2-3 мавзулар: Педагогика нинг ривожланиш тарихи
Download 278.82 Kb.
|
2 Амалиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу юзасидан таянч иборалар
2-3 мавзулар: Педагогиканинг ривожланиш тарихи. Режа: 1. Узбекистон ҳудудида энг қадимги даврдан XIV асргача алломаларимизнинг педагогик қарашлари. 2. XIV-XVI асрларда ижод этган (Амир Темур, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий). 3. XVII-XX аср бошларида мактаб ва маърифий фикрлар тараққиёти (Бухоро, Хива, Қўқон хонликларидаги маърифий фикрлар ва муассасалар, Туркистонда рус-тузем мактаблари ва жадидчилик ҳаракати: Махмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори Абдурашидхон ўғли, Саидахмад Сиддиқий, Абдуқодир Шакурий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат). Мавзу юзасидан таянч иборалар: буюк ипак йўли, Суқрот, Афлотун, Арасту ва Демокритлар, «Ўйғониш» даври, Фаробий, Ибн Сино, Амир Темур, жадидлар. Педагогика тарихи қадим замонлардан тортиб, то ҳозирги кунгача бўлган турли тарихий даврларда тарбия, мактаб ва педагогика назарияларининг тараққиётини даврлар талаби асосида ўрганиб келди. Ҳар бир ижтимоий тузум, унинг келажаги, инсоният истиқболи, кишиларнинг ҳаёт ва турмуш даражаси фан ва маданият тараққиёти билан бевосита боғлиқдир. Эрамиз бошланишидан олдин Ўрта Осиёнинг жанубий чеккасига яқин бўлган жойда Ўрта денгиз билан Ҳиндистонни бирлаштирувч карвон йўли бўлган. Сўнгра Ўрта Осиё орқали Хитойдан Ўрта денгизга томон «Буюк ипак йўли» очилган. Натижада Ўрта Осиё халқаро савдо-сотиқ маркази бўлиб, маданияти равнақ топган. Орта Осиёдаги маданият «Буюк Ипак йўли» орқали араб мамлакатлари маданиятининг ривожига таъсир кўрсата бошлаган. Айниқса, Бнонистоннинг географик ўрни ва табиий шароитининг қулайлиги туфайли, ундаги маданият ва маърифат бошқа қадимий мамлакатларга нисбатан яхши ривожлана бошлаган. Юнонистон унча катта бўлмаган бир қанча қулдорлик давлатларидан иборат мамалакат эди. Унинг энг катта давлатларидан Лакония (пойтахти Спарта) ва Аттика (пойтахти Афина) Айниқса маданият маркази бўлган. Бу шаҳарларнинг ҳар қайсисида тарбиянинг бошқа мамлакатлардан фарқли алоҳида тизими вужудга келган ва бу тарбия тизимлари шаҳарлар номи билан юритилиб «Спарта» ва «Афина» усулидаги тарбия деб юритиладиган бўлган. Юнонистонда маданият ва мактабнинг тез ривожланиши таълим-тарбия назариясининг пайдо бўлишига имкон яратди. Педагогика назариясига файласуфлардан Суқрот, Афлотун, Арасту ва Демокритлар асос солдилар. Суқрот (эр.авв. 469-699) нинг фикрича тарбиядан қутилган мақсад, буюмлар табиятини ўрганиш бўлмай, балки кишининг билим олишдан мақсади ахлоқни камол топтириш бўлмоғи лозим эди. У яратган ахлоқий этика мактаби киши ахлоқи бир неча фазилатлардан – жасурлик, донолик, мўътадиллик, адолатпарварлик ва бошқалардан ташкил топган. Афлотун (эр.авв. 424-347) Суқротнинг шогирди бўлиб, объектив идеализм назариясининг асосчиси эди. Тарбия, - дейди Афлотун, давлат томнидан ташкил этилмоғи ва ҳукмрон гуруҳларнинг, яъни файласуф ва жангчиларннг манфаатларини кўзламоғи лозим. Афлотун ўзининг таълим-тарбия тизимида Спарта ва Афина тизимининг баъзи белгиларини бирлаштиришга интилди. Арасту (эр.авв. 384-322) таълим-тарбия назариясини яратиш ва уни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган аллома олим. У Афлотуннинг шогирди бўлиб, ўз навбатида, македониялик Искандар Зулқарнайннинг устози бўлган. Унинг фикрича, оламда уч хил жон бор: ўсимликдан таркиб топган жон, у озиқланишда ва урчиб кўпайишда намоён бўлади; ҳайвондан таркиб топган жон, ўсимлик хоссаларидан ташқарии сезгиларда ва истакларда намоён бўлади; ақлнинг ифодаси бўлган жон ўсимлик ва ҳайвонот хоссаларидан ташқарии, тафаккур ёки билиш хислатларига ҳам эгадир. Арастунинг фикрича, жоннинг манна шу уч хилига мувофиқ уч хил тарбия – жисмоний тарбия, ахлоқИй тарбия ва ақЛий тарбия бўлиши керак. Арасту ўз педагогик қарашлараида ирода ва фаолиятни асос қилиб олган ҳолда, ақЛий тарбя соҳасида кўникма ҳосил қилишга катта аҳамият берган. Арастунинг қайд этишича, ҳар қандай истак ва фаолиятда камчилик, ортиқчалик ва ўртачалик бўлади. Ҳамма нарсада ўртачалик фойдалидир. Ҳамма нарсада ортиқчалик камчилик каби зиёндир. Демокрит (эр.авв. 460-370) тарбияни табиатга мувофиқлаштириш масаласини биринчи бўлиб илгари суради. «Табиат билан тарбия бир-бирига ўхшайди» деб ёзади у. Демокрит «таълим меҳнат асосида гўзал нарссаларни ҳосил қилади», деб тарбия ишида меҳнатнинг роли жуда катта эканлигини таъкидлайди. Қадимги Юнонистондаги тарбиявий ишлар шуниси билан ўзига хос Эдики, унда болани жисмоний томондан чиниқтириш билан бир қаторда маънавий томондан баркамол бўлишига ҳам катта эътибор берилган. Болаларни Мусиқа, ашула ва диний Рақслар тушишга ўргатилиб, машғулотларнинг мазмуни жанговар ҳарбий тусда бўларди. Қадимги замондаги таълим-тарбияни ўрганар эканмиз, ундан қуйидаги хулосаларни чиқарса бўлади: Биринчидан, муайян мамлакат аҳолисининг таълим-тарбия масалалалари хусусий иш бўлмай, давлат тасарруфидаги муассасаларнинг фаолияти бўлиши керак. Иккинчидан, таълим-тарбияни босқичма-босқич оддийдан мураккаб томон олиб бориш мақсадга мувофиқ. Учинчидан, таълим-тарбия жараёни давлатнинг мутасадди кишилари томонидан таҳлил қилиниб, тасдиқланган дастур ва режа асосида амалга оширилиши лозим. Тўртинчидан, таълим- тарбияни, асосан, учта катта бўлмаган ўқувчилар гуруҳи орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бешинчидан, қизлар таълимини ўғил болалар билан бир қаторда олиб борилгани маъқул. Олтинчидан, таълим-тарбияни меҳнат жараёни билан қўшиб олиб боришлк яхши самара беради. Еттинчидан, ёшлар тарбиясида жисмоний Машқларга катта эътибор берилиши керак. Саккизинчидан, жисмонй ва ақлий тарбия билан бир қаторда нафосат тарбиясини амалга ошириш лозим. Тўққизинчидан, таълим-тарбияда доимо меъёр сақлаб борилиши зарур, ортиқча билим кам билим берилгандан ҳам катта зиён етказади. Ўрта аср Ғарбий Европада таълим-тарбия масалалари. Ўрта аср Ғарбий Европа мамлакатларида икки гуруҳга бўлинган ва етти фанни ўз ичига олган таълим дастури мавжуд бўлган. Биринчи гуруҳ учта фандан иборат бўлиб, унга лотинча «тривиум» номи берилган. У грамматика, риторика ва диалектикани ўз ичига олган. Иккинчи гуруҳ тўрт фандан иборат бўлгани учун уни лотинча «квадрум» дейиларди. Унга арифметика, геометрия, астрономия ва мусиқа кирар эди. Ҳамма фанларннг тожи деб, теология ҳисобланар эди. Ўрта асрларда бериладиган таълим дастури черков мактаблари орқали амалга оширилар эди. Ўрта асрлардаги Европа Хотин-қизлар, Айниқса, меҳнаткашларнинг қизлари ёппасига саводсиз эдилар. Европада биринчи университетлар XIII асрн6инг иккинчи ярмида Италияда (Балония шаҳрида), Англяда (Оксфорд шаҳрида), Францияда (Парижда) ташкил қилинди. Университетларнинг вужудга келишида ўша даврдаги кўп европаликларнинг Шарқ маънавияти ва маданияти билан танишуви катта таъсир кўрсатди. Араблар томонидан VIII аср бошларида истило қилинган испанияда ташкил қилингшан араб олий ўқув юртлари Европа университетлари учун маълум даражада намуна бўлди ва Европада «Ўйғониш» даври юзага келди. «Ўйғониш» давридаги таълим-тарбия. Европа «Ўйғониш» даври ер юзига ўнлаб маориф олимларини етиштириб берди. Шуларнинг энг машҳури, педагогика назариясига салмоқли ҳисса қўшган аллома олим Ян Амос Коменский (1592-1670). 1632 йили Коменский «Буюк дидактика» деган катта педагогик асарни ёзган. Ундан ташқарии «Она мактаби» деган мактабгача тарбия қўлланмаси ва бошқа бир қанча китоблари дунё юзини кўрди. Коменский ўзининг педагогик назариясида тарбиянинг табиятга уйғун бўлиши тўғрисидаги тушунчани илгари суради. «Буюк дидактика»да ўқитиш табииийликка бўйсуниши керак дейилган. Боланинг ақлий ва жисмоний ўсиш жараёни табияатдаги ўсиш жараёнига ўхшаш бўлади. Шунинг учун ўқитувчи болани тарбиялаганда, боғбон дарахтнинг биологик ўсиш қонуниятини ҳисобга олган каби, ундаги табиий билиш ҳусусиятини ҳисобга олиши шарт. Коменский ўқишга ҳамманинг тортилишини, ҳамма умум-таълим олиши кераклигини уқтиради. У биринчи бўлиб, синф-дарс тизимини ишлаб чиқди. «Буюк дидактика»да ўқитишнинг дидактик принциплари берилиб, дарс жараёнида ўқитувчи уларга суяниши кераклиги уқтирилади. Мактабда ўқув йили ва уни чоракларга бўлиш, таътиллар берилишини, ўқув кунинини она тили мактабида 4 соат, лотин мактабида 6 соат қилиб белгилаб беради. Ўқувчилар бир вақтда мактабга қабул қилиниб, ўқиш кузда – сентябрда бошланиши керак, деб ҳисоблайди. Иоганн Генрих Пестолоцци (1746-1827) 1774 йилда Нейгофда «Камбағаллар муассасаси»ни очиб, етим ва боқимсиз болалардан 50 га яқинини шу муассасада ўзи ўқита бошлайди. Песталоцци ҳамма одамлар таълим олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим, деб мактаблар жамиятини ижтимоий жиҳатдан ўзгартиришнинг муҳим воситаларидан бири бўлиши кераклигини таъкидлайди. Песталоццнинг фикрича, меҳнат одамни тарбиялаш ва ўстиришнинг энг муҳим воситаси, меҳнат одамнинг жисмоний кучинигина эмас, аўлини ҳам ўстиради, унда аҳлоқни ҳам таркиб топтиради. Элементлар таълим назарияси Пестолоццининг педагогик тизимининг ўзагидир, бу назарияга кўра тарбиялаш энг оддий элементлардан бошланиб, аста-секин мураккаброқ даражага кўтарилиб бориши лозим. Болалларда ёзув малакасини ҳосил қилиш учун Пестолоцци дастлаб ҳарф элементларини, туғри ва эгри чизиқларни Машқ қилишни тавсия этган. Роберт Оуэн (1771-1858) ўзининг 1813 йилда нашрдан чиққан «Жамиятга янгича қараш ёки инсонда характерни таркиб топтириш тўғрисидаги тажриба» деган асосрида одамнинг характери, уни ўраб турган ижтимоий муҳит шароити билан таркиб топади, деб таъкидлайди. Унингча, одамларнинг иллатлари ва хатти-харакатлари улар яшаб турган ижтимоий муҳит вазиятига боғлиқдир. Одам, - дейди Оуэн, - ўз характерини ҳеч қачон ўзи яратган эмас ва уни яратиши мумкин ҳам эмас. Унинг фикрича, агар биз муҳит шароитини ва тарбияни ўзгартирсак, ҳар қандай характерни таркиб топтиришимиз мумкин. Роберт Оуэн болаларга бир ёшдан бошлаб ижтимоий тарбия бериш ғоясини олға суриб, уни асослаб берди ва амалда синаб кўрди. У жаҳонда биринчи бўлиб ишчилар болалари учун мактабгача муассасаси барпо этди. Унинг таълим муассасида ақлий ва жисмоний тарбия берилиб,болалар жамоа руҳида тарбияланар эдилар. Иоганн Фридрих Гербард (1776-1841) ўзининг «Тарбия муассасаларидан келиб чиққан умумий педагогика», «Психология дарслиги», «Психологияни педагогикага тадбиқ қилиш тўғрисидаги хатлар», «Педагогикага доир лекциялар очерки» деган китобларида педагогика назариясига доир фикрларни баён қилиб берди. У педагогика назариясига тарбияловчи таълим тушунчасини киритди ва таълимсиз тарбия бўлмайди, деди. Гербард таълим қизиқишларнинг хилма-хиллигига асосланиши лозим деб, қизиқишларни олтита мустақил турга бўлади. У таълим босқичлари назариясини ишлаб чиқди, бу назария ҳамма мамлакатлар педагоглари орасида кенг тарқалди. Гербард ахлоқий тарбиянинг ўзига хос воситалар тизимини ҳам ишлаб чиққан. Европа ва АҚШда классик ўрта мактаблар кўп жиҳатдан Гербард педагогикасига асосланган Гербарднинг болаларни бошқариш тизими кенг ёйилди. Бу тизим болалар ташаббусини бўғишга ва уларнинг катталарнинг обрўсига ҳеч сўзсиз бўсундиришга қаратилган. Бу эса Форобий, Ибн Сино ва Ян Амос Коменскийларнинг ғояларига зид эди. Адольф Дистерверг (1790-1866) такомиллашиб борувчи таълим дидактикасини яратди, бу дидактиканинг асосий талабларини таълимнинг 33 қонун ва қоидаси тариқасида баён қилиб берди. Дистерверг таклиф қилган кўрсатмали таълим «яқиндан узоққа», «оддийдан мураккабликка», «маълумлан номаълумга» ўтиш керак деган қоидалар билан боғлиқ таълимдир. Дистерверг ўқитувч такрорлаб туришни маслаҳат беради. Дистервергнинг фикрича «ёмон ўқитувчи ҳақиқатни айтиб бериб қўя қолади, яхши ўқитувчи эса ҳақиқатни топишга ўргатади». Россияга ҳам XIX аср бошларида «Ўйғониш» даври етиб келиб, бир неча кўринган педагог олимлар етишиб чиққан. Шулардан биир машҳур рус педагог олими Константин Дмитриевич Ушинскийдир (1824-1870). Унинг педагогика соҳасидаги асосий назарий асари «Киши тарбия предмети сифатида» деган педагогик антропологиядан тажрибаси бўлиб, у икки жилддан иборат бўлган. Ушинский рус педагогикасининг ўзига хослигини, миллий хусусиятларини ҳимоя қилди, шунингдек, тарбия халқчил бўлиши лозим, деб ҳисоблади, болаларни меҳнат орқали тарбиялашга катта эътибор берди. Таълимнинг мазмуни, тамойиллари, шакл ва усулларини ишлаб чиқишда ҳам кўп ишлар қилди. У таълимнинг кўргазмалилиги, онгли ва узвий олиб бориш масалаларини ишлаб чиқди, ўқитишнинг шакли ва усулларининг ранг-баранглилигига эришишни талаб этди. Леф Николаевич Толстой (1858-1910). У ўз замонасидаги мактабларни, чоризмнинг мактаб ишларидаги тазийқни қаттиқ танқид қилди. Болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ишларини эркин равишда олиб боришга, болаларнинг ёшлигини иззат-ҳурмат қилишга чақирди. Толстой ўқитишдаги расмиятчилик, таккаббурлик ва болаларни бир томонлама ҳамда пассив тарбиялашнинг ашаддий душмани эди. У ўз даври учун илғор ва ўзига хос таълим-тарбия тизими – умуминсоний характерда бўлган ўқитиш ва тарбиялаш услубини жорий этди. Толстой савод ўргатиш учун грамматикани яхшилаш устида кўп ишлади, ўз замонасининг кўпгина афзалликларга эга «Алифбо», «Ўқиш китоби» ва «Арифметика» дарсликларини тузди. Ўрта аср ижтимоий-фалсафий фикр тараққиёти мутафаккир Абу Наср Форобий номи билан боғлиқ. Машҳур юнон файласуфи Арастудан кейин Шарқда ўз билим, фикр доирасининг кенглиги билан ном чиқарган Форобий йирик мутафаккир - «Муаллими соний» - «Иккинчи муаллим» деб атайдилар. Форобий таълим-тарбияга бағишлаган асарларида таълим-тарбиянинг муҳимлиги, унда нималарга эътибор бериш зарурлиги, таълим-тарбия усуллари ва услуби ҳақида фикр юритади. «Фозил одамлар шаҳри», «Бахт-саодатга эришув тўғрисида» каби асарларнда ижтимоий-тарбиявий қарашлари ўз ифодасини топган. Форобий ўз ишларида таълим-тарбияни узвий бирликда олиб бориш ҳақида таълим берган бўлса ҳам, аммо ҳар бирининг инсонни камолга етказишда ўз ўрни ва хусусияти бор эканлигини алоҳида таъкидлайди. Форобий «Бахт-саодатга эришиш тўғрисида» асарида билимларнн ўрганиш тартиби ҳақида фикр баён этган. Унинг таъкидлашича, аввал билиш зарур бўлган илм ўрганилади, бу олам асослари ҳақидаги илмлар. Уни ўргангач, табиий илмларни, табиий жисмлар тузилишини, шаклнинг осмон ҳақидаги билимларни ўрганиш лозим. Ундан сўнг, умуман жонли табиат ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги илм ўрганилади, дейди. Форобий «Инсон камолотга ёлғиз ўзи эриша олмайди. У бошқалар билан алоқада бўлиш, уларнинг кўмаклашуви ёки муносабатларига муҳтож бўлади», деб ҳисоблайди. Бунга Форобий таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйиш орқали эришиш мумкин, дейди. Чунки, мақсадга мувофиқ амалга оширилган таълим-тарбия инсонни ҳам ақлий, ҳам ахлоқий- жиҳатдан камолга етказади, хусусан, инсон табиат ва жамият қонун қоидаларннинг тўғри бўлиб олади ва ҳаётда тўғри йўл тўтади, бошқалар билан тўғри муносабатда бўлади, жамият тартиб-қоидаларига риоя этади. Демак, Форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаси жамият талабларига жавоб бера оладиган ва шу жамият учуи хизмат қиладиган етук инсонни тарбиялашдан иборат деб билади. Форобий таълим тарбияга биринчи марта таъриф берган олим саналади. Таълим - деган сўз инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий билим бериш; тарбия - назарий фазилатларни маълум ҳунарни эгаллаш учун зарур бўлган хулқ нормаларини ва амалий малакаларни ўргатишдир, дейди олим. Абу Наср Форобий яна айтадики: «Таълим - деган сўз халқлар ва шаҳарликлар ўртасида назарий фазилатни бирлаштириш, тарбия эса шу халқлар ўртасида туғма фазилат ва амалий касб ҳунар фазилатларини бирлаштириш деган сўздир. Таълим фақат сўз ва ўрганиш билангина бўлади. Тарбия эса, амалий иш тажриба билан, яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакалардан иборат бўлган иш ҳаракат, касб-ҳунарга берилган бўлиши, ўрганишдир, - дейди. Форобийнинг таълим-тарбия йўллари, усуллари, воситалари ҳақидаги қарашлари ҳам қимматлидир. У инсонда гўзал фазилатлар икки йўл - таълим тарбия йўли билан ҳосил қилинади. Таълим назарий фазилатларни бирлаштирса, тарбия эса туғма фазилат - назарий билимлар ва амалий касб-ҳунар, хулқ-одоб фазилатларини бирлаштиради, таълим сўз ва ўрганиш билан, тарбия эса амалий иш, тажриба билан амалга оширилади дейди. Ҳар иккаласи бирлашса, етуклик билим ва амалий кўникмаларни қай даражада ўрганганлигига қараб пайдо бўлади, деб кўрсатади. Демак, Форобий таълим-тарбияда рағбатлантириш Одатлантириш, мажбур этиш методларини илгари сурган. Ҳар иккала усул ҳам пировардида инсонни ҳар томонлама камолга етказиш мақсадини кўзлайди. Шарқда «Шайх ар-Раис» номи билан машҳур бўлган алломалардан бири ўрта аср буюк мутафаккири Абу Али ибн Синодир. Ибн Сино ҳам бошқа замондош қомусий олимлар қатори математика, астрономия, физика, кимё, биология, тиббиёт, доришунослик, руҳшунослик, физиология, фалсафа, филология, таълим-тарбия соҳаларида ижод этган ва дунёга машхур йирик асарлар мерос қолдирган олим. Алломадан кейиги авлодларга 250 дан ортиқ илмий асар бой мерос бўлиб қолди. Абу Али ибн Синонинг «Ал-қонун», «Донишнома», «Аш-Шифо», «Ан-Нажот» каби асарлари шулар жумласидандир. Маълумки, Ибн Сино ҳам бошқа мутафаккирлар каби ўзинннг таълим-тарбияга оид қарашларини ижтимоий-фалсафий қарашлари билан боғлиқ ҳолда ифодалагаи, махсус рисолалар талқин этган. Шунингдек фанларни тасниф этади. Бунда у бириичи ўринга тиббиёт фанларнни қўяди. Фалсафани эса икки гуруҳга, яъни назарий ва амалий гуруҳларга бўлади. Назарий гуруҳ кишиларни ўзидан ташқаридаги борлиқ ҳолати ҳақидаги билимларни эгаллашга йўлласа, амалий қисм бизга бу дунёда нималар қилиш кераклигини ўргатади, дейди. У биринчи гуруҳга этика, иқтисод, сиёсатни киритади. Иккинчи гуруҳга физика, математика, метафизика, дунё қонуниятларини ўргатувчи барча фанларни киритади. Ибн Сино ақлий тарбия турли билимларни ўрганиш натижасида амалга ошса, ахлоқий тарбия кўпроқ яхши ахлоқий хислатларии машқ қилдириш, одатлантириш, суҳбат орқали амалга ошади деб таъкидлайди. Инсон ҳиссий ва маънавий талабларни ажратиб олиш имкониятига эга экан, бу имконият аста-секин инсон феъл-атворига хос хислатга айлана боради. Ибн Сино инсонни шакллантиришда унинг атрофини ўраб олган ташқи муҳит ва одамлар алоҳида муҳим рол ўйнайди, ана шу ташқи муҳит ва одамлар инсоннинг атроф дунёни билишигагина эмас, балки унинг хулқида яхши ёки ёмон жиҳатларнинг таркиб топишида ҳам таъсир этади. Шунинг учун ҳам болаларни тарбиялашда эҳтиёткор бўлиш кераклигини, бола ёмон одатларга ўрганмаслиги учун, уни ёмон одамлардан, ёмон муҳитдан узоқроқ сақлаш зарурлигини уқтиради. Ибн Синонинг тарбиявий қарашларида оила ва оилавий тарбия масалаларига кенг ўрин берилган. Чунки инсон аввало оилада камолга етади. Олимнинг буюк хизматларидан бири шундаки у инсоннинг меҳнати, қобилияти, ақл-заковотини улуғлайди, ундаги қудратга ишонди, инсон тафаккуринннг тантана қилиши кераклигини тинмай тарғиб қилди. Иби Синонинг инсон камолотида таълим-тарбиянинг аҳамиятига оид қарашларини ижтимоий-фалсафий фикрлар таркибидагина, эмас, балки мустақил рисолаларида ахлоқий масалаларни чуқур илмий-амалий жиҳатдан ифодалаган, илм-фан соҳасида тарбияшунос олим сифатида ҳам тадқиқ этиш, ўрганиш навбатдаги вазифалардан ҳисобланади. Хулоса қиладиган бўлсак, ушбу мавзуда Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Синоларнинг ижтимоий-педагогик қарашлари, аҳлоқ-одоб ҳақидаги фикрлари, ғоялари, педагогика соҳасидаги, таълим-тарбия ҳақидаги фикрлари. Ўзбек халқ педагогикасининг йирик намояндалари бўлган буюк алломаларнинг асарлари, янги усул мактаблари жадидлар оқими, таълим соҳасидаги қўшилган хиссалари ҳақида мулоҳазалар келтирилган. Биз тарихдан биламизки Амир Темур ва дастлабки темурийлар ҳукмронлик қилган давр Мовароуннаҳр тарихида алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки бу даврларда Самарқанд, Ҳирот шаҳарларида маданият, илм-фан ривожланиб борди. Шундай марказлашган, буюк давлатга асос солган Амир Темур Курогон ибн амир Тарағай 1336 йилнинг 9 апрелида ўша пайтдаги Кеш (Шахрисабз) га қарашли Хўжаилғор қишлоғида таваллуд топди. Отаси амир Тарағай ўзига тўқ, бадавлат киши эди. Онаси Тегина бегим бухоролик бўлган. Соҳибқирон (Бу унвон бўлғуси жаҳонгирга у туғилмасдан турибоқ дин аҳллари томонидан башорат тариқасида берилган. «Соҳибқирон» атамасининг луғовий маъноси «юлдуз буржларининг бахтли келиши (Курон) да туғилган фарзанд демакдир. «Темурнома» муаллифининг таъкидлашича, «курон» яъни юлдуз буржларининг бахтли келиши ҳар саккиз юз йилда бир марта содир бўлади. Инсоният тарихида «Аввал Искандар Зулқарнай ҳазратлари, иккинчи Муҳаммад Расул акром саллоллоҳу алайхи вассаллом саидимиз, учинчи Амир Темур хонимиз» шу сонияда дунёга келганлар). Амир Темурнинг ёшлиги Кешда кечди. Етти ёшга тўлгач, отаси уни ўқишга берди. Амир Темур ёшлик чоғиданоқ махсус мураббийлар назорати остида чавондозлик, овчилик, камондан нишонга ўқ узиш каби машғулотларни пухта эгаллади. Амир Темур одоб-ахлоқ, иймон, эътиқод, таълим-тарбия соҳасида ўзи юксакликка, мутафаккирликка эришган сиймолардан биридир. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун бобомизнинг ўзи томонидан яратилган одоб-ахлоққа оид дастурлар, ўгитлар, панд-насиҳатларни, шунингдек, Соҳибқирон ҳақидаги тарихий асарларни кўздан кечириш кифоя. «Тузуки Темурий» («Темур тузуклари»), «Марфузаота Темурий» («Темурнинг айтганлари») ва «Вакиоти Темурий» («Темурнинг бошидан кечирганлари») номи билан жаҳонга машҳур бўлган асарларида Амир Темурнинг ибратли, ҳаётий панд-насиҳатлари ва пурмаъно ўгитларининг ҳар бири мазмун ва маъно кенглиги, кучлилиги, теранлиги, таъсири, умуминсоний қадриятлар асосида қурилган билан алоҳида аҳамият касб этади. Бу асарларни қадрли хазина одоб-ахлоққа оид дастурлар дея оламиз. Бу асарлар Соҳибқироннинг жуда машаққатли ва серташвиш: гоҳ муваффаққиятли, гоҳо қувончли, гоҳо серташвиш умрининг ижодий мевасидир. Асарлардаги барча ўгитлар халқларни бир мақсад сари бирлаштирган, жипслаштирган, муваффақиятларга эриштирган, сеҳрли тарбиявий кучга эга бўлган дурдона-педагогикадир. Бу педагогика буюк Соҳибқироннинг давлатни бошқариш ва уни идора қилиш, ғолибона ҳарбий юришлар қилиш, мамлакатда осойишталик ўрнатиш, фан ва маданиятни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги бузилмас дўстлик, меҳр-шафқат, одамийлик ва ахлоқ-одобни тарбиялаш каби муаммоларни ҳал қилишга бағишлангандир. Амир Темур барпо этган (Темур ва темурийлар давлати) Мовароуннахр ва Хуросонда ҳукмронлик қилган А. Темур ва унинг авлодлари қуйидаги тартибда йилдан-йилга илм ва маърифатни қўшганликларни қуйидаги схема орқали кўриш мумкин. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, «Амир Темур» номи ёдлаштирилди. Кўплаб шаҳарлар ва қишлоқлардаги шох кўчалар, майдонлар, ўқув муассасалари уни номи билан атала бошланди. Президентимиз И.А. Каримов ташаббуси ва раҳномалигида Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз каби шаҳарларнинг марказий майдонларида, Амир Темур хиёбонида 1996 йилда «Темурийлар даври» музейи барпо этилди, 1996 йилда «Амир Темур» ордени таъсис этилди. («Амир Темур» ордени-Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларидан бири. Бу орден билан давлатчиликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, меъморчиликни, илм-фан, адабиёт ва санъатни, ҳарбий маҳоратни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссалари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар. Ушбу орден билан давлатлараро ҳамкорликни, тинчликни, ҳамда халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга алоҳида ҳисса қўшганлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофатланиши мумкин. 1996 йил 26 апрелда таъсис этилди. Орден тилла қопланган 925 даражали кумуш қотишмадан тайёрланиб, 8 қиррали буюрма юлдуз кўринишида бўлиб, Амир Темурнинг улуғвор қиёфаси кумуш рангда тасвирланган. Муаллифи-Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов. 1996 йилда Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЮНЕСКО раҳбарлигида ҳазрат Соҳибқироннинг таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди). Ўзбек адабиётининг асосчиси, шоир, олим, маърифатпарвар, файласуф, мусиқашунос давлат арбоби Низомиддин Алишер Навоий Ҳиротда туғилиб, шу ерда яшаб, ижод этган. У ўзининг «Ҳамса», «Маҳбуб ул-қулуб» каби йирик таълимий-ахлоқий асарларида, шунингдек, «Муножот», «Вакфия», «Мажолисун нафоис», «Муҳокамат ул-луғатайн» асарларида ҳамда Абдураҳмон Жомийнинг «Арбаъийн» номли асари таржимаси «Чихил ҳадис» («қирқ ҳадис») кабиларда тарбияга оид ўз қарашларини ифода этади. Алишер Навоий бадиий асарларида комил инсон образларини яратиб, таълим-тарбия тўғрисидаги фикрларини ифодалаган бўлса, таълимий-ахлоқий асарларида эса комил инсонни шакллантиришнинг мазмуни, йўллари, усулларини баён этади. Алишер Навоий инсон тафаккури, ақли, билимини ва илмий билимларини юксак қадрлаган. У «Билим ва донишмандлик инсоннинг безагидир» деб ёзади. А. Навоий фарзанд тарбиясига ва уни шахс сифатида шакллантиришга катта аҳамият бериб, тарбияланувчини «ҳаёт чироғи» деб таърифлайди. Фарзанд оилага бахт ва саодат келтирувчи зиёдир. Унинг фикрича, шахсга кичик ёшлигиданоқ билим, маълумот ва тарбия беришликни кўрсатиб, ўғил-қизларни 6 ёшдан тарбиячига, муаллимга бериш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, Навоий ҳаётда ўз илмига амал қилиш, ўрганганларини ҳаётга тадбиқ этиш масаласига алоҳида эътибор беради. Масалан, у «Маҳбуб ул-қулуб» асарида илм ўқиб уни ишлатмаган киши, шудгор қилиб деҳқончилик қилмаган ёки уруғ сочиб ҳосилдан бахра олмаганга ўхшайди, дейди. Илм ўқиб қилмаган амал мақбул, Дона сочиб кўтармади махсул. Алишер Навоий билим олишда барча фанларни ўрганишни тарғиб этади. Бунда у олиму фозилларни йиғиб, улар орқали илм-фанни тараққий эттиришга эътибор беради. Алишер Навоийнинг фикрича, билимларни тинмай узлуксиз ўрганиш зарур, бунда ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтиш муҳимлигини, қунт билан ишлаш, тиришқоқлик билан ҳаракат қилиш, изчиллик билан кураш, уни охиригача етказиш, чидам ва сабот билан ўрганишни таъкидлайди. Демак, буюк аллома илм олиш тамойилларини ўз даврида тўғри ифодалаб, ҳатто таълим тизимини белгилаб беради: яъни Алишер Навоий таълим тизимини ўз даврида ўқув муассасаси, мадрасаларда ўқиш, олим, ҳунарманд, санъаткорларга шогирд тушиб ёки мустақил ҳолда илм олиш имкониятларидан фойдаланишни тавсия этади. Алишер Навоий ёшларга чуқур билим беришда муаллимнинг, мударрислар, ҳамда устоз мураббийларнинг ўзлари ҳам билимли ва тарбияли бўлиши зарурлигини уқтиради. У нодон, мутаассиб, жоҳил домлаларни танқид қилади ва педагог маълумотли, ўқитиш йўлларини биладиган муаллим бўлиши зарур дейди. Бундай муаллимлар шогирдларни ёнида юзлари ёруғ бўлиб, доимо иззатда, ҳурматда бўладилар деб таъкидлайди. Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин юз ганж ила. Шундай қилиб биз Алишер Навоийни педагог-мударрис деб аташимиз мумкин. Чунки, таълим-тарбия масалаларига аълоҳида эътибор бериб, тарбия жараёнларини, воситаларини, талабларини кўрсатиб ўтади. У таълимда илмийлик, асосланганлик, тарихийлик каби талабларни асос қилиб олган буюк педагогдир. Мана шундай мутафаккирларнинг ижодини ўрганиш учун бирга Мустақилликка эришганимиздан кейин анча йўллар очилди. Эндиликда унинг ижодини аслича, моҳиятини тушуниб ўрганиш имкониятлари юзага келади. 1991 йилда Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги тантанали нишонланди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилди. Республика Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси ва рахбарлигида Тошкентда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи барпо этилди ва бу боғ ўртасида шоирнинг ҳайкали ўрнатилди. Шу билан бирга китобхонларга шоирнинг 20 жилтли мукаммал асарлар тўплами нашр этила бошланди. Ҳар йили А.Навоий туғилган кун 9 февралда илмий-анъанавий конференция ўтказилиб, Алишер Навоий меросини ўрганиш соҳасида қилинган йиллик ишларга якун ясалади. Ўзбек миллатга хос замонавий усуллардан фойдаланиб тарбия жараёнини ташкил этиш, миллий тарбияни амалга оширишда ўз маънавий қадриятларимизни роли кўрсатиб ўтилган. Муқимий Қўқонда, шунингдек қўшни шаҳарларга, қишлоқларга саёҳат қилган пайтларида ҳаётни синчиклаб кузатган, унинг йўлларини чуқур ўрганган. Ноҳақликни кўриб изтиробга тушган ва унга қарши ўзининг бутун шоирлик истеъдодининг кучини ишга солган. У шеъриятнинг маснавий шаклидан кенг фойдаланган. Бинобарин маснавий шакли қадимдан шеърий достонларда, дўстона ёзишмаларда қўлланиб келинган. Меҳнаткашлар муҳитида ўсиб-улғайган, юксак ахлоқий идеаллар руҳида тарбияланган, шарқ шеърияти мумтозларининг йўлини тутган. Муқимий ёлғончиликка, иккиюзламаликка доимо муросасиз бўлган. Ўз даврининг ва ўз муҳитининг фарзанди сифатида ҳам, қалбида ҳам эътиқодли мусулмонлигича қолган. Муқимий ижодининг айрим тадқиқотчиларига қўшилиб, унинг от ёки «Арава» туркумларидаги шеърларида қирчанғи ва қайсар ҳайвонлар тимсоли ёки алмисоқдан қолган шалдироқ арава тимсоли орқали жонажон ўлкадаги билимсизлик ва мутаассиблик, ниҳоят даражада ижтимоий-маданий қолоқлик ифодаланган, дейиш мумкин. Фурқат ва унинг авлоди ички курашлар билан, ишончсизлик ва қўрқувни, одатлар таъсирини бартараф этиш ва ҳ.к.лардан кейингина русларга тегишлича муносабатда бўла бошладилар. Инсон кўп ёки озроқ қийинчилик билан эришган ва пухта ўйлаган нарсаларгина унинг маънавий қиёфасидаги қимматли ва мустаҳам хусусиятга айланиши исботлаб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Хусусан маънавий дунёси халқнинг фикр ва ҳиссиётини акс эттирадиган катта шоир ҳақида гап борганида ана шуни унутмаслик янада муҳимдир. Фурқатнинг янги Марғилондаги бир неча йиллик ҳаёти унинг шеъриятдан мажбуран узоқлашган даври бўлди. Чунки у ўша пайтда тоғасининг дўконида хизмат қилган, илоҳиётдан сабоқ олган, шунингдек, уезд маҳкамасида мирзалик вазифасини бажарган. Лекин, иккинчи томондани Фурқатнинг янги Марғилонда яшаган даври унинг ҳаётида бениҳоя муҳим аҳамиятга эга бўлган. Фурқат у ерда дўкондорликни ўрганиб, шу даражада моддий маблағ тўплаганки, кейинчалик фақат Ўзбекистоининг турли шаҳарларига бемалол бориб келишдан ташқари, 90-йилларда Туркистон ва Кавказ орқали Туркия, Болгария, Греция, сўнгра Арабистон ва Ҳиндистонга узоқ сафар қилган; у ердан Ғарбий Хитой (Синьцзян ёки Хитой Туркистонига йўл олиб, Ёркент шаҳрига борган). Шундай қилиб, Фурқат ўзининг турмуш тарзи, бойлиги, муҳити бўйича бошпанасиз қашшоқ Муқимийга нисбатан анча юқори ижтимоий поғонада турган. Лекин шунга қарамай чинакам дўстлик ва дунёқарашлариннг яқинлиги уларни бирлаштирган. Ҳаётий шароитлар Фурқатга аввало кўпроқ нарсаларни кўриш ва атрофдаги вокеаларнн англаш, шу билан бирга уларни шоирнинг жамиятдяги ўрни ва мавқеи у ёки бу даражада тақозо этган нуқтаи назардан кузатиш имконини яратди. Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳар бир муаллимни иқтидорига қараб дарсларга тайинлаш керак, деб ўз даври учун ғоят янги фикрни билдирган. Яъни ҳозиргидек ўқитувчиларни математика, адабиёт, тарих каби ҳар ҳил фанларга ихтисослашувидан иборат Туркистондаги мактаб ва мадрасаларга хос бўлмаган таклифни ўртага ташлаган. У тобора саводсизлашиб бораётган халқ орасида зиё нурларлни тарқатишга ҳаракат қилган, ватандошларини хусусан ёшларни илму маърифатни эгаллашга чақирган, аёлларлинг илм олиш ҳуқуқини ёқлаган, одамларни ўқиш-ўрганишга қизиқтиришнинг оддий усулларини излаган. Маҳмудхўжа Беҳбудий «Туркистон вилоятининг газети», «Тараққий», «Хуршид», «Тужжор», «Самарқанд» газеталарида. «Шўро» ва «Ойина» журналларида босилган мақолаларида янги усул мактаблари очиш, уларда болаларга дунёвий фанларни ўргатиш ғояларини олға сурар экан, табиат ҳодисаларини, Ернинг юмалоқлиги, ўз ўқи атрофида айланиши ва муаллақ туришини ой ва куннинг тутилиши ва ҳоказоларни илмий нуқтаи назардан тушунтиришга ҳаракат қилган. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг халқни маърифатли қилишдек хайрли ишга бутун вужуди билан берилганининг далили сифатида қуйидаги далил ғоят қизиқарлидир. У 1919 йилда сафарга чиққанида уни Шаҳрисабзда Бухоро амирининг амалдорлари қамоққа оладилар ва жадидликда, большевикларнинг жосуси деб айлаб қаттиқ азоблайдилар. Маҳмудхўжа Беҳбудий амирнинг буйруғи билан қатл қилинади. У ўлими олдидан ёзган васиятномасида шундай деган: Биз ўз қисматимизни биламиз, аммо бечора халқимизга ўз хаётимизда нима қилишимиз мумкин бўлса шуни қилганимизни ҳис этиш билан фаҳрланганганимиздан ўлимни хотиржам кутмоқдамиз. Мумкин қадар кўпроқ яхши мактаблар очиш, шунингдек маориф ва халқ бахт-саодатини таъминлаш соҳасида ишлаш бизга энг яхши ҳайкал бўлади». ХIХ-асрнинг бошларида Бухородаги маьрифатпарвар мусулмон руҳонийлари ва зиёлилари орасида ва ўқув муассасалари тизимига ҳамда ислом динига кириб қолган бидъатларини ислоҳ килиш фикри пайдо бўлабошлади. Шундай ислоҳот тарафдорларини жадидлар, яьни янгилик тарафдорлари деб атай бошлайдилар. ХIХ аср охири - ХХ асрнинг бошларида Туркистонда чор мустамлакачилигининг кучайиши натижасида Марказий Осиёнинг кўп жойларида жадидчилик ҳаракати кучайиб кетди. Бу ҳаракат мавжуд жамиятнинг ижтимоий - маданий асосларини қайта қуришга қаратилгани сабабли эски тузум, эски турмуш, эски ўқув муассасаси, тарафдорларининг кучли қаршилигига дуч келди. Шу тарзда жадидчилик ҳаракати юзага келди ва бу ҳаракат ўзбек тупроғининг барча гўшаларига тарқала бошлади. Жадидчилик жамиятни тўнтариш йўли билан эмас, ислоҳотлар йўли билан ривожлантиришни ўзининг асосий вазифаси деб белгилади. У ўзининг бу вазифасини адо этишда, фақат бир синфга - пролетариатгагина таянмади. Умуман, жадидчилик инсониятни синфларга бўлиб ташлаш тарафдори эмас эди. Жадидлар 1906 йилдаёқ “Тараққий” деб номланган газета нашр эттириб, ўз ғояларини тарқата бошладилар, орадан кўп ўтмай, «Хуршид», «Шуҳрат» сингари янги газеталар дунё юзини кўрди. Марказий Осиёнинг турли шаҳарларида жадид мактаблари очилиб, уларда диний илмлар билан биргаликда дунёвий билимлар ҳам кенг тарғиб қилинди. Агар лўнда қилиб айтсак, жадидларнинг ҳаракат дастури қуйидаги масалаларни ҳал қилишга қаратилган эди : 1. Диний таассуф ва фанатизмга қарши - кураш . 2. Диний ақидаларга асосланган ўрта аср ўқув муассасалари ўрнига Оврупоча дунёвий илмларни она тилида ўқитишга мосланган янги усулдаги ўқув муассасаларни ташкил этиш, феодал даври маориф тизимини ислоҳ қилиш; 3. Жадидчилик ғояларини кенг халқ оммасига етказиш ниятида янги ўзбек адабий тилини ишлаб чиқариш, матбуот ҳурлиги учун, халқ оммасига тушунарли адабиёт ва театрни яратиш; 4. Хотин - қизларни паранжидан чиқариш ва жадид ўқув муассасаларига қатнашишларини таъминлаш; 5. Маҳаллий бойлар ва савдогарларнинг сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан рус буржуазияси билан бир ҳуқуқда бўлиши, маҳаллий амалдорларнинг чор ҳукмдорлари томонидан сиқувга олишга қарши кураш ; Асосий талаблари ана шундан иборат бўлган жадидлар учун илм ва маьрифат ягона қурол бўлиб, улар шу қурол ёрдами билан ўлкада ижтимоий - иқтисодий ва маданий тараққиёт учун курашмоқчи бўлдилар. Ўзларини кўзлаган мақсадларини амалга ошириш учун ёшларни саводли қилиш ниятида ўқув муассасаси, маориф соҳаларида жуда катта тарғибот ишларини олиб бордилар. Ташкил этилган янги усул ўқув муассасасиларида қуйидагиларга эьтибор қаратилган эди: 1. Гуруҳда тарбияланувчилар сони ўттизтадан ошмаслиги; 2. Тарбияланувчилар фақат ёз ва қиш бошларида ўқув муассасасига қабул қилиниши; 3. Ҳар бир муаллимда кўпи билан 3-4 гуруҳ бўлиши; 4. 7-9 ёшлардаги тарбияланувчи 7-8 соат узлуксиз ўқий олмаслигини ҳисобга олиб, фақат 5 соатлик ўқишни жорий этиш; 5. Жума ва байрам кунлари дам олиниши; 6. Ёзнинг иссиқ кунларида таътил берилиши; 7. Ҳар бир дарсдан сўнг 10 дақиқали танаффус бериш; 8. Талабаларни ҳар олти ойда имтиҳон қилиш, йил охирида синфдан - синфга ўтказиш , ўзлаштирмаганларни синфга қолдириш; Шу билан бирга, янги усул ўқув муассасаларида диний билан биргаликда хандаса ( математика), жуғрофия (география) тарих, тиббиёт каби фанларни ўқитиш ва фанларни ўқитиш учун дарсликлар яратилди. Туркистонда шу борада А. Авлоний, М.Беҳбудий, А. Фитрат, Мунаввар қори Абдурашидов, Ҳ.Ҳ. Ниёзий каби ўнлаб зиёлилар жуда катта ишлар олиб борганлар. Жамоат ва сиёсат арбоби шоир ва педагог Абдулла Авлоний Тошкентда, ҳунарманд оиласида туғилди. Эски мусулмон мактабида ва мадрасада ўқиди. Авлоний меҳнаткаш халққа ёрдамлашиши мақсадида 1908 йилда камбағалларнинг болалари учун мактаб очади ва унда она тилини таълимнинг янги методларидан фойдалангак ҳолда ўқитди. Унинг халқ маорифи соҳасидаги ишлари унинг ёзувчи ва шоир режисёр-саҳналаштирувчи ҳамда театрдаги истеъдодли ёшларнинг тарбиячиси сифатидаги фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлган Авлоний 1913 йилда ўз уйида ташкил этган халқ театри катта муваффақиятларга эришган. Авлоний 1917 йилда «Турон» газетасини чиқара бошлаган, унинг саҳифаларида халқ мактаблари очиш, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш ва дарслкклар нашр этиш масалаларига бағишланган мақолалар эълон қилинган. Айниқса, ўзбек қизларини ўқитиш ва тарбиялаш улар учун мактаблар очиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Ўша йилларда Авлоний «Адабиёт» дарслигининг 1-17 китобларини, «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ», «Мактаб гулистони», «Мардикорлар ашуласи» каби асарларини ёзган ҳамда нашр эттирган. Ахмаджон Табибий Хива хони Сайид-Муҳаммад Раҳимхон Соний маслахати билан «Мунисол-ушшоқ» номли девонига шундай деб ёзади: «Бу фақир қўлида жам бўлган китобнинг сони беш девондир. Аларнннг учтаси туркин ва иккитаси форсийдир. Биринчисини адолатли шоҳга ҳадя этиш сабабидан «Тухтафус-Султол» деб атадим. Иккинчи довонга ошиқлар унсияти сабабидан «Мунисул-ушшоқ» номи берилди. Учинчисига фақат ишқ ҳолатларидан гапирилган важидан «Миръотус-ишқ» деб ном қўйдим. Тўртинчи девонга ошиқлар ўқиб ҳайрон бўладилар деб «Ҳайратда ошиқин» деб ном берилди. Бешинчиси бедиллар иштиёқи жилвагоҳи бўлгани сабабидан «Мазхарул-иштиёқ» деб аталади. Табибий шеъриятиииг ғазал, рубоий, муҳаммас ва ҳ.к. жанрларида ижод қилган. Унинг қаҳрамонлари тўғри фикр, пок муҳаббати, одоб-ахлоқи билан ажралиб туради. Тарбиянинг ватанпарварлик тинчлик, дўстлик, садоқатлик, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик каби принципларига шоир асосий аҳамият беради. Ислом шоир Назар ўғли. Халқ оғзаки ижодида шу халқнинг ҳаёти, руҳи орзу-умидлари, инсоний фазилатлари, тарбиялаш услублари, педагогик талаблари ифодаланган бўлади. Ўтмишда «достончи шоир» деб аталиб, номлари унчалик кенг маълум бўлмаган ўзбек халқ шоирлари, устозлари обрў-эътибор топиб, халқнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлмокдалар. Ислом шоир Назар ўғли ўзбек халқ шоирларининг йирик вакилларидан биридир. У Фозил Йўлдош ўғли, Муҳаммад Жомрот ўғли Пўлкан, Абдулла шоир Нурали ўғли каби халқимиз яратган энг йирик асарларини бизгача сақлаб, куйлаб келди. Ислом шоир замон меҳнаткашлар, халқ, болалар, келажак авлод ҳақида, уларнинг меҳнати, интилиши ҳамда фазилатлари тўғрисида ажойиб қўшиқлар, достонлар, шеърлар яратди. Нодира бахтли она бўлган - тақдир унга икки ўғил ато этган. Унинг саройда - шеърият ва санъат қадрланган шароит тарбияланган ўғиллари ихтиёрсиз равишда адабиётга қизиққан. Шоиранинг катта ўғли Муҳаммадлихон ёшлик йиллардан бошлаб шеърият билан шуғулланган, саройдаги шеърхонлик анжуманларида қатнашган. Кичик ўғли Султонмаҳмудхон маълумотли давлат арбоби бўлиб етишган. Нодира эзгулик ва ёвузлик оламини қарама-қарши қўйган, хонлар ва сарой аъёнлари қиёфасида ёзувликнинг ифодасини кўрса, оддий халқ вакилларида эзгуликнинг асосларини кўрган. У ҳаммани иноқликка, тинч-осойишталикка чақирган. 1822 йилда Нодиранинг (тахминан 30 ёшларида) ҳаётида оғир мусибат юз берди. Унинг ҳаёт йўлдоши Амирий (амир Умархон) анча ёш чоғида иттифоқо вафот этди. Ана шу мусибат Нодиранинг шундан кейинги ижодий фаолиятида аксини топди. Умархоннинг вафотидан сўнг шоира мамлакатни маданий жиҳатдан ривожлантириш борасидаги ишларга фаол аралашган. Нодира ўзининг ақллилиги, мулоҳаза юритиши, эзгу ишлари билан секин-аста ўша даврда кам учрайдиган оқила - Нодираи даврон сифатида танилган ва халқннинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлган. Фозилбекнинг «Мукаммал тарихи Фарғона» номли асарида Моҳларойим катта қабристон ёнига «Чолпоя» ва темирчилик растаси қаторига «Моҳларойим» мадрасаларини қурдиргани ёзилган, шунингдек, етимхона ва мусофирхона барпо этгани, мадрасада талабалар бепул ўқитилгани, уларнинг кийимлар билан таъминлангани, мадраса токчаларида китоблар ва қўлёзмалар тўплангани айтилган. Мутрибнинг ёзишича, Нодиранинг ташаббуси билан энг машҳур тарихий асарларни ҳамда Алишер Навоий, Муҳаммад Фузулий, Абдуқодир Бедил, Заҳриддий Бобур ва уларнинг замондошларидан қолган абадий ёдгорликларни, яъни девонларни кўчириш ҳамда таржима қилиш ишлари амалга оширилган. Нодиранииг шахсан ўзи хаттотларнинг ишлашини, китобларни аниқ, саводли кўчирилиши ва таржима қилиниши кузатиб борган. Ўрта аср Ғарбий Европада таълим-тарбия тизими қандай бўлган? Чет эл мутафаккирлари ҳақида нималарни биласиз, мисоллар келтиринг? Абу Наср Форобийнинг педагогик қарашлари деганда нимани тушунасиз? Алишер Навоий асарларида таълим-тарбияга оид билдирилган фикр-мулоҳазаларидан мисол келтиринг? Ўзбекистонда педагогик тафаккур ва таълим-тарбия тараққиёти неча даврга бўлиб ўрганилади? Зардуштийлар динини муқаддас китоби «Авесто»нинг Марказий Осиёда тутган ўрни нимада? Амир Темурнинг таълим-тарбияга оид ўгитлари ҳақида нималар биласиз? Алишер Навоийни биз нимага асосланиб мударрис-педагог деб аташимиз мумкин? Мустақилликка эришгандан сўнг Амир Темур ва Алишер Навоийнинг номларини абадийлаштириш учун қандай ишлар олиб борилди? Алишер Навоий асарларидаги инсонийлик ғояларининг ифодаланишини педагогик асосларини тушунтириб беринг? Туркистонга жадидчилик ҳаракати қачон кириб кела бошлади? Авлоний асарларида илм-фан ва маърифат масалаларининг ифодаланиши ҳақида тушунтириб беринг? “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асаридаги ахлокий муносабатларни тарбиявий аҳамияти нималардан иборат? Download 278.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling