди олим эмас», дебди. У шундай деб кеккайиб тумшуғини кўтарганча бир чеккага ўтиб кетибди. Менга буни бир бола айтиб берди. Мен болалар ўйнаб юрадиган шу ерда, қулаб ётган девор этагида, қушқўнмас ва лолақизғалдоқлар ўсиб ётган жойда ётишни яхши кўраман. Мен ҳали ҳам болалар учун ва шунингдек, қушқўнмас ва лолақизғалдоқлар учун олимман. Улар ҳатто аччиқланганларида ҳам маъсум бегуноҳдирлар. Аммо қўйлар учун мен энди олим саналмай қўйдим: пешонам шундай экан – майли, қутлуғ бўлсин! *** …одам бу – лойқа селдир. Бу лойқа селни ўзига ютиб яна тоза қилмоқ учун фақат денгиз бўлмоқлик керакдир. *** Одам бу – ҳайвон билан ало одам ўртасида тортилмиш арқон, — у тубсиз чоҳ узра осилиб туради. Ўтмоқ хатарли, ярим йўлда қолмоқ хатарли, орқага ўгирилиб қарамоқ хатарли, қўрқиш ва тўхташ хатарли. *** Мен сизларга ало одам тўғрисида таълимот келтирдим. Одам шундай бир хилқатдирки, ундан ошиб ўтмоқ керак. Сиз ундан ўтмоқ учун нима қилдингиз? Шу дамгача барча хилқатлар ўзидан юқорироқ недир бир нарса яратди. Сиз шу улуғ тўлқиндан сачраган кўпик бўлиб ўтирдингизми? Одамдан ўтиш ўрнига, тезроқ, боз яна ваҳший ҳайвон тусига киришга ошиқдингизми? *** Табиат… бировларни кучли руҳ, бошқаларни кучли мушаклар ва эҳтирос билан ажратади, учинчилари эса на унисига, на бунисига эга – ўртамиёна одамлар… Зеро, фақат маънавий жиҳатдан юксак қобилият соҳибларигина чиройлиликка, гўзалликка дохил бўлиш ҳуқуқига эгадирлар; фақат уларга хос эзгуликкина заифлик эмас… Улар қийинчиликларни ўзлари учун неъмат деб биладилар, ўзгаларни эзиб ташлайдиган оғирликлар билан ўйнашадилар, бу улар учун ором ҳисобланади. *** Ваҳшийларга қараганда одамлар орасида бўлиш хатарлироқ экан. *** …мен ақл бовар қилмас ишни истайман: мен ўз ғуруримнинг ўз донолигим билан бирга бўлишини истайман доим! *** Бола – маъсумлик ва унутишдир, янги иш, янги ўйин, ўз-ўзидан ғилдираб борувчи ғилдирак, илк ҳаракат, тасдиқнинг муқаддас сўзи. *** Уйқу олдидан номус-ор бўлсин! Биринчи шарт шу! Ёмон ухлайдиганлар ва тунда кўз юммайдиганлардан қочинглар! Ухлашни билиш – арзимаган нарса эмас: яхши ухлаш учун кун бўйи уйғоқ бўлиш керак. (бунда муаллиф инсоннинг ўз-ўзи билан курашиши, ўз-ўзини енгиши буюк хотиржамлик ато этишини ифодалайди). ***
Чиндан ҳам, агарда ҳаётнинг маъноси бўлмаганда эди ва мен бемаъниликни танлашга мажбур бўлганимда эди, унда худди мана шу бемаънилик танлаб олиш учун энг лойиқ нарса бўлиб кўринган бўларди. ***
Тоғларда энг қисқа йўл чўққилардан чўққиларга ўтадиган йўл; лекин бунинг учун узун оёқлар керак. ***
Кимда-ким энг юксак тоғларга кўтарила олса, у саҳна ва ҳаётнинг ҳар қандай фожиаси устидан кула билади. ***
Сиз менга айтасиз: ҳаётни кўтариш қийин. Лекин унда сизнинг эрталаб тургандаги ғайратингиз ва кеч кирган чоғдаги таслимингиздан на маъни қолур? ***
Рост, биз ҳаётни севамиз. Лекин ҳаётга эмас, севгига одатланиб қолганимиз учун уни севамиз. Севгида доим андаккина телбалик бор. Лекин телбаликда ҳам доим андаккина аҳиллик бор. ***
Мен юришни ўргандим: шундан бери ўзимни чопишга шай тутаман. Мен учишни ўргандим: шундан бери ўрнимдан қўзғалиш учун бировнинг туртишини кутиб ўтирмайман. ***
Сен ўз дўстингни ухлаб ётганда кўрганмисан, унинг қандайлигини билганмисан? Дўстингнинг юзи ўзи нимадир? У нотамом, дағал ойна юзидаги сенинг ўз аксингдир. ***
Дўстга дардкашлик қалин пўстлоқ остида яширинган бўлсин, сен шу қаттиқ пўстлоқни тишларинг билан кемир. Ана шунда дардкашлик инжа ва лаззатли бўлур. ***
Эркак аёл севгисидан қўрқсин. Зотан, у ҳар қандай қурбонликка тайёр ва ҳар қандай бошқа нарса унинг учун арзимас. ***
«Ҳой хотин, ўша кичкина ҳақиқатингни менга бер!» дедим мен. Кампир мана шундай деди: «Хотинлар олдига бораяпсанми? Қамчининг эсдан чиқмасин!» ***
Лекин энг ёмони майда гаплар. Майда гап қилгандан кўра ёвузликнинг ўзини қилиб қўя қолган афзал! ***
Ўз юрагингни жиловлаб туришинг керак; уни бўш қўйиб юборсанг, хаш-паш дегунча бошингни йўқотиб қўясан! ***
Ота индамай келган нарсалар ўғилда тилга киради; мен кўпинча ўғилда отанинг сири ошкор бўлганини кўрдим. ***
…кимки жазо беришга ишқивоз бўлса, унга ҳеч қачон ишонманг! ***
Кўрнинг кўрлиги ва унинг пайпаслаб қидириши – у тикилиб қараган қуёшнинг қудратидан дарак беради… ***
Юксаклар эмас, қиялик энг даҳшатли нарса! …Қиялик шунинг учун менга хатарлики, нигоҳим юксакларга интилади, қўлим эса теранликни тутиш ва унга суянишни хоҳлаб туради! ***
Бир марта ҳам ўйинга тушмаган кунимиз биз учун тамом йўқолган кун бўлгай! Кулгиси бўлмаган ҳар қандай ҳақиқатни, майли, биз ёлғон деб атайлик! ***
«Мунча қаттиқсан!» – деди бир куни писта кўмир олмосга. – Ахир биз яқин қариндошлар эмасмизми?» Мунчалар юмшоқ? О, биродарларим, мен сиздан шундай сўрайман: ахир сиз менинг оғайниларим эмасми? Нега мунча юмшоқ, мунча тобе ва мунча бўштобсиз? Нега сизнинг қалбингизда мунча кўп инкор, эътироз, воз кечиш? Нега мунча оз кўзингизда толе? ***
Агар сиз юксакликка кўтарилмоқчи бўлсангиз, ўз оёқларингиздан фойдаланинг! Сизни кўтариб юришларига йўл қўйманг, бировнинг бошига ва елкасига ўтирманг! ***
Барча мукаммал нарсалар умидга ўргатади. ***
Иситманинг йўқлиги бу ҳали билим эмас. Қотиб қолган ақлларга мен ишонмайман. Ёлғончилик қилолмайдиган киши ҳақиқат нима эканлигини билмайди. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling