Сборник задач по банковскому делу: Учебное пособие. Под ред. А. И. Валенцевой. М.: «Финансы и статистика»


Download 1.18 Mb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1499749
TuriСборник задач
  1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу

  • Мавзу; Қишлоқ хўжалигида хизмат ёзишмалари
  • Режа:
  • Молия ҳисоб-китоб жараёни бўйича ҳужжатларнинг таърифи.
  • Пул ҳужжатлари ва уларнинг таърифи.
  • Банкнинг асосий операциялари бўйича ҳужжатлари.
  • Асосий адабиётлар
  • Ўзбекистон Республикасининг «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги Қонуни. 2001.
  • Т.Б.Михеева, Н.А.Шарер «Обучение коммерческой переписке на русском, узбекском и английском языках». Учебное пособие. –Т.:ТГУ, 2003.
  • Хозяйственные документы. Сборник договоров. –М.: 2004.
  • И.З.Ярыгина «Как организовать работу с иностранными банками и фирмами. Протоколы, переговоры, контракты». М.А.О. Консалтингбанк, 2002.
  • Иш юритиш асослари. –Т.: «Ўқитувчи», 2003.
  • Сборник задач по банковскому делу: Учебное пособие. Под ред. А.И.Валенцевой. –М.: «Финансы и статистика», 2002.
  • О.Ю.Свиродов «Финансы, денежное обращение, кредит. Экспресс справочник для студ.вузов.». –М.: «ИКЦ Март», Ростов н/д. Изд.центр Март, 2004.
  • Формирование национальной финансовой стратегии России. Под ред. В.К.Сенгагова. –М.: «Дело», 2004.
  • 6.1. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ УСУЛЛАРИ
  • Бозор иқтисодиёти шароитида корхонада иш юритиш ва бухгалтерия операцияларини ўтказиш, турли ҳужжатлар тайёрлаш тубдан ўзгармоқда. Шу ҳужжатларни бир йўлга солиш зарурлигини кўрсатмоқда.
  • Ҳужжатларни тартибга солиш деганда уларни номенклатурасига асосан гуруҳлаш тушунилади. Тартибга солиш марказлаштирилган равишда амалга оширилиши лозим. Ҳужжатларни марказлаштирилмаган тарзда тартибга солиш фақатгина корхона худудий бирлашмаган бўлса ёки корхона махсус фаолиятга эга бўлгандагина рухсат этилади.
  • Таркибий бўлинмалар ҳужжатларни ўз мутахассислигига қараб тартибга соладилар. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, ҳужжатларни тартибга солиш ва уларни сақлаш ижрочиларга тавсия этилмайди.
  • Ҳужжатларда бўлмаган қоғозларни, қоралама нусҳалар, вариантлар, кўпайтирилган нусҳалар ва кўпайтирилиши керак бўлган ҳужжатлар делога солинмайди ва сақланмайди. Тўлиқ тўлдирилмаган ва хато билан тўлдирилган ҳужжатларни тўғирлаш ва охирига етказиш учун ижрочиларга қайтариб берилади.
  • Ҳужжатларни тартибга солишда сақлаш мудатларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Бир йиғмажилднинг ичида сақланиш муддати бир хил бўлган ҳужжатлар бўлиши керак. Доимий ёки вақтинчалик сақлашга оид ҳужжатларни бир регистрда ёки бир йиғмажилдда гуруҳланмайди.
  • Папканинг қалинлиги 20-25 мм.дан, варақлар сони 200-250 бетдан ошмаслиги керак. Агар маълумотлар кўпайиб кетса, улар алоҳида-алоҳида иш папкаларга ажратиб 1 боб, 2 боб деб ёзиб қўйилади. Ҳужжатларни тартибга солиш жуда катта эҳтиёткорликни талаб қилади. Яъни илова ёки бир турдаги ҳужжатларнинг нусҳаларига иккинчи даражали материалларни тикиб қўймаслик керак. Ҳужжатларни шундай тикиб қўйиш керакки, унинг устхат (резолюция)ни ўқиш мумкин бўлиши керак. Агар тиқиладиган ҳужжатларнинг чап томони яъни тикиб қўйиладиган жойи кичик бўлса унга қўшимча қоғоз ёпиштирилади.
  • Йиғмажилднинг ичида ҳужжатлар хронологик тартибда, келиб тушиш муддати (санаси) тартибида, мазмун жиҳатдан кетма-кет тартибда ёки тизимли равишда (масалан: корхонанинг молиявий фаолияти ҳисоботига тушунтириш хати, корхона баланси, илова) жойлаштирилади. Шикоят, ариза билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни тартибга солишда керакли шикоятни унинг муаллиф фамилиясига қараб тезда топиш учун алфавит тартибида жойлаштириш лозим. Ҳужжатларни номлашда металл туткичли ёки боғли йиғмажилдлар қўлланилади. Айниқса, ҳозирги реестрлардан кенг қўлланилмоқда. Чунки улар амалий жиҳатдан йиғмажилдларга қараганда жуда қулай.
  • Фармойишли ҳужжатлар (буйруқлар, фармойишлар ва х.к.) турларга ва хронологиясига (иловалари билан бирга) кўра иш қоғозларда тартибга солинади.
  • Раёсат ҳужжатларини иккита йиғмажилдга гуруҳлаш лозим: Биринчисига - раёсат органларининг баённомалари ва қарорлари; иккинчисига-мажлисларга оид ҳужжатлар (кун тартиби, маърузалар, маълумотномалар, хулосалар, қарорлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар).
  • Баённомалар хронологик ва тартиб рақами бўйича жойлаштирилади. Битта йиғмажилдга гуруҳланган, мажлисларга оид ҳужжатлар, баённомалар тартиб рақамларига қараб тизимланади. Ташаббусли ҳужжатлар биринчи бўлиб тикиб қўйилади.
  • Юқори органлар топшириқларининг йиғмажилди ташкилотларнинг фаолият йўналишларига қараб гуруҳланади. Ҳужжатлар, йиғмажилд ичида хронологик тартибда жойлаштирилади.
  • Шаҳсий таркибга оид буйруқлар, асосий фаолиятга оид буйруқлардан алоҳида гуруҳланади.
  • Режалар, ҳисоботлар, сметалар уларнинг лойиҳалари алоҳида гуруҳланади.
  • Шаҳсий йиғмажилддаги ҳужжатлар қуйидаги тартибда жойлаштирилади:
  • Шаҳсий иш қоғозига қарашли ҳужжатларни ички рўйхати;
  • Ишга қабул қилиш ҳақида ариза (йўлланма ёки тавсиянома);
  • Анкета;
  • Кадрларни ҳисобга олиш варақаси;
  • Таржимаи ҳол;
  • Маълумоти ҳақида ҳужжат;
  • Тайинлаш, кўчириш, ишдан бўшаганлиги ҳақида буйруқдан кўчирма;
  • Кадрларни ҳисобга олиш бўйича шаҳсий варақага қўшимча;
  • Рағбатлантиришни ҳисобга олиш бўйича шаҳсий йиғмажилдига қўшимча;
  • Маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар.
  • Турар жойдан маълумотномаси ва бошқа иккинчи даражали ҳужжатлар шаҳсий иш қоғозлардан алоҳида гуруҳланади. Ишчиларнинг шаҳсий ҳисоблари бир йил давомида алоҳида йиғмажилдга гуруҳланади ва фамилиялар алфавит тартибида жойлаштирилади.
  • Фуқароларнинг ишни яхшилаши тўғрисидаги таклифлари ва аризалари уларнинг шаҳсий аризаларидан алоҳида солинади. Бу тўғридаги ҳужжатлар хронологик ёки алфавит тартибида жойлаштирилади. Ҳар бир ариза ёки шикоятлар кўриб чиқилиши лозим бўлган ҳужжатлар алоҳида гуруҳни ташкил этади. Агар аризалар ёки шикоятлар қайта келиб тушса ёки қўшимча ҳужжатлар тақдим этилса, улар шу гуруҳ ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
  • Ёзишмани йиғмажилдга ўқув ёки календарь йили давомида гуруҳлаш лозим. Ёзишмалар хронологик кетма-кетликда тизимланади: Сўровдан сўнг жавоб қўйилади. Аниқ масала бўйича ёзишма янгиланганда ҳужжатлар жорий йил йиғмажилдларига тикиб қўйилади, бунда олдинги йил ҳужжатининг индекси кўрсатилади.
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling