Иш унумдорлиги
Фаолият натижаларини баҳолашга имкон берадиган ўлчовдир. Бу вақт давомида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдорини белгилайди.
11) “135” техникаси
Ишларни режалаштириш техникаларидан бири, бунда иш режада 1 та энг муҳим ва қийин иш, 3 та – қийинлиги ўртача бўлган, 5 та майда ишлар ёзилади. Шунда иш режада ҳар куни қилиниши лозим бўлган 9 та иш бўлади. Шунда 4 та иш муҳим ишлар категориясига кириши ҳисобга олинса, шахснинг самарадорлик кўрсаткичи ошади.
12) “Помидоро” усули
Помидоро усули ўқиш ва ишлашда вақтни бошқариш учун энг яхши усуллардан бири. Помидор 30 дақиқалик вақт оралиғида (25 дақиқа иш ва 5 дақиқа дам олиш) маълум ишни бажариш. Ҳар 4 та помидородан сўнг 1 марта катта танаффус (20 дақиқалик) эълон қилиш мумкин. Бу усул чуқур концентрация орқали бирор вазифани чалғимасдан бажаришга ёрдам беради.
13) Майнд меппинг
Бу муносабатлар диаграммаси ёрдамида маълумотларни тақдим этиш усули бўлиб, ишларни режалаштиришнинг энг енгил усулларидан бири. Қоғозга асосий фикр ёзилади, унинг атрофига асосий фикрга ёрдам берадиган нарсалар ёзиб чиқилади. Тони Бьюзен (психолог, мия ҳақида кўплаб китоблар муаллифи, ўзўзини такомиллаштириш соҳасидаги мутахассис (хотира, фикрлашни ривожлантириш)) тақдим этган универсал усуллардан ҳисобланади.
14) Парето қонуни
Парето қонуни – эмпирик қоида бўлиб, иқтисодчи ва социолог Вильфред Парето шарафига шу ном билан аталади. Самарадорликни таҳлил этишда ишлатиладиган қонуният бўлиб, қоида тариқасида инсон ҳаракатининг 20 фоизи унга 80 фоиз омадни олиб келади. Ёки тескариси, 20 фоиз омад 80 фоиз ҳаракат эвазига орттирилади.
15) Биологик ритмлар
биологик жараёнлар жадаллиги ва уларга хос даврий такрорланувчи ўзгаришлар. Меҳнат ва дам олиш режимини тўғри уюштириш учун биоритм механизмларини яхши билиш лозим.
16) Ваколатларни узатиш
муаммони мақсадли вазифа кўринишига айлантириш ва уни ҳал этишни ходимларга ёки ҳамкасбларга топшириш; қўйилган вазифани ҳал этишда фақатгина етарли даражада малака ва билимга эга бўлган ходимларга ваколатни бериш.
17) Вақт
бу, биринчидан, асосий хусусияти фаолиятни уюштириш мақсади учун ортга қайтарилмас бўлган ҳодисадир. Иккинчидан, ўлчанадиган ресурс, яъни унга нисбатан тақсимлаш, алмаштириш, тузилмалаштириш, бошқа ресурсларга “конвертация қилиш” операцияларини амалга оширишга йўл қўядиган ресурс.
18)
Do'stlaringiz bilan baham: |