Счетлар режаси
-§. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600)
Download 299.23 Kb.
|
Счётлар режаси КУЛЛАНИЛИШИ
6-§. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600)53. Бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозларига, мамлакат ҳудудида ва хорижда тузилган шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг устав капиталларига қилинган узоқ муддатли инвестициялар (қўйилмалар)нинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 0610 "Қимматли қоғозлар"; 0620 "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар"; 0630 "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар"; 0640 "Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар"; 0690 "Бошқа узоқ муддатли инвестициялар". 54. Активларни инвестициялар таркибига киритиш ва уларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 25 декабрда 65-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-БҲМС) "Молиявий инвестициялар ҳисоби" (16.01. 1999 й. 596-сонли рўй., "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 1999 й., 3 ва 6-сон) ва Ўзбекис-тон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-БҲМС) "Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби" (28.12.1998 й. 580-сонли рўй., "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 1999 й., 6-сон) билан тартибга солинади. 55. 0610 "Қимматли қоғозлар" счётида давлат фоизли облигациялари ва маҳаллий қарзлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга қилинган узоқ муддатли инвестиция (қуйилма)ларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. 56. 0620 "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар", 0630 "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар", 0640 "Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар" счётларида тегишли чет эл капитали мавжуд бўлган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига қилинган узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. 57. 0690 "Бошқа узоқ муддатли инвестициялар" счётида келажакда молиявий наф олиш мақсадида давлат корхоналари ёки бошқа хайрия, экология жамиятларига қилинган узоқ муддатли инвестициялар ҳисобга олинади. 58. Акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар сотиб олиш баҳосида 0610 "Қимматли қоғозлар" счётининг дебетида ушбу қўйилмалар ҳисобига берилган қийматликлар ҳисобга олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. 59. Агар корхона томонидан харид қилинган облигациялар ва шу каби бошқа қимматли қоғозларнинг харид қиймати уларнинг номинал қийматидан юқори бўлса, у ҳолда харид қилинган вақтдан то қоплаш вақтигача бўлган даврда харид қиймати ва номинал қиймат ўртасидаги фарқ қисми ҳисобдан чиқарилади. Бунда 9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар" счётининг дебети ва 0610 "Қимматли қоғозлар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Агар корхона томонидан харид қилинган облигациялар ва шу каби бошқа қимматли қоғозларнинг харид қиймати уларнинг номинал қийматидан паст бўлса, у ҳолда харид қилинган вақтдан то қоплаш вақтигача бўлган даврда харид қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қисми қўшимча ҳисобланади. Бунда 0610 "Қимматли қоғозлар" счётининг дебети ва 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Юқорида кўрсатилган ҳар иккала ҳолатда ҳам қимматли қоғозларни қоплаш муддати келганда 0610 "Қимматли қоғозлар" счётида ҳисобга олинган баҳо номинал қийматга тўғри келиши лозим. Қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дивидендлар) ҳисобланганда 4830 "Олинадиган фоизлар" ёки 4840 "Олинадиган дивидендлар" счётининг дебети ва 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" ёки 9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" счётларининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли инвестицияларнинг турлари ва ушбу инвестициялар амалга оширилган объектлар (қимматли қоғозларни сотувчи-корхоналар, корхона иштирокчиси ҳисобланган шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ва шу кабилар) бўйича юритилади. Бунда аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги объектларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим. 60. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600)нинг боғланиши
Download 299.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling