Счетлар режаси
-§. Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500)
Download 299.23 Kb.
|
Счётлар режаси КУЛЛАНИЛИШИ
5-§. Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500)48. Мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган номоддий активлар объектлари бўйича жамланган амортизация тўғрисида маълумотлар қуйидаги счётларда умумлаштирилади: 0510 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаунинг амортизацияси"; 0520 "Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг амортизацияси"; 0530 "Дастурий таъминотнинг амортизацияси"; 0540 "Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг амортизацияси"; 0550 "Ташкилий харажатларнинг амортизацияси"; 0560 "Франчайзнинг амортизацияси"; 0570 "Муаллифлик ҳуқуқларининг амортизацияси"; 0590 "Бошқа номоддий активларнинг амортизацияси". 49. Номоддий активлар амортизацияси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 12 октябрда 49-сон билан тасдиқланган (7-БҲМС) "Номоддий активлар" Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида (20.10.1998 й. 506-сонли рўй., "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 1999 й., 6-сон) кўзда тутилган усулларга мувофиқ, белгиланган меъёрлар бўйича корхона томонидан ҳисоблаб чиқилиб, ойма-ой тегишлилигига қараб таннархга ёки давр харажатларига олиб борилади. 50. Номоддий активларга ҳисобланган амортизация суммаси харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва (0500) номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитига олиб борилади. 51. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши (сотилиши, текинга берилиши ва бошқалар)да улар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси (0500) номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетидан 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади. Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500) бўйича аналитик ҳисоб номоддий активларнинг турлари ва алоҳида объектлари бўйича юритилади. 52. Номоддий активларнинг амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500)нинг боғланиши
Download 299.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling