Сценарийлар тўплами 2 Кириш
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
senariylar-toplami www.sadikov.uz
Бобур номидаги Андижон вилояти Ахборот – кутубхона маркази “Одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари. ” мавзусидаги Давра суҳбати СЦЕНАРИЙСИ Ўтказиш жойи :_____________________________________________________ Вақти:_____________________________________________________________ Давомийлик вақти : _________________________________________________ Хамкор ташкилотлар : _______________________________________________ Иштирокчилар:_____________________________________________________ Олиб борувчи: Ассалому алайкум, ушбу тадбирга ташриф буюрган ҳурматли меҳмонлар. Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдога қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди. БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдоси қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашича, ушбу жиноятчилик натижасида олинаётган йиллик даромад миқдори 7 миллард АҚШ долларидан ошиб кетган. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизи аёл ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600-800 минг нафар аёл ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда. Шунингдек, Европада биргина одам савдоси жиноий гуруҳлари ва уларнинг бошлиқларга ҳар йили 2,5 миллиар евро даромад келтиради. Ҳозир ушбу ҳудудда 140 мингдан ортиқ хотин-қиз одам савдосининг у ёки бу кўринишидан азият чекмоқда. Уларнинг аксарияти Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари, Молдова, Россия фуқароларидир. Одам савдосига қарши крашиш борасида халқаро ва минтақавий доираларда амалга оширилаётган саъй характларга қарамай, ушбу муаммо долзарблигича қолмоқда. Шу боис ушбу жиноятга қарши самарали кураш олиб боришда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимиз Президенти ўсиб келаётган ёшларни бундай тахдидлардан ҳимоя қилиш, уларнинг дунёга очиқ кўз билан қараш кўникмаларини эгаллашида маънавий- мафкуравий тарбиянинг роли беқиёс эканини алоҳида таъкидлайди. Бу борада мамлакатимизда норматив – хуқуқий база шакллантирилган. Қолаверса, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 60 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилган ва БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 6 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланган. Шунингдек, 11 хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосига қарши курашишга қаратилган 29 та шартнома ва келишув имзоланган. Бугунги тадбиримизни ўтказишдан мақсад, бугунги кунга келиб Одам савдосига қарши қурашга оид қандай ишлар амалга оширилмоқда? Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ахборот билан таъминлашда нималарга кўпроқ эътибор қаратилаётганлиги хақида суҳбатлашамиз. Бугунги давра суҳбатимизга шу соҳа мутахасисларни таклиф этганмиз ижозатингиз билан уларни таништириб ўтаман.---------------------------------------- ------------------------------------------------------------------------------------------------------ Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling