1-савол: Ёш Алишернинг
“Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш”
мисралари билан бошланувчи ғазалига қайси шоир ўзининг барча
ғазалларини бахшида қилган?
(Жавоб: Лутфий.)
2-савол: Отасиниг вафотидан сўнг Алишер кимнинг қўлида қолди?
(Жавоб: 12-13 ёшларида отаси вафот этган Алишер Хуросон подшоси
Абулқосим Бобир қўлида қолди.)
3-савол: З.М.Бобур қачон, қаерда, қандай оилада дунёга келган?
(Жавоб: 1483 йил 14 февралда Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими
Умар Шайх мирзо оиласида дунёга келган)
4-савол: А.Навоийнинг “Хамса” асари қайси 5 достонни ўз ичига олган?
(Жавоб: Ҳайрат ул-аброр, Лайли ва Мажнун, Фарҳод ва Ширин,
Сабъаи сайёр, Садди Искандарий достонлари)
5-савол: А.Навоий қачон ва қаерда туғилган?
(Жавоб:: 1441 йил 9 феврал куни Ҳиротда туғилган)
6-савол: Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида ёзилган “Бола Алишер” қиссаси
ва “Навоий” романининг муаллифи ким?
( Жавоб: Ойбек)
20
7-савол: Навоий ижодаги мансуб “Лисон ут-тайр” достонининг ўзбекча
номини айтинг.
( Жавоб:: “Қуш тили”)
8-савол: Навоий ҳазратлари “Маҳбуб ул-қулуб”да
У-кичик ёшлиларни катталар дуосига сазовор этади.
У-ёшларни кўзга улуғ қилиб кўрсатади.
У-одам табиатига инсонийлик бахш этади.
деб инсондаги қайси фазилатга нисбатан таъриф берганлар?
( Жавоб: Одобга таъриф берганлар)
9-савол: Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида “Зеби жаҳон” деб қайси
Do'stlaringiz bilan baham: |