«scientific progress» Scientific Journal issn: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, issue: 1


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana19.01.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1102516
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
namatak-simligi-zararkunandalari

158
 
калий, темир, марганец, фосфор, калсий, магний тузлари бор. Мева уруғларида 
витамин Е мавжуд.
Ўсимликннг меваси август ойи охиридан бошлаб (қизил рангга кирган 
вақтда), кеч кузгача йиғилади. Бу вақтда мева таркибида витамин С кўп бўлади. 
Совуқ тушганда мевада витамин С камайиб кетади. Мевани йиғаётган вақтда 
қўлга тикан кирмасин учун брезент қўлқоп кийиб олинади. Мева қуёшда ёки 
печларда 80—90° ҳароратда қуритилади. Қуритилган меваларни ишқалаб, 
косачабарг қолдиклари тушириб юборилади Наъматак меваси қисман доривор 
препаратлар тайёрлаш учун хўллигича тезда (уч кундан ошиқ сакламасдан) 
заводларга юборилади.
Наъматак ўсимлигининг турлари хар хил витаминларга бойлиги билан 
машхур. Наъматак турлари Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, 
Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги боғларда, далаларда, 
тоғларнинг қуруқ тошлоқ ён бағирларида хамда тоғларнинг ўрта ва юқори 
қисмидаги сув бўйларида, арчазорлар ва ёнғоқзорларда ўсади. Наъматакнинг 
айрим турлари мевасининг шакли, катта-кичиклиги, новда пўстлоғининг ранги 
хамда новдадаги тиконлар сони ва жойлашишига қараб бир-биридан фарқ қилади. 
МУҲОКАМА
Хар бир ўсимликлар қатори наъматакнинг хам зараркунандалари бор, улар 
уй шароитида ўстирилаётган ўсимликларда кам бўлади, кўпроқ махсус 
етиштириладиган далаларда учрайди. Шифобахш хусусиятларни сақлаб қолиш 
учун наъматак учровчи зарарли организмлар уни ҳимоя қилиш мухим 
ҳисобланади. Ўзбекистонда наъматак ўсимлигида ширалар, ўргимчаккана, трипс, 
тиллақўнғиз бронзовкалар ва атиргул ёнғоқ хосил қилувчиси каби ҳашаротлар 
учрайди. Бу зараркунанда ҳашаротлар фаолиятидан наъматак ўсимлиги зиён 
кўради ва дориворлик хусусияти пасаяди.
Ширалар юмшоқ танли майда ҳашаротлар бўлиб, етук зотининг катталиги 
2,5-4 мм га тенг. Шираларнинг икки шакли мавжуд : қанотсиз ва қанотли. 
Қанотлиси икки жуфт тенг қанотга эга бўлиб, олдингилари орқасидагидан анча 
узундир. Ривожланиши тўлиқсиз, кўпинча парте- ногенетик: тирик туғиш 
ҳисобига, ғумбак фазаси бўлмайди. Ўсимлик ширалари шакли жиҳатидан бир 
неча хил бўлади, чунончи булар ўртасида тирик туғувчи қанотсиз урғочилари, 
тухум қўядиган қанотсиз урғочилари, тирик туғувчи қанотли урғочилари, қанотли 
(баъзан қанотсиз) эркаклари бор. Одатда баҳорда, буталар эндигина 
ўсабошлашидан бошлаб, ёзги депрессия даврини ўтаб, кузда яна ривожланишни 
давом этади.


www.scientificprogress.uz 
«SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal
ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 1

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling