Счётлар т/р Счётлар номи Счётлар тури
-§. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)
Download 1.78 Mb.
|
BHMS 21
1-§. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)
89. Корхонага тегишли бўлган хом ашё, материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, конструкциялар, деталлар, идишбоп материаллар, инвентарлар, хўжалик жиҳозлари ва ш.к. қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 1010 "Хом ашё ва материаллар"; 1020 "Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар"; 1030 "Ёқилғилар"; 1040 "Эҳтиёт қисмлар"; 1050 "Қурилиш материаллари"; 1060 "Идиш ва идишбоп материаллар"; 1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар"; 1080 "Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари"; 1090 "Бошқа материаллар". 90. Материаллар ҳисобда иккита баҳонинг энг пасти бўйича материалларни ҳисобга олувчи счётларда - ҳақиқий таннархи (сотиб олиш баҳоси ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (сотишнинг соф қиймати) бўйича ҳисобга олинади. 91. Зарур ҳолларда (ишлатиладиган материалларнинг номенклатураси катта бўлганда, корхона ичида материалларнинг ҳаракати интенсив бўлганда, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришида ва бошқаларда) материаллар ҳисоби ҳисоб баҳоси бўйича юритилиши мумкин. Ҳисоб баҳоси сифатида режа таннархи, ўртача сотиб олиш нархлари, улгуржи ва бошқалар қабул қилинади. Материалларни ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олишда, ҳар ой, ҳақиқий таннархи кўрсатилган баҳосининг қийматидан фарқланиш суммаси ва фоизлари ҳисоблаб чиқилади. Фарқлар 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётида ҳисобга олинади. 92. 1010 "Хом ашё ва материаллар" счётида қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади: а) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таркибига кирадиган, унинг асосини ташкил этадиган ёки уни тайёрлашда (ишлаб чиқаришда) зарур таркибий қисмлар ҳисобланиладиган хом ашё ва асосий материаллар; б) маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган, техник мақсадлар ва ишлаб чиқариш жараёнига ёрдамлашишда иштирок этадиган ёрдамчи материаллар; в) қайта ишлаш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳ.к.; г) ем-хашак ва тўшамалар. Ўзида ишлаб чиқарилган ем-хашак ва тўшамалар йил охирида ҳақиқий таннархига тўғрилаш билан йил давомида режа таннархи бўйича акс эттирилади. 93. 1020 "Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар" счётида йиғишда ва қайта ишлов беришда харажат талаб қиладиган ишлаб чиқарилаётган (қурилиш) маҳсулотни бутлаш учун ишлаб чиқариш кооперацияси тартибида харид қилинган, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр бутловчи буюмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Илмий-тадқиқот ва конструкторлик ташкилотлари томонидан илмий-тадқиқот ва конструкторлик мавзулари бўйича илмий ва экспериментал ишларни ўтказиш учун четдан сотиб олинадиган бутловчи буюмлар, махсус ускуналар, асбоблар, мосламалар ва бошқа қийматликлар 1020 "Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар" счётида ҳисобга олинади. 94. 1030 "Ёқилғилар" счётида нефть маҳсулотлари, ёқилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) (нефть, бензин, керосин, дизель ёқилғиси, ёғ ва ҳоказолар), қаттиқ ёқилғи (кўмир, ўтин ва ҳоказолар) ва газсимон ёқилғи (газ, газолин), шунингдек ишлаб чиқариш чиқиндилари ва қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатиладиган иккиламчи материал қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Ёқилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) учун талонлардан фойдаланилганда ҳам уларнинг ҳисоби 1030 "Ёқилғилар" счётида юритилади. 95. 1040 "Эҳтиёт қисмлар" счётида машина, ускуна, транспорт воситалари ва бошқаларни таъмирлаш ва эскирган қисмини алмаштириш учун мўлжалланган асосий фаолият учун харид қилинган ёки тайёрланган, эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, ҳамда захирадаги автомобиль шиналари ҳисобга олинади. Шу ерда таъмирлаш заводларида ва техник сервис пунктларида корхонанинг таъмирлаш бўлимларида қилинган (яратилган) агрегатлар, двигателлар, ускуналар, тўлиқ комплектли машиналарнинг алмашиш фонди ҳаракати ҳам ҳисобга олинади. 96. 1050 "Қурилиш материаллари" счётида қурилиш конструкциялари ва деталлари, бино ва иншоотларнинг қисмлари, конструкция ва деталларини қуриш ва пардоз қилиш, қурилиш деталларини тайёрлаш, қурилиш ва монтаж ишларида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатиладиган, шунингдек бошқа эҳтиёжлар учун четдан сотиб олинган ва ўзида ишлаб чиқилган қурилиш материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. 97. 1060 "Идиш ва идишбоп материаллар" счётида идишларнинг барча турлари (хўжалик инвентари сифатида фойдаланиладиган идишлардан ташқари), шунингдек идишлар тайёрлаш ва таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ва деталлар (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш ва бошқалар)нинг мавжудлиги ва ҳаракати юритилади. Юкланадиган маҳсулотларнинг бутлиги ва сақланишини таъминлаш мақсадида вагонлар, баржалар, самолётлар, кемаларни қўшимча жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмлар 1010 "Хом ашё ва материаллар" счётида ҳисобга олинади. 98. 1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар" счётида четга қайта ишлаш учун берилган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Бунда материалларга қайта ишлов бериш билан боғлиқ четдаги корхоналарга тўланган харажатлар бевосита қайта ишлашдан олинган буюмларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига олиб борилади. 99. 1080 "Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётида корхонанинг айланма маблағлари таркибига кирадиган инвентарлар, асбоблар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа меҳнат воситаларининг (кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар) мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Ушбу счётда қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган мулк ҳисобга олинади: а) хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган; б) хизмат қилиш муддатидан қатъи назар бир бирлиги (комплекти)нинг қиймати (сотиб олиш вақтида) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик баробаригача бўлган буюмлар. Раҳбар ҳисобот йилида буюмларнинг инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиниши учун қийматининг паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга. Хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъи назар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидагилар киритилади: а) махсус асбоблар ва мосламалар (алоҳида буюртмани тайёрлаш учун ёки маълум бир турдаги буюмларни серияли ва оммавий ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мақсадли асбоблар ва мосламалар); б) махсус ва санитар буюмлар, махсус пойафзал; в) ётоқ жиҳозлари; г) канцелярия жиҳозлари (калкуляторлар, стол жиҳозлари ва ҳ.к.); д) ошхона ва овқатланиш хонаси жиҳозлари, шунингдек овқатланиш хонаси чойшаблари; е) харажатлари, уларни қуриш қурилиш-монтаж ишлари таннархига олиб бориладиган вақтинчалик (титулсиз) иншоотлар, қурилма ва мосламалар; ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар; з) ов қуроллари (кўкан, қопқон, тўрлар ва ҳ.к.). Корхоналар мустақил равишда инвентарлар, асбоблар ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олувчи счётларни уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятидаги ўрни ва ролига қараб очишлари мумкин. Уларнинг қиймати фойдаланишга берилган вақтда ишлаб чиқариш ёки давр харажатларига тўлиқ қўшилиши мумкин. Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида кейинчалик уларнинг ҳисоби балансдан ташқари 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётида цех, омбор ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича юритилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг) Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган ҳолларда уларни балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан амалга оширилади. 100. 1090 "Бошқа материаллар" счётида юқорида келтирилган счётларда назарда тутилмаган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Бу ерда ишлаб чиқариш чиқиндилари (қирқимлар, қиринди ва ш.к.); тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотлар; асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган моддий қийматликлар (металлолом, яроқсиз хом ашё, эскирган шиналар, камералар, яроқсиз резина, ишлатилган мой, нигрол ва ҳ.к.) ҳисобга олинади. 101. Қишлоқ хўжалиги корхоналари уруғликлар, экиш материаллари, (сотиб олинган ва ўзида ишлаб чиқарилган) компостлар, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган, биологик препаратлар, заҳарли кимёвий моддалар, дорилар ҳамда кимёвий моддаларни (ўсимликчиликда, чорвачиликда ва ёрдамчи хўжаликда) ҳисобга олиш ва бошқалар учун қўшимча счётларни очишлари мумкин. 102. Материалларнинг келиб тушиши 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" ва 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётларидан фойдаланилган ҳолда (агар бу корхонанинг ҳисоб счётида белгиланган бўлса) ёки ушбу счётлардан фойдаланилмаган ҳолда акс эттирилиши мумкин. 103. Материалларнинг ишлаб чиқаришга ёки бошқа хўжалик мақсадларига ҳақиқатда сарфланиши (1000) материалларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Материалларни четга сотиш (1000) материалларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредити ва 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетида акс эттирилади. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)нинг аналитик ҳисоби сақланиш жойлари ва уларнинг алоҳида номлари (турлари, навлари, ҳажмлари ва бошқалар) бўйича юритилади. 104. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)нинг боғланиши:
Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling