Счетлар режаси
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 299.23 Kb.
|
Счётлар режаси КУЛЛАНИЛИШИ
4-§. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)41. Мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау"; 0420 "Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари"; 0430 "Дастурий таъминот"; 0440 "Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари"; 0450 "Ташкилий харажатлар"; 0460 "Франчайз"; 0470 "Муаллифлик ҳуқуқлари"; 0480 "Гудвилл"; 0490 "Бошқа номоддий активлар". 42. Объектларни номоддий активларга киритиш тартиби ва уларнинг таркиби қонунчилик асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 12 октябрда 49-сон билан тасдиқланган (7-БҲМС) "Номоддий активлар" Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20.10.1998 й. 506-сонли рўй., "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 1999 й., 6-сон) асосида тартибга солинади. 43. Номоддий активлар қуйидаги объектлар учун аниқланадиган бошланғич баҳода номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинади: а) таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилгани - томонларнинг келишуви бўйича; б) тўлов асосида бошқа корхона ва шахслардан харид қилинган ушбу объектларни харид қилиш ва тайёр ҳолатга келтириш бўйича амалга оширилган - ҳақиқий харажатлар бўйича; в) бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган объектлар - кирим қилиш санасидаги бозор баҳосида ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қиймат бўйича; г) корхонанинг ўзи томонидан яратилган ёки корхонанинг ўзида илмий - тадқиқот ишлари натижасида олинган объектлар - ҳақиқий таннархи бўйича. 44. Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига уларнинг улушлари ҳисобига киритилган номоддий активларни кирим қилиш (0400) номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредитида акс эттирилади. Бошқа корхона ва шахслардан харид қилинган номоддий активлар, номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети, 0830 "Номоддий активларни харид қилиш" счётининг кредитига кирим қилинади. Бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида, 8530 "Текинга олинган мулк" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Агар номоддий актив корхонанинг ўзи томонидан яратилса ва уни яратиш харажатларининг аниқ суммасини аниқлаш имкони мавжуд бўлса, у ҳолда номоддий актив ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади. Номоддий активларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолда ушбу харажатлар илмий-тадқиқот ишлари (ИТИ) ёки илмий-тадқиқот, синов конструкторлик ишлари (ИТСКИ) харажатлари сифатида акс эттирилади. 45. "Гудвилл (фирма баҳоси)"нинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 12-октябрда 49-сон билан тасдиқланган (7-БҲМС) "Номоддий активлар" Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (20.10.1998 й. 506-сонли рўй., "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 1999 й., 6-сон) мувофиқ амалга оширилади. 46. Номоддий активлар чиқиб кетганда (сотилганда, текинга берилганда ва бошқаларда) уларнинг бошланғич қиймати номоддий активларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг (0400) кредитидан 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. 47. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)нинг боғланиши
Download 299.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling