«scientific progress» Scientific Journal issn: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, issue: 1


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana19.01.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1102516
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
namatak-simligi-zararkunandalari

159
 
НАТИЖА 
Наьматак баргларида новдаларнинг ўсиш нуқталарида, ҳамда гул 
ғунчаларига ёпирилади. Ўсимлик ширалари баргларнинг ширасини сўради. 
Бунинг оқибатида поя ва илдиздаги заҳира углеводлар миқдори кескин камайиб 
кетади. Қаттиқ зарарланган баргларнинг шакли ўзгаради ва буралиб қолади. 
Бундай ўсимликлар жуда суст ўсади. Натижада, ўсимлик ҳамда гул 
ривожланишдан орқада қолади. Шираларга қарши курашда ҳозирги замонавий 
инсектицидлар орасида неоникотиноидлардан: конфидор (Багира), моспилан 
(тагспилан, ачив), энджео ва бошқалар юқори самара беради. 
Ўргимчаккана бошқа ўсимликлар қаторида, айниқса наъматакка кучли 
зиён келтиради. Ўргимчаккана кенг тарқалган зараркунанда бўлиб, Ўрта Осиё 
республикаларидан ташқари кўпгина Европа ва Осиё мамлакатларида ҳам 
тарқалган.
Ўргимчаккана жуда майда бўғимоёқли жониворлар намунаси бўлиб уни 
оддий кўз билан зўрға кўриш мумкин. Танаси овал шаклда, бўйи 0,3-0,6 мм га 
боради. Унинг баҳор-ёздаги бўғини кўкиш-сариқ, қишлаб чиқадиганлари эса тўқ 
сариқ-қизил бўлади. Танасининг ён томонларидаги иккита қорамтир доғлари 
яққол кўриниб туради.Урғочиси ривожланишида тухум, личинка, пронимфа, 
дейтонимфа ва етуклик (имаго) даврларини кечиради. Тухуми юмалоқ шаклда 
бўлади. Личинка, пронимфа ва дейтонимфа шаклдагилари етук зотидан 
кичиклиги билан фарқ қилади.
Личинкада уч жуфт, нимфа ва имагода эса тўрт жуфтдан оёқ бўлади. Кана 
асосан баргларнинг орқа томонига жойлашиб унга шикаст етказади,баргни жуда 
ингичка кулранг ўргимчак иплари билан ўрайди. Унинг номи ҳам шунга қараб 
қўйилган. Ўргимчаккана оғиз аппаратининг хелицераларини ҳужайрага санчиб 
киритиб,ундаги моддаларни сўриб озиқланади. Зарарланган баргларининг устки 
томонида оч тусли, қаттиқ зарарланган жойларида эса қўнғир ва қизғиш доғлар 
пайдо бўлади. Кучли шикастланган барглар тўкилади, ўсимлик ялонғочланади ва 
жуда мажмағил бўлиб қолади. Шунинг учун, унга қарши курашни 
инсектицидларга акарицидлардан: омайт, вертимек, флумайт аралаштириб, ёки 
қуруқ олтингугурт кукунини олдини олиш мақсадида чангитиб туриш керак. 
Трипс айниқса наъматакка кучли зарар етказиб туради. Хашаротнинг 
катталиги 0,5-5,0 мм га борадиган чўзиқ танали, майда, тез ҳаракатчан бўлади. 
Улар икки жуфт тор қанотли, ёки қанотсиз бўлишлари мумкин, қанотларининг 
чеккаларида узун киприкчалари бор. Панжалари бир бўғимли, тирноқсиз, 
ҳаракатчан сўрғичли. Оғиз қисмлари ўсимлик ширасини сўришга мослашган. 
Дунёда 1500 тагача тури маълум. Зарарланган баргларнинг остки томони ўзига 
хос равишда кумушсимон ялтираб қолади, шикастланган куртаклардан эса 


www.scientificprogress.uz 
«SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal
ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 1

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling