«scientific progress» Scientific Journal issn: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, issue: 1
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
namatak-simligi-zararkunandalari
157
қопчаси касаллиги—холециститда ҳамда ўт ажралишини сустланиши билан боғлиқ бўлган касалликларда ижобий натижа беради. Наъматак меваларининг уруғидан олинадиган тўйинмаган ёғ кислоталари, каротиноидлар, такофероллар билан ҳам турли касалликларни даволаш мумкин. Наъматакнинг мевалари билан қандолатчилик саноатида маҳсулотлар витаминлаштирилади. Ўсимликдан косметика маҳсулотлари ҳам тайёрланади. Ушбу ҳусусиятларига кўра наъматак етиштириш ва экспорт қилиш ҳозирги кунда кенгайтирилмоқда. Маданий ҳолда етиштирганда наъматак учун 21миллион 200 минг сўм сарфланади, даромад эса 48 миллион соф фойда 26 миллион 800 минг бўлади. экспорт қилинган наъматак навларига кўра 20 кг учун 2.5 АҚШ долл этиб боҳаланган. Наъматак етиштириш орқали яхши даромад олса бўлади, юқорида ўсимликнинг шифобахшлик ҳусусиятини айтиб ўтган бўлсак энди ўсимлик биологиясини келтириб ўтамиз. Наъматак бутасимон ўсимлик бўлиб, баъзи турларининг бўйи 6 м гача бориши мумкин . Пояси эгилувчан, тиканли, ялтироқ, қўнғир-қизил ёш новдалари бир оз яшил ёки қўн-гир-яшил ранглидир. Барглари тоқ патли мураккаб, пояда банди билан кетма-кет ўрнашган. Мураккаб барглари тухум-симон ва аррасимон қиррали. Қўшимча барглари банди би-лан бирлашиб кетган ҳам бўлиши мумкин. Усимлик гуллари йирик якка ёки 2-3 тадан шохчаларга ўрнашган. Гултожи оқ, қизил, пушти, тўқ қизил, сариқ бўлиши мумкин. Меваси — гул ўрнидан таркиб топувчи ширадор сохта мева. Бизнинг ўлкамизда наъматак турлари асосан май ойларидан бошлаб бутун ёз давомида гуллайди, меваси эса июл ойларидан то ҳазонрезги даврларигача пишиб етилади. Наъматак мевалари турларига қараб оғирлиги, ранги ва катта-кичиклиги новда пўстлоғининг кўриниши, тикондорлиги билан фарқланади. Ўсимлик иссиқсевар, намга, органик ва минерал ўғитларга ўта талабчан. Хар хил тупроқ шароитига мослаша олади. Наъматакни битта якка тартибда алохида ўстириб бўлмайди, чунки у якка ўзи чангланмайди шунинг учун хар доим бир-бирига яқин жойлашган бир нечта наъматакларни экиш карак. Ўсимликни қаламчадан ташқари уруғидан хам экиш мумкин. Уруғидан экиш қаламчага нисбатан кеч етилади, тезда ривожланиб хам кетмайди, унинг учун икки уч йил вақт ўтиши мумкин.Наъматак уруғини экишда қатор баландлиги 10см, 12 см дан оралиқлари , 2-3 см чуқурликда бўлади. Наъматакни пайвандлаш йўли билан хам кўпайтириш мумкин. Наъматак мевалари таркибида жуда кўп миқдорда витамин С(4—8%, баъзан 18% гача боради), Р,К,В группаси, қаротинлар билан бир қаторда флавоноидлар, қанд, органик кислоталар (олма кислотаси 1,8—2% гача, лимон кислотаси 2% атрофида), пектин ва ошловчи моддалар, ликопин ва рибоксантин, шунингдек www.scientificprogress.uz «SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 1 Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling