Sòģd moziy lavhalari


Download 18.33 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi18.33 Kb.
#1533521
Bog'liq
rezyume


Sòģd moziy lavhalari” ilmiy maqolasi uchun rezyume.
Ушбу тўпламда Самарқанд шаҳри ва вилояти ҳудуди билан боғлик
тарихий, археологик, топонимик манбаларни ўрганиш, шунингдек,
адабиѐтшунослик ва тилшунослик масалаларига бағишланган мақолалар
жамланган. Китобдаги айрим мавзулар мунозарали бўлиб, бу ўқувчини
баҳсга ва танқидий фикрлашга чорлайди. Муаллиф бу масалаларга у ѐки бу
соҳанинг тор мутахассиси сифатида эмас, балки маданиятшунос- културолог
сифатида ѐндашади. Жонкуяр олимнинг изланишлари ва мулоҳазалари кенг
китобхонлар оммасини қизиқтириши аниқ.
ОЛИМ ВА ОЛАМ
(«Суђд: мозий лавќалари» асари ва унинг муаллифи тўђрисида)
Борлиљда нарса борки икки љутбга эга: ер ва осмон, ҳаѐт ва
ўлим, баланд ва паст, яхшилик ва ѐмонлик, олимлик ва
мансабпарастлик... Ҳар қандай қутблараро ўзаро муносабат
томонлардан бирининг қийматини, аҳамиятини ва хусусиятини
намоѐн этади. Борлиқ қутблари ўртасидаги зиддиятни ижобий ѐхуд
салбий аташ синфийликни, кўриб кўрмасликка олиш «силлиқлик
фожеасини», томонлардан бирини ортиқча баҳолаш маддоҳликни
келтириб чиқаради. Инсон ўз онги ва шуурида бир умр ушбу
қутблар танлови билан машғул бўлади. Танлаган йўлингиз, ўзингиз
учун белгилаган мақсадингиз сизнинг қутбингиздир. Инсонлик
қадри ва аъмолининг кўкларга юксалиши ѐхуд тупроққа топталиши
танлаган қутбининг мазмун моҳияти билан белгиланади. Фалсафада
буни фуқаролик позицияси дейилса, оддий сўзлашув тилида инсон
камолоти дейилади...
Мазкур мўъжазгина китоб муаллифи Нуриддин Бегалиев
бутун умрини халқ таълими ќамда олий таълим соҳаларига
бағишлаган камтарин ва камсуқум инсондир. Бу ажойиб инсоннинг
касби педагоглик, мутахассислиги тилшунослик бўлса-да, ақлини
танибдики ўлкамиз тарихи, маданияти, этнографияси билан қизиқиб
келади. Тилшунос сифатида ўзбек терминологияси ва этимологияси,
топонимияси ва этнонимияси каби мавзуларда љалам тебратаѐтган
олимнинг мақолалари вилоят ва республика газеталарида, журнал ва
илмий тўпламларда мунтазам чоп этилади. Домла ѐзган мақолалар
ҳар доим долзарб мавзудалиги, ўқимишли эканлиги, улардаги илк
манбаларга асосланган ҳолда баѐн қилинган фикрлар теранлиги
билан ажралиб туради. Н.Бегалиевнинг тарих ва қадимшунослик
бўйича яратилган ихчам мақолаларига ўз соҳасининг йирик
мутахассислари ҳам ҳурмат билан қарашади. Бўлмасамчи, ахир
қайси тилшунос ѐки адабиѐтшунос ―Истихартепа терракоталари‖
ѐхуд ―Қорахонийлар Самарқанди ҳақида сўз...‖ мавзусида маљола
ѐзиб, илмий мулоҳаза юритишга жазм қилади? Бундайлар ниќоятда
камчилик. Домланинг ижодида эса бунаља маљолалар ўнлабтопилади. Тарихчиларнинг ҳурмат қилишлари ҳам ана шундан.
Чиндан ҳозирда Нуриддин Бегалиевдек бир соҳада фаолият олиб
бориб, иккинчи бир соҳа тўғрисида фикр айтишга жазм этаѐтган
илм кишилари бармоқ билан санарли, ҳисоб. Таҳлилий тафаккур ва
фидокорлик ватанпарварлик туйёуси билан уйғунлашган бундай
фазилат бир инсон табиатида мужассамлашгани таҳсинга лойиқ...
Љарийб қирқ йилдан бери журналист сифатида мақолалар
ѐзиб келаѐтган Н.Бегалиевнинг илмий изланишларининг самараси
ўларољ ушбу тўплам дунѐ юзини кўрмоқда. Юртимиз ўтмиши ва
келажагига беминнат ва беқиѐс садоқат, илмга бўлган иштиѐқ ва
муҳаббат ушбу материалларнинг жамланишига сабаб бўлган.
Китобдан Спитамен ва Туркон хотун, Бобур ва Турди Фароғий,
православлар ва жуғрофий номлар ќамда бошқа љатор љизиљарли
мавзулар тўғрисидаги материаллар билан танишиш мумкин.
Эътироф этиш лозим, Нуриддин ака тор маънода тарихчи ѐки
қадимшунос эмас.У ҳозирги замон илғор гуманитар соҳа вакиллари
каби културолог-маданиятшунос сифатида ижод қилади.Муќими,
домла кўпчиликдан фарљли ўларољ, ўљиш ва ўрганиш љобилиятини
йўљотмаган. Бундан-да муќими, ќамон ѐшлар билан бирга, уларга
илм ўргатишдан толиљмайди, гўѐ эндигина илмий сафардан љайтиб,
ўрганиб љайтганларини шогирдларига улашмољчидек кайфиятда Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш лозим. Олимнинг
терминология, тарихий воқеалар ҳақида чоп этилган айрим
мақолаларига илмий жамоатчиликнинг муносабати ўз вақтида
билдирилган бўлса (жумладан, арабларнинг 654 йили Маймурғга
бостириб келиши билан боғлиқ сананинг тарихий китоблардан ўз
ўрнини эгаллаши, «туман» терминининг ўзбек тили лексикасидаги
ўрни тўёрисидаги мулоќазалар каби), айримлари эса ҳануз
эътибордан четда қолиб келаѐтганлигини кузатамиз (масалан,
«насроний», «насоро» термини ҳамон матбуотда «православ»
маъносида қўлланмоқда).
Хуллас, «Суёд: мозий лавќалари» китобини вараљлар экансиз,
2750 йиллик юбилейи нишонланаѐтган муљаддас Самарљандимиз ва
воќа тўёрисида љизиљарли материалларга ошно бўлишингизга
ишонамиз. Шу љутлуё заминнинг муносиб фарзанди бўлган
муаллифга эса, ижодий зафарлар тилаб љоламиз.
ЭШЉОБИЛ ВАЛИ, ёзувчи
Download 18.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling