Сектори ва унинг таркиби режа: бюджет-солиқ сиёсати
Download 0.72 Mb.
|
Kurs ishi
БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СЕКТОРИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ Режа:
2. МОЛИЯВИЙ СИЁСАТ – БЮДЖЕТ-СОЛИҚ
“Бюджет-солиқ сиёсати” олий таълимнинг 340000 “Бизнес ва бошқарув” таълим соҳасидаги 5А340601 “Давлат молиясини бошқариш” магистратура мутахассислиги учун мўлжалланган фан (курс)1 ҳисобланади. Уни ўқитишнин асосий мақсади магистрантларда бюджет-солиқ сиёсати хусусида чуқур назарий билимлар бериш ва атрофлича амалий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. Бунинг учун шу соҳанинг бўлғуси магистрлари бюджет-солиқ сиёсатининг моҳияти, унинг таркибий қисмлари (йўналишлари), ҳозирги даврдаги бюджет-солиқ сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятлари, бюджет-солиқ сиёсатини амалга ошириш воситалари, бюджет дефицитини камайтириш – бюджет сиёсатининг марказий масаласи, замонавий солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга тадбиқ этишнинг фундаменталь асослари, солиқ юкини енгиллаштириш – солиқ сиёсатининг энг долзарб муаммоси, солиқ имтиёзларини оқилона тақдим этиш – солиқ сиёсати самарадорлигини таъминлаш гарови, бюджет-солиқ сиёсатининг замонавий долзарб муаммолари, уларга нисбатан билдирилаётган эътирозлар, муаммоларни ҳал қилиш ва эътирозларни юмшатиш йўллари, Ўзбекистонда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг фундаменталь асослари (устувор йўналишлари) тўғрисида аниқ тасаввурга ва мустаҳкам ўз позицияларига эга бўлмоқлари-лозим. Бир вақтнинг ўзида, бу фан (курс)дан олинган билимлар билан бир қаторда, магистрантлар бюджет-солиқ сиёсатига тегишли бўлган халқаро майдондаги ўзгаришлардан хабардор ҳам бўлиб туришлари даркор. Бунда, энг аввало, ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлар бюджет-солиқ сиёсатида қандай ўзгаришларнинг содир бўлаётганлигини кузатиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, худди шу масалада жаҳоннинг тараққий этган мамлакатларида қандай қарорларнинг қабул қилинаётганлиги ва уларнинг қандай оқибатларга олиб келаётганлиги хусусидаги маълу- мотлар ҳамда уларнинг қиёсий таҳлили магистрантларнинг назаридан четда қолмаслиги керак. Айни пайтда, “Бюджет-солиқ сиёсати” фани (курси)дан олинган билимлар асосида магистрантлар жаҳоннинг илғор мамлакатларида рўй бераётган бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар ва уларнинг Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари хусусида ҳам атрофлича ва чуқур асосланган илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган хулосалар чиқаришга қодир бўлмоқлари-лозим. “Бюджет-солиқ сиёсати” фани (курси)ни ўрганиш асосида қўлга киритилган билимлар бўлғуси магистрларда олий ўқув юртини тамомлагандан сўнг, бюджет-солиқ сиёсати амалиётига оид кундалик фаолиятда учрайдиган долзарб амалий масалаларни ечишда ва жуда кўплаб ҳаётий саволларнинг жавобини топишда қўл келиши, шубҳасиз. Эътиборингизга ҳавола этилаётган ўқув қўлланмаси ўзига хос бўлган таркибий тузилмага эга. Уни шартли равишда беш қисмга бўлиш мумкин. Қўлланманинг дастлабки қисми (1- боби) “Бюджет-солиқ сиёсати: нималарни ва қандай ўрганамиз?” масаласига аниқлик киритишга бағишланган. Унинг иккинчи қисмида бюджет-солиқ сиёсатининг фундаменталь асоси ҳисобланган молиявий сиёсатга тегишли бўлган масалалар ўз аксини топган. Бюджет-солиқ сиёсатининг ва шунга мос равишда молиявий сиёсатнинг ҳам таркибий қисми бўлган бюджет сиёсатига дахлдор бўлган масалалар қўлланманинг учинчи қисмида кўриб чиқилган. Қўлланманинг тўртинчи қисмида молиявий ва бюджет-солиқ сиёсатининг нисбатан мустақил ва энг муҳим кўриниши бўлган солиқ сиёсатига доир масалалар мужассам этилган. Ва ниҳоят, унинг бешинчи қисми бюджет-солиқ сиёсатининг замонавий долзарб муаммолари, унга нисбатан билдирилаётган эътирозлар, муаммоларни ҳал этиш ва эътирозларни юмшатиш йўллари ҳамда Ўзбекистонда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг фундаменталь асослари (устувор йўналишлари)га бағишланган. Сиёсат – жуда нозик ва мураккаб масала. Унинг оддий кўз илғамайдиган ёки ақл бовар қилмайдиган томонлари жуда кўп. Сиёсатда “коса тагида – косача”, “қизим сенга айтаяпман, келиним сен эшит” каби ҳолатлар кўплаб учрайди. Шунинг учун уни тўғри тушунишга ҳамма ҳам ҳар доим етарли даражада тайёр туравермайди. Бунинг айнан шундай эканлиги ҳам, табиий. Шундай экан, унга нисбатан муносабат билдираётганда жуда эҳтиёт бўлмоқ лозим. Аслида, сиёсатни тушунишга тайёр бўлмаганлар унга нисбатан муносабат билдирмаганлари маъқул. Чунки бу жараёнда “қош қўяман” деб, “кўз чиқариш” ҳеч гап эмас. Ҳатто сиёсатга нисбатан фикр билдиришим керак, деган қарор қабул қилинганда ҳам етти ўлчаб, айрим жойларда эса, етмиш ўлчаб, бир кесиш лозим. Аксинча тарзда иш тутганлар, ҳаёт аччиқ тажрибаси ва ҳақиқатининг кўрсатишича, қолган умрларининг охиригача, муздек қатиқни ҳам пуфлаб ичишни хуш кўрадилар ёки афзал биладилар. Сиёсатнинг жуда кўп ёки хилма-хил турлари (кўринишлари) мавжуд. Улардан бири бюджет-солиқ сиёсатидир. Бу сиёсат, айрим ҳоллардагидек, қуруқ гап билан эмас, балки пул маблағларининг ҳаракати билан бевосита боғлиқ. Ундан доимо пул маблағларининг ўзига хос бўлган ўткир “ҳид”и уфуриб туради. “Пул бўлса, чангалзорда – шўрва”, “Вақт – бу пул” деган мақоллар бекордан-бекорга кундалик ҳаётимизга шиддат билан кириб бориб, тобора долзарброқ аҳамият касб этаётгани йўқ. Ижобий маънода “Ҳаммасини пул ҳал қилади”, деб ҳам бежизга айтилмаяпти. Бюджет-солиқ сиёсатини пул маблағларининг ҳаракатидан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Борди-ю, шундай қилинса, у ўз кучини ва таъсирчанлигини йўқотиб, сиёсатга эмас, балки оддий сафсатага айланади-қолади. Шунинг учун ҳам у ниҳоятда мураккаб, нозик, масъулиятли ва қалтис сиёсат ҳисобланади. Шу боис бу сиёсат билан ҳам, одатда, “ўйнашиб” бўлмайди. Акс ҳолда, у ҳақиқатдан ҳам “қиммат”га тушиши мумкин. Энг умумий ва содда тарзда бюджет-солиқ сиёсати, бир томондан, бюджет даромадларини (оқилона) шакллантириш ва иккинчи томондан, бюджет харажатларини (самарали) сарфлаш билан боғлиқ. Аслида бюджет сиёсати, том маънода, ўз ичига солиқ сиёсатини ҳам қамраб олади. Бироқ амалиётда, кўпчилик ҳолларда, бюджет даромадларини шакллантиришга қаратилган сиёсатни, одатда, солиқ сиёсати2 ва бюджет харажатларини сарфлашга қаратилган сиёсатни эса бюджет сиёсати3 деб юритилади. Шу маънода бюджет-солиқ сиёсатини шартли равишда бир-биридан ва нисбий жиҳатдан мустақил бўлган бюджет ва солиқ сиёсатларининг мажмуи сифатида ҳам эътироф этиш мумкин. Бироқ, бу сиёсат бекордан-бекорга ягона ном билан аталиб, бюджет-солиқ сиёсати деб юритилмайди. Бунинг ўзига хос сабаби бор. Бу сабабнинг негизида уларни бирбиридан мутлақо ажратиб бўлмаслиги ётади. Бюджет сиёсатидан абсолют мустақил бўлган ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқилган солиқ сиёсати мавжуд эмас ва аксинча. Навбатдаги молия йилида солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари ва унда содир бўлиши мумкин бўлган баъзи бир ўзгаришлар, бошқа баъзи бир сабаблар билан бир қаторда, охир оқибатда, ўша йилга дахлдор бўлган бюджет харажатлари кўламининг қандай эканлигига бориб тақалади. Ўз навбатида, шу йилдаги бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ва унда содир бўлиши мумкин бўлган айрим ўзгаришларни асосан, шакшубҳасиз, бюджет даромадлари ҳажмининг қандай эканлиги белгилаб беради. Шу маънода бюджет сиёсатисиз солиқ сиёсатини ва аксинча, солиқ сиёсатисиз бюджет сиёсатини тўғри тасаввур этиб бўлмайди. Улар таълим тизимининг бакалавриат босқичида муҳокама қилинган “Молиявий сиёсат” мавзуси атрофлича кўриб чиқишга ҳаракат қилинди. Бунда унинг, асосан, икки жиҳатига,яъни бюджет ва солиқ сиёсатларининг мажмуидан иборат эканлигига жиддий эътибор қаратилди. Бироқ, бу ерда, қўшимча равишда бўлса-да, яна бир масалага ойдинлик киритиб олиш керак. Гап бу ўринда сиёсатнинг нисбатан мустақил бўлган бир тури сифатида бюджет-солиқ сиёсатининг қаердан “старт” олиши, унга тегишли бўлган бошланғич “нуқта”нинг қаерда эканлигини аниқлаб олиш хусусида кетаяпти. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки амалиётда, айрим ҳолларда, бюджет-солиқ сиёсати макроиқтисодий сиёсатнинг таркибий қисми сифатида қаралса, бошқа ҳолларда эса, у молиявий сиёсатнинг ажралмас қисми сифатида талқин қилинади. Шу муносабат билан ушбу масалага аниқлик киритишда, бизнингча, унинг қуйидаги жиҳатларига эътибор бермоқ лозим: · макроиқтисодий сиёсат иқтисодий сиёсатнинг таркибий (бир) қисми. Унинг бундай кўриниши иқтисодий сиёсат турлари (кўринишлари)нинг маълум бир белгиларга (иқтисодий сиёсатнинг қайси даражада кетаётганлигига) қараб туркумларга ажратиш натижаси ҳисобланади; · молиявий сиёсат ҳам иқтисодий сиёсатнинг таркибий (бир) қисми. Унинг бундай кўриниши иқтисодий сиёсат турлари (кўринишлари)нинг бошқа бир белгиларга (иқтисодий сиёсатни амалга оширувчи инструментларга) қараб туркумларга ажратиш натижасидир; маълум маънода ва баъзи бир истисноларни ҳисобга олган ҳолда, бир вақтнинг ўзида молиявий сиёсатни иқтисодий сиёсатнинг ва макроиқтисодий сиёсатнинг ҳам таркибий қисми сифатида эътироф этиш мумкин; халқаро амалиётда макродаражада фискаль сиёсат тўғрисида гап кетганда, унинг конкрет мазмуни бюджет-солиқ сиёсати орқали намоён бўлаётган бўлишига қарамасдан, бу нарса бюджет-солиқ сиёсатининг фақат ва фақат макроиқтисодий сиёсатнинг таркибий қисми сифатида эътироф этилишига етарли даражада асос бўлаолмайди. Чунки аслида, ўшанда ҳам макродаражадаги фискаль сиёсатни молиявий сиёсатдан ажратиб бўлмайди. Кўпмазмунига ёки моҳиятига6 тушунмасдан туриб бюджет-солиқ сиёсатига нисбатан шундай уриниш бефойда ҳисобланади. Шу муносабат билан ўқув қўлланманинг 2-боби ана шу масалага бағишланди. Бунда молиявий сиёсатнинг мазмуни ва принциплари, унинг таркибий қисмлари (йўналишлари), ҳозирги босқичдаги молиявий сиёсат ва унинг ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор берилди. Молиявий сиёсат доирасида амал қиладиган бюджетсолиқ сиёсатининг маъно-мазмунини ўқувчига (айниқса, магистрантларга) қандай тарзда тушунтириш мақсадга мувофиқ? “Ҳамма нарса ва ҳеч нарса” тарзидами ёки айрим ҳоллардагидек, “омихта” қилибми? Балки “ҳар соҳадан – бир шингил” қилиб тушунтириш керакдир? Хурсанд бўлиб, қайд этиладиган жойи шундаки, мустақиллик шарофати ила қўлга киритилган ютуқлардан баҳраманд бўлган ҳозирги кундаги кўплаб ўқувчиларнинг билим савияси жуда баланд, диди нозик. Улар ўз олдиларига қўйилган ҳар қандай таомни истеъмол қилавермайдилар (бу жумлаларни “қўлларига тушган ҳар қандай китобни ўқийвермайдилар”, деб ўқинг). Шу боис, ўқув қўлланмасининг кейинги қисмларида масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олинди ва бюджет-солиқ сиёсати ҳамда унга тегишли бўлган муаммолар алоҳидаалоҳида тарзда, яъни бюджет сиёсати ва солиқ сиёсати кесимларида кўриб чиқилди. Буларнинг ҳар бири тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлган ўқувчи бюджет сиёсати ва солиқ сиёсатини муваффақиятли бирлаштириб, ягона бюджетсолиқ сиёсатини мустақил равишда вужудга келтириш вазифасини уддалайди, деб ўйладик ва буни ўқувчиларимизнинг ихтиёрига қолдирдик . Бюджет сиёсати бюджет-солиқ сиёсатининг ва шунга мос равишда, молиявий сиёсатнинг ҳам энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади ва унга нисбатан бирламчи характерга эга. Энг оддий тарзда (примитив шаклда), бу нарса масаланинг “солиқ-бюджет сиёсати” тарзида эмас, балки айнан “бюджетсолиқ сиёсати” тарзида қўйилаётганлиги билан ҳам белгиланади. Бу ерда “Алихўжа” “Хўжаали” эмас. Шу муносабат билан бу масалага ўқув қўлланмасида кенг ўрин берилди. Бюджет сиёсатининг маъно-мазмуни ва моҳияти; бюджет харажатлари – бюджет сиёсати намоён бўлишининг асосий шакли; бюджетдан молиялаштириш ва бюджет сиёсати; бюджет сиёсати ва бюджет нормалари (меъёрлари), харажатлар сметаси ва бюджет кредити; бюджет харажатларини сарфлаш масалалари ва вазифалари, уларнинг бюджет сиёсати билан ўзаро боғлиқлиги йўналишларида ёритилди. Бюджет тизими, бюджет тузилмаси ва бюджет жараёни орқали бюджет сиёсати ўзини намоён этади. Шу боис улар бюджет сиёсатини амалга оширишнинг ўзига хос воситалари ҳисобланади. Ана шундан келиб чиқиб, бюджет тизими ва бюджет тузилмаси, уларнинг бюджет сиёсатини амалга оширишдаги роли, бюджет жараёни ва бюджет сиёсатининг ўзаро вобасталиги масалалари ўз аксини топди. Бюджет сиёсати доирасидаги энг долзарб муаммоларнинг барчаси, беихтиёр, бюджет дефицитига бориб тақалади. Биргина унинг даражасига қараб туриб, бюджет сиёсатининг аҳволига макродаражада баҳо бериш мумкин. Бир вақтнинг ўзида, бюджет дефицитининг даражаси ҳар қандай давлатнинг молиявий мустақиллигини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. У маълум бир даражада (меъёрда) бўлмоғи лозим. Бюджет дефицитининг даражаси умумэътироф этилган (умумий қабул қилинган) даражадан (меъёрдан) ошса, у мамлакатнинг мустақиллигига жиддий хавф солади. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирги шароитда бюджет дефицитини камайтириш бюджет сиёсатининг марказий, айрим ҳолларда эса, “Ё ҳаёт, ё мамот!” масаласи бўлиб қолганлигини англатади. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда, бу билан боғлиқ бўлган муаммолар ўзига хос тарзда, кўриб чиқилди.Солиқ сиёсати бюджет-солиқ сиёсатида алоҳида, салмоқли ўринга эга. Дастлаб, замонавий солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга тадбиқ этишнинг фундаменталь асосларига жиддий эътибор қаратилди. Улар солиқлар, солиқ тизими ва солиқ сиёсатидаги вазият; солиққа тортиш назариясининг энг долзарб муаммоси ва солиқ сиёсати; солиқ тизими, солиққа тортиш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принциплари, уларнинг солиқ сиёсати ҳаётийчанлигига таъсири; иқтисодиётни тартибга солиш инструменти сифатида солиқлар ва солиқ сиёсати; солиқ сиёсати ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари кесимида баён қилинди.Солиқ юкига нисбатан бўлган муносабат масаласи солиқ сиёсатида энг муҳим ўрин тутади. Амалиётда унга нисбатан бефарқ бўлган солиқ тўловчини топишнинг иложи йўқ. Кўпчиликнинг назарида барча иқтисодий муаммоларнинг ечими, охир-оқибатда, солиқ юкига бориб тақалади. Айрим ҳолларда солиқ юкини енгиллаштириш барча иқтисодий муаммоларни ҳал қилишнинг “сеҳрли таёқча”си сифатида қаралмоқда. Солиқ юкини енгиллаштириш – солиқ сиёсатининг энг долзарб муаммоси бўлганлиги учун махсус тарзда, унга алоҳида эътибор қаратилди. Солиқ сиёсатидаги энг мунозарали муаммолардан яна бири солиқ имтиёзларига тегишли. Бир вақтнинг ўзида, солиқ имтиёзларини оқилона тақдим этиш солиқ сиёсати самарадорлигини таъминлашнинг гарови ҳисобланади. Ушбу масала солиқ имтиёзларини оқилона тақдим этиш принциплари; солиқ имтиёзларини оқилона тақдим этиш учун ҳисобга олинадиган ҳолатлар; солиқ ва имтиёз диалектикаси; солиқ имтиёзларининг салбий жиҳатлари; солиқларни тўлаш қуллик эмас, ҳурлик белгиси аспектларида (йўналишларида) муҳокама этилди. Бюджет-солиқ сиёсатининг замонавий долзарб муаммолари, Бу бобнинг материаллари ҳам ўзига хос хусусиятга эга. Унда тор доирадаги иқтисодчи-олимларни эмас, балки, энг аввало, кенг жамоатчилик оммасини, оддий фуқароларни, тадбиркорларни, хуллас барча оддий солиқ тўловчиларни қизиқтирувчи ҳаётий саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинди. Бунинг устига, бу бобда баён қилинган фикрларнинг барчаси муаллифнинг шахсий қарашларини ўзида акс эттиради. Етарли даражада ўзининг объектив асосига эга бўлишига қарамасдан, биз бу ерда кўр-кўрона уларга итоат қилиниши, уларнинг маъқулланиши ёки қўллаб-қувватланиши тарафдори эмасмиз. Аксинча, бу бобда билдирилган фикрларнинг ҳар бирига ўқувчиларимизнинг катта шубҳа билан қарашларини, уларни, ўзига хос тарзда, “штик”да қарши олишларини истардик. Бир вақтнинг ўзида, ана шу жараёнда ўқувчиларимиз бу бобда билдирилган фикрларнинг айримларини рад этишга ўзларини тайёр деб ҳисоблашдан олдин, шошилмасдан ўз-ўзларига “Нима учун муаллифлар бундай фикрни билдираяпти? Унинг асосида нима ётибди экан? Бунинг бир “бало”си бўлса кераков?” қабилидаги ҳушёрона саволларни бериб, уларнинг холисона жавобларини топсалар, айни муддао бўлур эди. Бюджет-солиқ сиёсати – догма эмас. Гарчи “шамолнинг қай томондан эсаётганлиги” унга унчалик таъсир кўрсатмасада, ҳаётнинг ўзи ўзгарувчан бўлганлиги учун, у ҳам ўзгариб туради. Кишилик жамияти тараққиётида бир босқичдаги вазифалар муваффақиятли ҳал этилганидан сўнг, навбатдаги янги вазифалар кун тартибига қўйилади. Янги вазифаларни“эски” бюджет-солиқ сиёсати доирасида бажаришга уриниш ҳамма вақт ҳам муваффақият келтиравермайди. Янги вазифаларга нисбатан янги бюджет-солиқ сиёсати зарур. Шунинг учун ҳам, вақт ўтиб, такомиллаштиришни тақозо этмаган бюджет-солиқ сиёсати мавжуд эмас. Бунда эса “бошни ҳар тошга урмасдан”, дастлабки кунларданоқ, бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг фундамен таль асослари (устувор йўналишлари)ни аниқлаб олиш принципиал аҳамият касб этади. Бироқ, бу ерда, баъзи ҳоллардагидек, “Америка”ни кашф этишга ҳаракат қилинмади. “Велосипед”ни ҳам ихтиро қилишга уринилмади. Аксинча, Ўзбекистонда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг фундаменталь асослари аллақачон мустаҳкам яратилганлиги ёки устувор йўналишлари белгиланганлиги қайд этилди. Энг муҳими, уларнинг ҳаёт синовларидан муваффақиятли ўтганлиги ва ўтаётганлиги, бизни эса буюк келажак сари ишонч билан етаклаётгани эътироф этилди. Ва ниҳоят, яна бир муҳим нарса. Масала кун туртибига “Бюджет-солиқ сиёсати: нималарни ва қандай ўрганамиз? шакли ва мазмунида қўйилганда, аввало, нималарни ўрганиш, албатта, муҳим ва у биринчи даражали аҳамият касб этиши, табиий. Бироқ, шу жараёнда унинг қандай ўрганилиши ҳам ундан камроқ бўлган муҳимлик ва аҳамият касб этмайди. Шу муносабат билан, эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу “лойиҳа”ни биз, “ўйлаб-нетиб” ўтирмасдан ёки сира иккиланмасдан, атайин ўқув қўлланмаси деб атаган бўлсак-да, лекин у билан танишиш жараёни, бир томондан, унинг ўқув қўлланмаси эканлиги ўқувчида “шубҳа” туғдирса, иккинчи томондан, у шундай деб эътироф этилганда ҳам, унинг ўзига хос “ўқув қўлланма”си эканлиги маълум бўлади. Тегишли мутахассислар эса, ушбу “лойиҳа”нинг аслида нима эканлигини аниқлашга астойдил киришсалар ва “пўстагимизни қоқиш”га ҳаракат қилсалар, биз бунга сира ажабланмаймиз. Чунки у Сиз билан биз ўқиб, аллақачон кўникиб қолган бошқа ўқув қўлланмаларига, юмшоқроқ қилиб айтганда ҳам, унчалик ўхшамайди. Бироқ, ана шундай талабларнинг қўйилиши ўқув қўлланмасига нисбатан ўқувчида қандай муносабатни шакллантирмоқда? Бу талаблар, бир томондан, унинг сифатини оширишга астойдил хизмат қилаётган бўлса, иккинчи томондан, улар ўқувчи назарида ўқув қўлланмасининг “иштаҳа” билан ўқилмайдиган, ўзига ихтиёрий равишда жалб қилмайдиган ва қўлдан-қўлга ўтмайдиган “эерикарли китоб” номини олишига ўзининг “муносиб” ҳиссасини қўшмаяптими?... Ва хуллас, фойдали ёки керакли китоб сифатида унинг жозибадорлигини етарли даражада таъминламаяпти-ку!? Бунинг устига таълим тизимининг бакалавриат босқичидаги ўқув қўлланмалари ўзининг барча ўлчамлари (параметрлари) билан унинг магистратура босқичидаги ўқув қўлланмалари билан бир хил бўлиши керакми ёки фарқлангани мақсадга мувофиқми? Хусусан, магистратурада бакалавриатга нисбатан кенгроқ, чуқурроқ, мустаҳкамроқ ва кучлироқ билим бериладиган бўлса, бунга қандай қилиб эришиш мумкин? Айнан бакалавриатдаги усулларни қўллаш биланми ёки...? Балки анъанавий “қолип”дан чиқиш керакдир!? Ана шу юқоридаги реал ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда “қандай ўрганиш? масаласи бу ерда ўзгача ҳал қилинди. Хусусан, жуда муҳим ва ўта принципиал аҳамиятга эга бўлишига қарамасдан, қўлланманинг бошланғич қисмида анъанавий тарзда ўз ўрнини эгаллаши лозим бўлган баъзи масалалар, яъни бюджет-солиқ сиёсати фанининг (махсус курсининг) предмети, ўрганиш объекти, методлари, унинг мақсади, вазифалари ва ҳ.к.лар онгли равишда эътибордан четда қолдирилди. Буларни мустақил равишда аниқлашни ўқувчиларимизнинг ихтиёрига қолдирдик ва бу вазифани бажаришга уларни қодир деб ҳисоблаймиз. Ўқув қўлланманинг катта қисми ўзига хос услубда ва тилда ёзилган. Ундаги айрим масалаларни муҳокама этишда анъанавий усуллардан фойдаланилмади, сунъий равишда босиқлик қилинмади, табиий тарзда ётиғи билан тушунтирилмади. Чунки ҳозирги шароитда, ҳаёт тажрибасининг кўрсатишича, баъзи бир объектив сабабларга кўра,анъанавий, оддий, монотон баён этиш ва тушунтиришлар илм толибларига сезиларли таъсир қилмай қолди. Бундай “вариант”да иш тутиш уларнинг талабларига етарли даражада жавоб ҳам бермаяпти. Уларда бефарқлик, ҳафсаласизлик кайфиятини туғдираяпти, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича қизиқишни кескин ўйғотмаяпти, мантиқий фикрлашга олиб келмаяпти (жалб қилмаяпти) ва ҳ.к. Аксинча, ҳис-ҳаяжон билан, эҳтиросларга берилиб, “провокацион” йўллар орқали муаммоларни ҳал этиш ва мақсадга эришиш ҳамма вақт ҳам оқилона йўл эмаслигини олдиндан билса-да, баъзи-бир объектив сабабларга кўра, муаллиф шу йўлларни танлади. Чунки, оқиллик чегараси кесиб ўтилмаса ёки меъёрга қатъий риоя қилинса, айрим оратор нотиқларнинг ўқув-педагогик амалиёти бу йўлларнинг ҳам ижобий самара бериши мумкинлигини ва улар бизни кўзлаган мақсадимизга тезроқ етиб боришга холисона хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатаяпти. Ундан ташқари, ўқув қўлланмада бюджет-солиқ сиёсатига бевосита дахлдор бўлган бир қатор муаммолар ўқувчиларга оддий кўринишда билдирилиб, онгли равишда ва сунъий тарзда олдиндан очиқ қолдирилди. Бундан мақсад, халқано ва ҳаётий “ҳар каллада – ҳар хаёл” принципидан ижодий ва ижобий фойдаланган ҳолда тегишли муаммоларни ҳал этиш йўлларини қидириб топишда ўқувчиларнинг фаол иштирок этишини таъминлашдир. Ҳеч бўлмаганда, қўлланма шу мақсадга эришиш учун бироз хизмат қилса, муаллифлар ўз вазифасини бажарилган, деб ҳисоблайди. Бюджет-солиқ сиёсатининг маъно-мазмунини астойдил билишга интилган ҳар бир ўқувчи, аввало, молиявий сиёсатнинг маъно-мазмунидан огоҳ бўлмоғи лозим. Акс ҳолда, унинг барча сайъи-ҳаракатлари бесамар кетади. Чунки молиявий сиёсат бюджет-солиқ сиёсатининг ўзига хос фундаменти (негизи, асоси) ҳисобланади. Қурилган бинонинг мустаҳкамлиги унинг фундаментига боғлиқ бўлганидек, бюджет-солиқ сиёсатининг мустаҳкамлиги ҳам, охир-оқибатда, унинг фундаменти ҳисобланган молиявий сиёсатга бориб тақалади. Оддий сўзлар билан айтганда, бюджет-солиқ сиёсати молиявий сиёсатнинг “устига” ёки “ичига” қурилади ва шу сиёсат доирасидагина амал қилади. Молиявий сиёсатнинг чегарасидан чиқиб кетган бюджет-солиқ сиёсати мавжуд эмас. Булардан кўриниб турибдики, ҳажм (кўлам) жиҳатидан олиб қаралганда молиявий сиёсат доим бюджет-солиқ сиёсатидан катта (кенг) ҳисобланади ва улар ўртасидаги боғлиқликни математик тилда қуйидагича ифодалаш мумкин: Маълум маънода бюджет-солиқ сиёсати молиявий сиёсатдан кичик ва унинг “ичидаги” сиёсат экан, юқорида таъкидланганидек, унинг маъно-мазмунини молиявий сиёсатдан ажралга ҳолда ва унинг маъно-мазмунисиз тасаввур этиб бўлмаслиги аниқ. Шу муносабат билан таъкидлаш лозимки, молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланади. Шунинг учун ҳам молиявий сиёсат молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент ҳисобланади. Молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолиятидир. Бу фаолият давлатнинг у ёки бу иқтисодий ва социал ривожланиш дастурини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган. Социал ривожланиш дейилганда фақатгина маориф, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа социал эҳтиёжларнинг ривожланиши тушунилибгина қолмасдан жамиятнинг социал тузилмаси ҳам тушунилади. Шунинг учун ҳам молиявий сиёсатни фақат иқтисодий сиёсатга боғлаб қўйиш мақсадга мувофиқ эмас. Сиёсат давлат фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. Сиёсий таъсир объекти ҳисобланган ижтимоий муносабатлар соҳаларига боғлиқ равишда иқтисодий ёки социал, маданий ёки техникавий, бюджет ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсат тўғрисида гапирилади. Молиявий сиёсат ўз-ўзини босиб турувчи мустақил аҳамиятга эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида ижтимоий фаолиятнинг ҳар қандай соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бу ерда унинг иқтисодиёт, социал соҳа, ҳарбий ислоҳотлар ёки халқаро муносабатлар бўлиши принципиал аҳамиятга эга эмас. Сиёсат, сиёсий таъсир ва сиёсий раҳбарлик қуйидаги уч элементлардан таркиб топади: Бош мақсадни аниқлаш ва қўйиш ҳамда жамият ҳаётининг маълум бир даврига хос қўйилган мақсадларга эришиш учун ечилиши зарур бўлган истиқболдаги ва яқин кунлардаги вазифаларни конкретлаштириш; ёрдамида қўйилган мақсадларга қисқа муддатларда эришиладиган, яқин кунлардаги ва истиқболдаги вазифалар эса оқилона тартибда ҳал қилинадиган муносабатларнинг методлари, воситалари ва конкрет шаклларини ишлаб чиқиш; · қўйилган вазифаларни ечишга қодир бўлган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг бажарилишини ташкил қилиш. Демак, такрор ишлаб чиқаришнинг алоҳида эҳтиёжларини қондириш ва узлуксиз такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун ижтимоий бойликни шакллантириш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларига йўналтириладиган мақсад ва вазифаларнинг ечилишини аниқлашга молиявий сиёсат дейилади. Молиявий сиёсатга, оддий тарзда, қуйидагича бошқа таъриф ҳам бериш мумкин: молиядан фойдаланишнинг методлари, уни ташкил қилишнинг амалий шакллари ва методологик принципларининг мажмуига (йиғиндисига) молиявий сиёсат дейилади. Айрим ҳолларда молиявий сиёсат давлатнинг ўз функцияларини бажариши учун молиявий муносабатлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган давлат органларининг маълум бир фаолияти сифатида талқин қилинади. Бундай талқин ўзида бир неча хавфни мужассам этади. Бунинг боиси шундаки, миллий хўжалик тараққиётида давлатнинг роли тўғрисидаги жамиятда ҳукмрон бўлган тасаввурларга мувофиқ равишда давлатнинг вазифалари ва функциялари ҳам ўзгаради, трансформацияланади. Масалан, мамлакат иқтисодиётига давлатнинг аралашуви, аҳоли турмуш даражаси социал-иқтисодий шароитларини тенглаштириш ва шунга ўхшаш давлатнинг функциялари ва вазифаларини аниқлайдиган бошқа бир қанча масалалар ҳамон мунозаралигича қолмоқда. Бунинг устига, молиявий сиёсатдан фақат давлатнинг функцияларини бажариш воситаси (инструменти) сифатида фойдаланиш давлат ҳокимият органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари билан молия тизимининг бошқа субъектлари, яъни айнан мамлакатнинг аҳолиси ва хўжалик юритувчи субъектлари манфаатлари ўртасида қарама-қаршиликларни келтириб чиқади. Масалан, кўплаб мутахассислар, шу жумладан, давлат ҳокимият органларининг вакиллари томонидан амалдаги солиқ механизмининг носамарали эканлиги, бизнеснинг айрим соҳалари учун эса унинг оқибати жуда ёмон натижаларга олиб келиши мумкинлиги илмий ва амалий жиҳатдан асосланса-ю, молиявий сиёсат узоқ вақт давомида ўзгармасдан қолаверса, амалга ошириладиган солиқ ислоҳотлари унинг моҳиятини ўзгартирмаса, бундай ҳолда давлатнинг молиявий сиёсати давлат ҳокимиятининг тегишли органлари томонидан фаол равишда ҳаётга тадбиқ этилаётган алоҳида шахслар гуруҳининг молиявий сиёсатига айланади, қолади. Юқорида баён қилинганлардан қуйидаги уч мантиқий хулоса келиб чиқади: - биринчидан, молиявий сиёсат фақат ўз манфаатларини кўзда тутадиган ҳокимият органларининг у ёки бу мақсадларга эришишининг инструменти эмас, балки жамиятнинг социал-иқтисодий вазифаларини ечиш воситаси бўлиши керак; - иккинчидан, давлатнинг молиявий сиёсати фақат давлат ҳокимият органларининг эмас, балки молия тизими барча субъектларининг манфаатларини ҳисобга олиши лозим13; - учинчидан, давлат молиявий сиёсати ва давлат ҳокимият органларининг молиявий сиёсатини фарқлаш зарур. Шундай қилиб, давлат молиявий сиёсатини мамлакат молия тизимининг барча бўғинларида молиявий ресурсларнинг ўсишини баланслаштирилган (мутаносиблаштирилган) ҳолда таъминлаш бўйича давлат социал-иқтисодий сиёсатининг бир қисми сифатида қараш керак. Хорижий тажрибаларнинг кўрсатишича, молиявий ресурсларнинг баланслаштирилган (мутаносиблаштирилган) ҳолда ўсишининг зарурлигини инкор этиш мамлакат молия тизимининг ўзини деградациялашувига, иқтисодиётнинг емирилиши ва вайрон бўлишига олиб келади. Молиявий сиёсатнинг ўзига хос бўлган энг асосий хусусияти шундан иборатки, бу сиёсат мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланишига ва иқтисодий муваффақиятларга узлуксиз равишда таъсир кўрсатиб туришга йўналтирилган бўлиши керак. Бундай сиёсат аҳолининг турмуш фаровонлиги таъминлаб ва давлат даромадларининг манбаини кўпайтириб, молиявий хўжаликка нисбатан энг юқори натижаларни бериши мумкин. Молиявий сиёсатнинг ана шунга йўналтирилганлиги орқали унинг қуйидаги энг асосий мақсадини аниқлаш мумкин: жамиятнинг социал-иқтисодий тараққиёти, аҳоли турмушининг даражаси ва сифатини ошириш учун молиявий шароитларни яратиш молиявий сиёсатнинг энг асосий мақсадидир. Агар гап корхоналарнинг молиявий сиёсати хусусида кетадиган бўлса, бу нарса корхона молиявий менежерларининг бизнесни юритиш мақсадларига эришиш борасидаги мақсадга йўналтирилган фаолиятини англатади. Корхона молиявий сиёсатининг мақсади қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: · рақобат кураши шароитида корхонанинг соғлом ҳаёт кечиришига (фаолият кўрсатишига) эришиш; йирик молиявий муваффақиятсизликлардан ва банкротга (касодга) учрашдан қочиб қутилиш; · рақобатчилар билан курашда етакчиликка (лидер бўлишга) эришиш; корхонанинг бозор қийматини максималлаштириш; корхона иқтисодий салоҳиятининг ўсиш суръатларини барқарор ўстириш; · ишлаб чиқариш ва реализация ҳажмини ошириш;и· фойдани максималлаштириш; харажатларни минималлаштириш; рентабелли фаолиятни таъминлаш ва бошқалар. Корхона молиявий сиёсатининг у ёки бу мақсадларидаги устуворлик, энг аввало, бизнесни юритишнинг мақсадларига мувофиқ равишда аниқланади. Қўйилган мақсадларга эришиш учун тегишли молиявий механизмдан фойдаланилади. Молиявий сиёсат молиянинг ўзида (бошқарув объектларида) бевосита мужассам бўлган бошқарувнинг салоҳиятли имкониятларини, ишнинг конкрет методлари, молия тизимининг (бошқарув субъектлари) органларини ташкил қилиш билан ягона жойга боғлашга имкон беради. Дунёнинг барча мамлакатларида молиявий сиёсат молия тизими орқали амалга оширилиб, унинг фаолияти қуйидаги принциплар асосида қурилади: молия тизими бўғинларининг ўзига хос бўлган хусусиятларини инобатга олиб молиявий бошқарувни амалга ошириш; Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling