www.scientificprogress.uz
«SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal
ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 6
139
САНОАТ ЧИҚИНДИСИ ФОСФОГИПСДАН ҲАВОДА ҚОТАДИГАН
МАТЕРИАЛЛАР ОЛИШ
С. И. Нурмухамедов
М. А. Торениязов
Илмий раҳбарлар: т.ф.н, доц. Д. Ш. Қодирова, т.ф.н, доц. А. А. Мирзаев
Тошкент архитектура-қурилиш институти
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада саноат чиқиндиси фосфогипсдан хавода қотадиган боғловчи
материаллар олиш уни қайта ишлаш хақидаги маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: фосфогипс, саноат чиқиндиси, боғловчи, мустаҳкамлик,
оҳак, ангидрид цемент.
PRODUCTION OF INDUSTRIAL WASTE FROSPHOGIPS
S. I. Nurmukhamedov
M. A. Toreniyazov
Scientific advisers: D. Sh. Kodirova, A. A. Mirzaev
Tashkent Institute of Architecture
and Construction
ABSTRACT
This article provides information on obtaining air-curing binders from industrial
waste phosphogypsum and its processing.
Keywords: phosphogypsum,
industrial waste, binder,
strength, lime,
anhydride
cement.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7
февралдаги
ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-
сонли «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари қабул қилиниб, юртимизда қурилиш
материалларини ишлаб чиқариш саноати кенг ривожланиб бормоқда.
Замонавий усуллардан фойдаланиб табиий гипсдан олинган барча турдаги
ҳавода қотадиган боғловчи материаллар қайта
ишланган фосфогипсдан
тайёрланиши мумкин. [1].