1) Селф-менежмент
“Self” ингл. “ўзини”, “manage” - “бошқариш”, яъни ўзини ўзи бошқариш деб таржима қилинади. Шахснинг ўз ҳаётий мақсадларини бошқариши назарда тутилади.
2) Иерархия
Қуйи бўғинларнинг юқори бўғинларга бўйсуниши, уларни дарахт типидаги тузилишга айлантириш тартиби; бошқарув принципи.
3) Абраҳам Маслоу
Америкалик психолог, гуманистик психология асосчиси. 19081970 йилларда Америкада яшаган. Унинг инсон эҳтиёжлари иерархиясининг модели иқтисодиёт назариясида кенг қўлланилади. Ушбу назария менежмет соҳасида мотивация ва истеъмолчиларнинг хаттиҳаракатлари назарияларини қуришда муҳим ўрин эгаллайди.
4) Маслоу пирамидаси
Инсон эҳтиёжларини иерархик равишда ифодаловчи диаграмма. Ушбу диаграмма 5 та босқичдан иборат бўлиб, А.Маслоу томонидан 1954 йилда (Мотивация ва шахс, Motivation and Personality) фанга тақдим қилинган.
5) Самарадорлик
Бу инсон фаолияти натижалари, маҳсулот (товарлар ёки хизматлар) ишлаб чиқариш, меҳнат ва маблағ ҳаражатлари нисбати билан белгиланадиган қиймат, шунингдек, тахминан айтганда, бошқа нарсага зарар етказмасдан бирор нарсани яхшилаш. Кам ресурс сарфлаб натижадорликка эришиш.
6) Soft skills
Ҳаётий муаммоларни ҳал қилишга ва бошқа шахслар билан ишлашга ёрдам берадиган юмшоқ кўникмалар. Уларга шахснинг вақтни тўғри бошқариш, лидерлик, креатив фикрлаш, тезкор қарор қабул қила олиш, режалаштириш, мақсадларни тўғри қўя олиш каби кўникмаларини киритиш мумкин.
7) Hard skills
Қаттиқ кўникмалар. Кундалик ишда аниқ вазифаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган тор касбий кўникмалар.
8) Networking
Фойдали танишлар тармоғини яратиш ва ривожлантириш. Бу шахснинг ўз келажагига инвестицияси ҳисобланади: турли хилдаги танишларни орттириш мартаба ёки бизнесда фойдали бўлиши мумкин. Бундай танишлар қанча кўп бўлса, шунча кўп имкониятлар бўлиши мумкин.
9) Креативлик
“Ижодий ёндашув” а) янги нарса, б) қийматга эга бўлиш қобилиятини англатади. Шахснинг белгиланган нормалардан кўра ижодий фикрлашини ва унинг ижодий ёндашувини англатади.
10)
Do'stlaringiz bilan baham: |