Жавоб: “Темур тузуклари”
11-савол: Темур даврида суд тизими кенг кўламда ривожланди. Нарху-
навони назорат этиш, экологияни асраш, йўллар ва кўприклар хавфсизлиги,
озиқ-овқат ва сувлар покизалигини сақлаб, мамлакат бўйича ғайри динлар ва
хорижий мусофирларга тазйиқ ўтказиш, шахарларда қишлоқ аҳолисига
нотўғри муносабатда бўлишини олдини олиш ҳатто ҳайвонларни ҳимоя қилиб,
кемалар хавфсизлигини таъминлаш мухтасибларнинг васифасига кирарди.
Мухтасиблар ким томонидан тайинланарди.
Жавоб: Давлат раҳбари томонидан.
12-савол: Қўшин давлатнинг асосий таянчларидан бири бўлгани учун Амир
Темур унга катта аҳамият берган. Уларнинг ҳақ-хуқуқлари, оладиган ойлик
маоши белгилаб қўйилган. Нарх-наволар ўзгариб турганлиги сабабли маош
белгилашда маълум бир меъёр асос қилиб олинган. Савол: Навкарларга
ниманинг нархига нисбатан маош белгиланган?
Жавоб: Отнинг баҳосига қараб маош
белгиланган.Оддий
сипоҳий
мингган
отининг баҳоси баробарида, баҳодирлар 2-4
от
баробарида
маош
олишган.
Лавозимларига қараб шу тариқа маошлар
ошиб борган.
13-савол: Амир Темурнинг қўшини асосан фақат уруш пайтида
тўпланадиган лашкардан иборат бўлган. Ҳарбий юриш олдидан барча вилоят,
туман ва улуслардан белгиланган ерга лашкар йиғиб келувчи харбий
мансабдор бўлган бўлиб, одатда, у бу ишга жарчи билан бирга борган. Бу
мансаб қандай аталган?
Жавоб: Тавочи.
14-савол: Амир Темур “...... давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш,
тадбир ва машварат, қолган ...... улушини қилич билан амалга оширдим” деган
сўзлари билан давлатни ақл-заковат ва ҳуқуқий асос билан идора
этганлигининг ёрқин далилидир. Савол: Амир Темур қолган “........улушини
қилич билан амалга оширдим” деганда нечча улушни назарда тутган?
Do'stlaringiz bilan baham: |