«scientific progress» Scientific Journal issn: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, issue: 1


Key words: nectar, medicinal plant, pest, aphids, thrips, rose hips, chemical  preparations  КИРИШ


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana19.01.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1102516
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
namatak-simligi-zararkunandalari

Key words: nectar, medicinal plant, pest, aphids, thrips, rose hips, chemical 
preparations 
КИРИШ 
Инсон саломатлигини асраш ҳозирги замоннинг энг долзарб масаласидир. 
Саломатликни тиклашда асосий мезонлар нормал овқатланиш, режали дам олиш 
ва доривор моддалардан оқилона фойдаланишдан иборатдир. Турли 


www.scientificprogress.uz 
«SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal
ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 1
156
 
касалликларни даволашда ва олдини олишда ўсимликларнинг аҳамияти каттадир. 
Улар инсон ҳаёти учун озуқа, кийим-кечак ва доривор моддалар манбаи 
ҳисобланади. Ўсимликлар таркибидаги оқсил, глюкоза, ёғлар минерал тузлар ва 
витаминларнинг организмнинг яшаши учун зарур фактор ҳисобланади. 
Ўсимликлар ҳавони микроблардан тозалайди, кислородга бойитади ва ўзининг 
гўзаллиги билан инсонларга эстетик завқ бериб, кайфиятни яхшилайди. 
Республикамиз флораси ўсимликларга бой бўлиб уларнинг микдори 4. 5 мингдан 
ортади. Шулардан халқ табобатида 1200 таси шифобахш ҳисобланади.
Республикамизда 112 тур доривор ўсимликлар расмий табобатда 
фойдаланиш учун рухсат берилган. Президентимизнинг 2019 йил 23-августдаги 
“Республикамизда ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир 
қо;шимча чора –тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ -4424 – сонли қарорига кўра тизм 
ўрмон хўжаликлари доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар етиштириш ва 
тайёрлаш прогноз кўрсаткичлари белгиланган бўлиб, 2024 йилга бориб,5602 
гектар майдонда плантациялари барпо қилиниши ва 9641 тонна доривор ва озиқ-
овқатбоп ўсимликлар хом ашёси тайёрланиши кўзда тутилган. Ушбу майдонларда 
етиштириладиган экинлар қаторига доривор наъматак ўсимлиги хам киради.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Қадимги ёзув намуналарида ҳам доривор ўсимликларнинг халқ табобатида 
ишлатилиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Наъматак мевалари халқ табобатида 
қадим замонлардан бери ишлатилиб келинади. Унинг меваларидан тайёрланган 
дамламада ўпка сили, жигар, ўт қопчасининг яллиғланиши, ичак, буйрак, қовуқ 
касалликларини даволашда фойдаланилади. Шунингдек, наъматакнинг меваси 
асосида тайёрланган қайнатма қон тўхтатувчи. иситма туширувчи омил сифатида 
истеъмол қилинади. Наъматакнинг фақатгина гул ва меваларигина шифобахш 
бўлиб қолмасдан, балки унинг барглари асосида тайёрланган қайнатма меъда 
оғриқларига нафли ҳисобланади. Халқ, тиббиётидада ҳатто наъматак 
илдизларидан тайёрланган қайнатма қовуқ ҳамда буйракка тош келиб, оғриқ 
берганда ичилса кишига анчагина енгиллик бериши тан олинган.
Наъматак гулларидан дамламалар тайёрлаб кўзга боғланса, кўз шамоллаши 
билан боғлиқ бўлган касалликларга даво бўлади. Наъматак меваларида Р—
витаминлар йиғиндиси бўлганлиги туфайли, у майда қон томирчалари 
деворларининг эластиклигини ошириб, уни мустаҳкамлайди. В.В.Лебедевнинг 
келтирган маълумотларига қараганда наъматак илдизлари асосида тайёрланган 
қайнатма овқатни ҳазм қилувчи органларнинг фаолиятини уйғунлаштириб, унинг 
ферментатив активлигини меъёрга келтиради. Бундан ташқари наъматак ўт 


www.scientificprogress.uz 
«SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal
ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 1

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling