ривожлантириш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини
бутун чоралар билан ошириш асосида жамият аъзоларининг
турмуш фаровонлиги даражасини таъминлашдан иборат.
Молия стратегиясининг ижтимоий йўналтирилганлиги халқ
фаровонлигини оширишга юбориладиган молия ресурсларини кўпайтириш имкониятларини қидириб топишда
намоён бўлибгина қолмай, балки иқтисодий сиёсатнинг бош
мақсадига бутунлай янгича ёндошувда ҳам намоён бўлади ва
эндиликда аҳоли турмуш даражаси ва ишлаб чиқаришнинг
ўсишини молия ресурслардан самарали фойдаланиш
йўналишларини белгилайди. Ижтимоий ҳимоя, биринчи навбатда, кам таъминланган фуқароларни, шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни ҳам назарда тутади. Ижтимоий ҳимоя, энг аввало, даромадларни индексациялаш воситасида (ёрдамида), яъни, бюджет маблағлари ҳисобига, баъзан эса компенсацияларни истеъмол индексига муфовиқ ошириш йўли билан таъминланади.
Жамият ҳаётининг иқтисодий ва ижтимоий соҳасига
молиявий таъсир ўтказишнинг асосий услублари бўлиб, солиқ
солиш, молия ресурсларидан моҳирона ва оқилона
фойдаланиш, молиялаштириш, молия бозори ва бошқалар
ҳисобланади. Жамият тараққиёт ҳозирги босқичининг молия
сиёсати молия стратегияси талаблари асосида ва юзага келган иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда
ишлаб чиқилган.
Хўжалик юритишнинг турли-туман шаклларидан фойдаланиш жамоат талаб-эҳтиёжларини яхшироқ қондириш,
ресурсларни тежаш, маҳсулот ассортименти ва техника
базасини янгилаш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий
Do'stlaringiz bilan baham: |