«scientific progress» Scientific Journal issn: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, issue: 6


АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ


Download 469.57 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana13.09.2023
Hajmi469.57 Kb.
#1677196
1   2   3   4
Bog'liq
sanoat-chi-indisi-fosfogipsdan-avoda-otadigan-materiallar-olish

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Ҳавода қотадиган боғловчи материаллар олиш учун фосфогипсни қайта 
ишлаш хусусидаги илк бор лаборатория тадқиқотлари 1933-1935 йилларда 


www.scientificprogress.uz 
«SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal
ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 6
140
 
ўтказилган, ўша пайтда П.П.Будников, М.И.Гершман ва С.М.Рояк каби 
тадқиқотчилар қурилиш гипси ҳосил қилишганди-ю, аммо улар икки сабабга 
биноан бундай гипсни саноат миқёсида ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ эмас, 
деган фикрга келдилар. Биринчидан, фосфогипсда мавжуд бўлган фосфат кислота 
тайёр маҳсулотни тишлаб қолиш муддатини қисқартиради, иккинчидан, қурилиш 
фосфогипсининг механик хусусиятлари ғоят паст даражада бўлиб, у фақат 
қурилиш гипсига қўшимча сифатидагина қўлланиши мумкин.
Мазкур 
тадқиқотлар 
фосфогипснинг 
экстракция 
жараёнида 
кристалланишининг оптимал шароитлари ҳали ҳам ҳал қилинмаган ва 
фосфогипсдан сувда эрувчан фосфат кислотасини ювиб чиқариш жараёни анча 
мураккаб бўлган вақтда, яъни сульфат кислота билан фосфоритларнинг 
парчаланиш жараёнини ўрганишнинг дастлабки даврида олинган фосфогипс 
намуналарида ўтказилган эди.
 
 
МУҲОКАМА
Маълумки, қурилиш гипсига фосфат кислота тарзида 0,63 фоиз Р
2
О
5
қўшиш 
боғловчи модда қотаётганида унинг мустаҳкамлигини чўзилиш ва сиқилишга 
бўлган чегарасини мувофиқ тарзда 23 дан 15 гача ва 100 дан 33 кг/см
2
гача 
камайтиради. Бу ҳол фосфогипсдан у куйдирилгунига қадар сувда эрийдиган 
фосфат кислотанинг кўп қисмини йўқотиш кераклигидан далолат беради. 
Америка патентларида кўрсатилишича, ҳатто сувда эрийдиган Р
2
О
5
нинг 0,1% 
ҳам тайёр маҳсулот мустаҳкамлигини анча камайтиради, кўп миқдордаги фосфат 
кислота эса гидратланишда кристалланиш жараёнини шу қадар бузадики, 
натижада куйдирилган гипс яроқсиз бўлиб қолади.

Download 469.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling